Кириш Регистрация
Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испания қироллик футбол федерацияси “Барселона”га қарши иш очди

Испания қироллик футбол федерацияси “Барселона”га қарши иш очди

Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) Мадриднинг “Атлетико” клуби шикояти асосида “Барселона”га қарши интизомий иш қўзғатди. Мазкур вазиятга каталонияликларнинг аргентиналик ҳужумчи Хулиан Алварес билан ноқонуний музокаралар олиб боргани сабаб бўлган.

EFE агентлиги хабарига кўра, федерация интизомий қўмитаси футболчи билан эҳтимолий алоқалар туфайли иш очган ва жараённи ўрганиш учун махсус инструктор тайинлаган. Иккала клуб ҳам бу ҳақда расман хабардор қилинган бўлиб, “Барселона” қарор устидан апелляция бериш ҳуқуқига эга.

The Athletic нашри маълумотларига кўра, “Атлетико” “Барселона”ни ахлоқ нормаларини бузганликда айбламоқда. Мадрид клуби каталонияликлар амалдаги шартномаси 2030-йилгача мўлжалланган футболчи билан рухсатсиз музокара олиб борганини даъво қилмоқда.

Қайд этиш керакки, баҳорда “Барселона” Алварес борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган ва буни клуб президенти Жоан Лапорта ҳам тасдиқлаган эди. Манбаларга кўра, “кўк-анорранглилар” аргентиналик учун 100 миллион евролик расмий таклиф тайёрлаган. Бу хабарлардан сўнг “Атлетико” ижтимоий тармоқларда “Барселона”га қаратилган қатор кинояли постлар қолдирганди.

Июнь ойида эса Мадриднинг бошқа бир жамоаси “Реал” Алварес учун 150 миллион евро таклиф қилган, бироқ “Атлетико” унинг товон пули 500 миллион евро эканини айтиб, сотишдан бош тортган эди.

Маълумот учун, 26 ёшли ҳужумчи 2024-йилдан буён “Атлетико” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мадридликлар сафида у шу кунгача 106 та ўйинда майдонга тушиб, 49 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган. Бунга қадар футболчи Англиянинг “Манчестер Сити” клуби сафида Чемпионлар Лигаси, Англия Кубоги ва Суперкубоги, икки марта Англия чемпионлиги, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда УЕФА Суперкубогини қўлга киритган. Аргентина терма жамоаси сафида эса (59 ўйин, 15 гол) 2022-йилда Жаҳон чемпиони бўлган ҳамда икки марта Америка Кубогида (2021, 2024) зафар қучган.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 31.07.2026 23:17. Ўқилди: 2163 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Валенсия
3-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.