Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Геннадий Кочнев: «Бугун ишонган ўйинчиларимиз биз кутган ўйинни кўрсата олишмади»

Геннадий Кочнев: «Бугун ишонган ўйинчиларимиз биз кутган ўйинни кўрсата олишмади»

“Насаф” – “Шўртан” (3:0) учрашуви якунига етгач, бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Шўртан” жамоасининг устози Геннадий Кочнев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Бугунги учрашувда тезкор киритилган гол режаларимизни барбод қилди. Шундай бўлсада, биринчи бўлимда гол уришимиз учун ҳам ажойиб вазият бўлди, аммо бугун омад биз томонда эмас эди. Иккинчи бўлимдаги ўйинчи алмаштирганимиз ҳам фойда бермади. Учрашувда биз таянган етакчи ўйинчиларимиз ҳам афсуски бугун кутганимиздек ўйин кўрсата олишмади. Бугунги мағлубиятимизга сабаблар шу бўлди. Энди албатта “Насаф”дек жамоага майдонида қарши ўйнаш ҳам осон эмас.

Иккинчи даврадаги кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаётганимизга асосий сабаб, селекция ишларимиз яхши бўлмади. Умуман мен жамоани қабул қилиб олганимда иккинчи давра учун олинадиган ўйинчилар олиб бўлинган эди.

Ўзингизга маълум, ФИФАнинг бизга нисбатан чиқарган қарори ўйинчиларимизни саросимага солиб қўйди. Ўйинчиларимизнинг кайфияти умуман тушиб кетди. Бундай кайфиятдаги футболчилар билан ишлаш осон эмас. Шундай бўлсада, иккинчи даврада бир неча ўйинларимиз кўнгилдагидек бўлди, бунинг учун йигитлар диққатини жамлай олишди.

Энди режаларимиз қандай? Албатта буни вақт кўрсатади. Биз учун ЎФФнинг кейинги қарори ҳам катта зарба бўлди. Умуман келгусида нима бўлади, бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Билишимча, ЎФФ бундан буён лицензиялаш бўйича талабларни ҳам кучайтирмоқда. Бу албатта яхши. Аслида “Шўртан” клубидаги инфратузилма, яратилган шароитлар ОФКнинг талаб даражасида, яъни рисоладагидек. Афсуски, бундай шароитларга эга бўлган “Шўртан”, энди қуйи лигада ўйнашга мажбур. Умуман Қашқадарёда футболга бўлган эътибор ҳавас қилгудек. Бу ерда раҳбарлар футболга борини беришган. Бу вилоятдаги клубларда яратилган инфратузилмани бошқа вилоятларга ўрнак қилиб кўрсатса арзийди", - деди "Шўртан" бош мураббийи.

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 09.11.2017 22:13. Ўқилди: 2487 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.