Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Рақибимиз жисмонан ва тактик кучли жамоа»

Рўзиқул Бердиев: «Рақибимиз жисмонан ва тактик кучли жамоа»

“Насаф” – “Персеполис” жамоалари ўртасидаги бўладиган учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячимиз Игорь Голбан иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: — Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Улар деярли мамлакат чемпионлигини ҳал қилиб бўлишди. Энди улар бор эътиборини ОЧЛга қаратган. Рақибимиз ҳозирги пайтдаги Эроннинг энг яхши жамоаси ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб, эртага бўладиган ўйинни биз учун мураккаб деб ҳисоблаган бўлардим. Шуларга қарамасдан биз жамоамизни имкон даражасида ўйинга яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик. Биз учун эртага охирги имконият бўлади. Бизда озгина бўлсада рақибимизга нисбатан имконият бор, бундан фойдаланишимиз зарур.

Осиё чемпионлари лигасида очиқ футбол ўйнаш оғир оқибатга олиб келиш мумкин. Биз эртага ҳимояда ҳам тартибли ўйнашимиз керак. Биз бу ўйинда ғалаба учун ўйнашга мажбурмиз. Чераннинг эртага майдонга тушиш тушмаслиги бугун аниқ бўлади. Афсуски унинг ҳолатидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, у тўлиқ бизга ёрдам беришга тайёр эмас. Бизга у кейинги ўйинларга ҳам керак бўлади. Шунинг учун балки эртага таваккал қилмаслигимиз ҳам мумкин. Аммо қисқа бўлса ҳам  уни эртага майдонга тушириш ниятимиз бор. Эртага қайси футболчиларимиз тўлиқ тайёр бўлса, шу ўйинчиларимиз майдонга туширилади. Дониёр Нарзуллаев биз билан умумий гуруҳда бир ҳафта мобайнида шуғулланаяпти. Унинг аҳволи анча яхши, футболчимиз бизга ёрдам беришга тайёр.

Тўғри, баъзи ўйинчиларимизда жисмонан чарқоқ бўлаётгани ҳақида кўп гапирилаяпти. Аммо футболчи бунга қарамасдан, муҳим ўйинларга куч топа олиши керак. Масалан, Азизжон Ғаниев кетма-кет ўйинларда майдонга тушишига қарамасдан ўзида куч топа олаяпти ва борини бераяпти. Профессионал футболчи аслида шундай бўлиши керак.

“Персеполис” жамоасининг кейинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Жамоа жисмонан ва тактик кучли ўйин кўрсата олади. Шунингдек ҳимояда деярли хато қилмайди. Биз эса эртага уларни хато қилишга мажбур қилишимиз талаб этилади. Такроран айтаман бизни эртага фақат ғалаба қониқтиради. Мухлисларимизга ҳам фурсатдан фойдаланиб мурожаат қилмоқчиман, эртага биз учун уларнинг далдаси ҳам ҳар қачонгидан зарур. Агар уларга ўйинимизга кўпроқ ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлашса бу ҳам бизга қўшимча куч беради.

Игорь Голбан: — Биз эртага бўладиган ўйинда фақат уч очкони қўлга киритиш учун майдонга тушамиз. Гуруҳимиз турнир жадвалидаги ҳолатимиз шуни тақазо этади. Ҳатто бизни дуранг натижа ҳам қониқтирмайди. Шунинг учун эртага бўладиган ўйинда фақат ғалаба қозониш.

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 01.04.2018 14:19. Ўқилди: 4734 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.