Кириш Регистрация
Бавария

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Колин Ҳендри ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига юқори баҳо берди. Унинг фикрича, Ҳусанов тез орада дунёнинг энг гранд клублари, жумладан, «Реал Мадрид» эътиборига тушиши мумкин.

Натан Аке ва Жон Стоунз ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши кутилаётган бир пайтда, Абдуқодир клубнинг асосий ҳимоячисига айланиши мумкин. У нафақат жисмоний курашларда, балки техник маҳоратда ҳам ўзини кўрсата олди. Шу боис кўплаб мутахассислар уни «янги авлоднинг энг кучли ҳимоячиси» деб атамоқда.

«У «Челси»га қарши дебютида хатога йўл қўйган эди, аммо ўшандан бери ҳар бир ўйинда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. У кучли истеъдод эгаси. «Реал», «Барселона» ёки «Бавария» каби клублар унга қизиқиш билдириши табиий, бироқ уни «Манчестер Сити»дан олиб кетиш унчалик осон бўлмайди».

Гарчи ОАВда миш-мишлари кўпаяётган бўлса-да, «Манчестер Сити» раҳбарияти, хусусан, спорт директори Уго Виана Ҳусановни «тегиб бўлмас футболчи» деб ҳисоблайди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029-йилнинг июнига қадар амал қилади. Клуб унинг жорий мавсумдаги ажойиб ўйинларини инобатга олиб, шартнома шартларини янада яхшилаш ниятида.

Маълумот ўрнида, Англия Премьер Лигада турнир жадвалида «Арсенал» 76 очко билан етакчилик қилмоқда. «Сити» эса етакчи «канонирлар»дан 5 очко ортда қолмоқда, бироқ улар ҳисобида битта захира ўйин бор.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 08.05.2026 14:13. Ўқилди: 10627 марта.

← Клуб хабарлари

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0 Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.