Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига: «Металлург» Қаршида ютқазмади

Суперлига: «Металлург» Қаршида ютқазмади

Суперлиганинг 4-тури доирасида “Насаф” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан баҳс юритди. Учрашувда дуранг қайд этилди. Бердиев шогирдлари учрашувни ўз назоратида ўтказган бўлсада, ғалабага эриша олмади.

Учрашувдаги ҳисоб 33-дақиқада Азизжон Ғаниев томонидан очилди. Бунгача мезбонларнинг кўплаб ташкил этилган ҳужумлари самара бермади. Рақиб жуда тартибли ҳимояланди. Азизжон Ғаниевнинг узоқ масофадан амалга оширган чиройли зарбасини, Сафар Сафаев қайтаришга ожизлик қилди – 1:0. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус "Насаф" томонида бўлди. Кўплаб голли вазиятлар яратилди, аммо гол уришда омад етишмади. Учрашувнинг 69-дақиқасида мезбон ҳимоячиларининг қўпол хатосидан бекободликлар унумли фойдаланишди. Оқибатда Сухроб Нуруллоев ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1.

Учрашувнинг қолган дақиқларида ҳам қаршиликлар фаоллик кўрсатишди. Яна гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо, ғалаба тўпини киритиш ҳеч кимга насиб этмади.

Шу тариқа, жамоалар 2 очкодан йўқотишди. Бу жамоалар мавсумни мағлубиятсиз ўтказган ҳолда, 8 очко билан жадвалда 2 ва 3-ўринларни эгаллаб туришибди.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 4-тур
“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод) 1:1 (1:0). 14300 томошабин
30.03.2018. “Марказий” стадион. 20:00да
Голлар: Азизжон Ғаниев, 33’-1:0 -  Сухроб Нуруллоев, 69’-1:1
“Насаф”: 35.Санжар Қуввтов, 4.Мақсуд Каримов (с) (14.Шароф Муҳитдинов, 73), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (18.Бобир Давлатов, 81), 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов (10.Бобир Абдухолиқов, 69), 92.Умарбек Эшмуродов.
“Металлург”: 1.Сафар Сафаев, 5.Аббосжон Отахонов, 7.Сухроб Нуруллаев, 8.Шахзод Шайманов, 10.Исломбек Исоқжонов, 15.Зоҳид Абдуллаев (с) (9.Забиҳулло Уринбоев, 53), 16.Жасур Ҳасанов, 37.Шерзод Файзиев, 55. Акбаржон Исматиллаев, 77.Муҳаммад Исаев (17.Жавоҳир Сохибов, 60), 88.Аброр Ҳусинов (20.Дилёрбек Эрматов, 85).
Огоҳлантириш: Мақсуд Каримов (19), Бобир Абдухолиқов (84), Ислом Рашидхонов (89) – Зафар Сафаев (90+3)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Сардор Қудратуллаев.

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 31.03.2018 04:37. Ўқилди: 3387 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.