Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. «Насаф» – «Қизилқум»

Превью. «Насаф» – «Қизилқум»

Шу ҳафтанинг 12-13 июл кунлари Pepsi Суперлиганинг қолдирилган 14-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Бу турда “Насаф” Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоаси билан баҳслашади. Учрашув 13 июл жума куни “Марказий” стадионида бўлиб ўтади ва соат 21:00да бошланди.

Pepsi Суперлигаси, 14-тур

“НАСАФ” – “ҚИЗИЛҚУМ”

13.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев (Фарғона)

Қанот ҳакамлари: Максим Нехочин (Наманган), Шерзод Аъзамов (Тошкент)

Захира ҳаками: Исхоқ Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент)

Комиссар: Бахтиёр Маметов.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ҳозиргача 37 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 22 тасида жамоанинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 70-39.   

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоа “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Шу йилнинг 18 март кунида Навоийда ўтган ўзаро учрашувда, жамоа 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Жамоа Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар Қаршида жами 17 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 14тасида жамоа ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 2 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 59 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 45-14.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 18-учрашуви сифатида тарихга киради.

Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси

2017 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0

2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0

2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  3:1

2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0

2013 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  7:1

Юқорида таъкидлаганидек, “Қизилқум” жамоаси сўнгги бор 2008 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. Ушбу учрашув 23-тур доирасида бўлиб, 4 октябр куни ўтган ва “маъданчи”лар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 12 июл пайшанба куни Спутник қўрғонидаги ёшлари қароргоҳида бўлиб ўтади ва соат 18:30да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қола.

Манба: www.fcnasaf.uz

Киритилди: 11.07.2018 09:14. Ўқилди: 6713 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.