Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ-2018. «Насаф» – «Ал-Файсалий» учрашуви олдидан

ОЧЛ-2018. «Насаф» – «Ал-Файсалий» учрашуви олдидан

30 январь, сешанба куни "Насаф" ўз майдонида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига чиқиш масаласини ҳал қилади. “Аждарлар” "Ал-Файсалий"га қарши баҳс юритишади.

Бу учрашувга қадар ҳам икки клуб, бир марта ўзаро тўқнаш келишган. Фақат ўтган учрашув ОФК кубогининг нимчорак финали учрашуви эди. 2011 йил 24 майда амманликлар Қаршида 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. Энди бу учрашув тарихда қолди. Энди клублар олдидаги вазифа ҳам бошқача, таркиблар ҳам бошқача.

Эътиборлиси, ОФК кубоги баҳсида майдонга тушган футболчиларимиздан таркибимизда фақат Мақсуд Каримов қолди. Тажрибали ҳимоячимиз “Ал-Файсалий”га қарши учрашувда иккинчи марта майдонга тушиши мумкин.

Озгина тарихга қайтамиз. 2001-2002 йилги Осиё чемпионлари кубогида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш “Насаф”нинг чекига тушган. “Дўстлик” ва “Нефтчи” жамоалари бу турнирда қатнашишдан бош тортгач, бу вазифа “Насаф”га юкланади. Ва қаршилик футболчилар ўшанда қитъада шов-шувли натижаларни қайд этишганди. Дастлаб Туркманистон ва Тожикистон чемпионлари маҳв этилгач, БАА да ташкил этилган гуруҳ босқичида мезбонлар, Эрон ҳамда Қувайт чемпионларига муносиб қаршилик кўрсатишди. “Аждарлар” мамлакатимиз жамоалари орасида “Нефтчи”дан кейин қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ярим финалга қадар етиб келишади.

“Насаф” шундан сўнг қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси - ОЧЛда 2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар иштирок этган.

Энди меҳмонлар ҳақида тўхталадиган бўлсак. “Ал-Файсалий” ўз тарихида икки марта ОФК кубогини қўлга киритган. Мамлакат чемпионатида эса совринлар йиғиш бўйича рекордчи клуб ҳисобланади. “Ал-Файсалий” Қаршида мағлуб бўлса ҳам, ОФК Кубоги-2018даги иштирокини сақлаб қолаверади.

30 январь куни мамлакатимиз футбол ишқибозларининг нигоҳи “Марказий” стадионга қаратилади. Янги футбол мавсумининг илк расмий  учрашуви саналган “Насаф” – “Ал-Файсалий” баҳсига бўлган қизиқиш жуда катта. Ўйинга чиқарилган чипталарнинг ҳам аксарияти сотиб бўлинди.

Азиз футбол ишқибозлари, Сиз ҳам “Марказий”га келинг!

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 28.01.2018 08:31. Ўқилди: 6918 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.