Кириш Регистрация
Бавария

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал” ЕЧЛдаги мағлубиятида УЕФАнинг “қўли” борлигидан шубҳаланмоқда

“Реал” ЕЧЛдаги мағлубиятида УЕФАнинг “қўли” борлигидан шубҳаланмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар Лигаси чорак финали жавоб учрашувида “Бавария”дан учралган мағлубият (3:4) ва ҳакамлик қарорлари ортида УЕФА турган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Учрашувнинг 86-дақиқасида мадридликлар футболчиси Эдуардо Камавинга захирадан майдонга тушганидан 25 дақиқа ўтиб, иккинчи сариқ карточка билан майдондан четлатилди. Жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа ўйиндан сўнг ҳакамнинг бу қарорини кескин танқид қилди:

“Ҳакам Камавингага иккинчи сариқ карточкани кўрсатмаслиги керак эди. Назаримда, рефери ҳаттоки футболчида биринчи карточка борлигини ҳам билмайдигандек туюлди”, дейди мураббий.

Клуб мутасаддилари ҳакамликдаги бундай тушунарсиз қарорларни УЕФАнинг Суперлига лойиҳаси учун Мадрид клубидан олаётган ўзига хос “қасоси” ёки яширин босими сифатида кўрмоқда. Шунингдек, жамоа вакиллари учрашув бош ҳаками Славко Винчи ва УЕФА президенти Александер Чеферин ўртасидаги боғлиқликка (иккаласи ҳам Словения фуқароси) алоҳида урғу бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” узоқ вақт давомида Суперлига ғоясидан воз кечмаган ва бу йўлда УЕФА ҳамда FIFA билан судлашиб келган эди. 2024 йил май ойида Мадрид суди УЕФАнинг бозордаги устунлигини суиистеъмол қилганини тасдиқлаган. 2025 йил октябрида эса “Реал” УЕФА ва Ла Лигадан 4,5 миллиард евро миқдорида товон пули талаб қилиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Қизиғи шундаки, 2025 йил 11 февралда “қироллик клуби” УЕФА билан келишувга эришганини ва Суперлигадан чиққан сўнгги жамоа бўлганини эълон қилган эди. Шунга қарамай, ЕЧЛдаги сўнгги ҳакамлик қарорлари клуб ва ташкилот ўртасидаги “ярашув” ҳали тўлиқ амалга ошмаганидан далолат бермоқда.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 18.04.2026 19:39. Ўқилди: 3269 марта.

← Клуб хабарлари

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0 Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.