Кириш Регистрация
Атлетико

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона” Алваресни қўлга киритишнинг янги усулини топди

“Барселона” Алваресни қўлга киритишнинг янги усулини топди

“Барселона” Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес трансфери бўйича режасини ўзгартирди.

AS нашри хабарига кўра, каталонияликлар спорт директори Декунинг футболчи агенти Фернандо Идалго билан учрашувидан сўнг клуб матбуот орқали босим ўтказишдан воз кечган. Аввалроқ Алварес 2026 йилги Жаҳон чемпионатида журналистлар билан суҳбат чоғида “орзусини амалга ошириш истаги” борлигини айтиб, клубидан уни трансфер қилишни очиқчасига сўраганди. Эндиликда эса томонлар ёпиқ музокараларга ўтмоқда.

Ҳужумчи “Атлетико” билан машғулотларни давом эттиради ва ОАВга ҳеч қандай изоҳ бермайди. Алварес бош мураббий Диего Симеоне ҳамда Мадрид клуби раҳбариятини уни қўйиб юборишга шахсий тарзда ишонтирмоқчи.

Аргентиналик футболчи клуб раҳбарларига аввалроқ берган ваъдасини эслатишни режалаштирмоқда. Унга кўра, “Атлетико”га муносиб таклиф тушса, трансферга розилик берилиши мумкин. Алварес эса фақат “Барселона”га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.

“Матрасчилар” раҳбарияти ҳамон асосий ҳужумчисини қўйиб юборишга қарши. Музокараларни жойидан силжитиш учун каталонияликлар трансфер бюджетини сезиларли даражада оширишга тайёр:

- “Барселона”нинг дастлабки таклифи 100 миллион евродан кам бўлган;
- Кейинчалик таклиф 100 миллион еврогача оширилган;
- Ҳозирги янгиланган таклиф эса 120 миллион еврога баҳоланмоқда.

Энди Мадрид клуби раҳбарияти “Барселона”га ўтишни расман сўраган қимматбаҳо футболчини жамоада сақлаб қолиш керакми ёки йўқ, деган масалани ҳал қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Алварес 2024 йилда “Манчестер Сити”дан “Атлетико”га ўтган ва Мадрид клуби билан олти йиллик шартнома имзолаган. Трансфер қиймати 75 миллион еврони ташкил этган, яна 20 миллион евро бонуслар сифатида белгиланган.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 09.08.2026 05:32. Ўқилди: 3544 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Вильярреал
5-1
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.