Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Динамо»нинг энг яхши ўйинчиси – стадион тўла мухлислари бўлди»

Рўзиқул Бердиев: «Динамо»нинг энг яхши ўйинчиси – стадион тўла мухлислари бўлди»

«Динамо» - «Насаф» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида шуни айтишим мумкинки, ҳисобда олдинда бора туриб якунда дуранг қайд этиш бизни қониқтирмади. Чунки ғалабани ушлаб қола олмадик. Бу "Насаф"га хос натижа эмас. Бу бизни бироз ранжитди. “Динамо” айнан узун паслар орқали ўйнаши ва жарима майдончасига оширмалар орқали вазиятлар яратишини билардик. Аммо гол ўтказилган вазиятда диққатни бирозгина йўқотиш қимматга тушди.

Тан олиш керак, танаффусдан кейин иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмини жуда ёмон бошладик. Ғалабани илиб кетиш учун вазиятлар етарлича бўлди. Аммо ҳужумларга охирги нуқтани қўйишда оқсадик. "Динамо" жамоаси ҳам ўйинга бўлган эътибори, жиддий ёндошуви ва иштиёқ эвазига яхши ўйнашди. Уларнинг бугунги ўйини натижага мос равишда бўлди. Яъни, жамоа очко олишга муносиб ўйнади.

Бир очко олдикми ёки икки очко йўқотдикми? Дастлаб айтганимдек, бугун биз қимматли 2 очкони йўқотдик. Чунки ғалабани ушлаб қололмадик. Лекин рақибнинг ўйини дурангга мос бўлди. “Динамо”нинг энг яхши футболчиси – стадионни тўлдирган мухлислари бўлишди. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлови ва далдаси уларга қўл келди. Стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. Тан олиш керак, ҳар иккала жамоа мухлислари яхшигина муҳитни вужудга келтиришди.

Шароф Муҳитдинов нега кўринмади? ОТЖ йиғинида мазкур футболчи жароҳат олган ва жамоага жароҳатланиб қайтди. Бобир Абдихолиқовда ҳам кичик жароҳат борлиги учун уни захирадан туширдим. Шу боисдан ҳам таваккалга қўл урмадим. Бобир, Шароф ва Азиз сафимизга қайтганидан сўнг "Насаф" янада кучаяди.

Ғаниев қачон қайтади? Шифокорларнинг маълум қилишича, яқин 20-25 кун ичида Ғаниев умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши мумкин. Ўйлайманки, Азиз тезроқ жамоага қайтади.

Ҳужумчиларимизда бироз совуққонлик етишмади. Бугунги ўйиннинг қадри ва аҳамияти юқори бўлгани учун ҳаяжонланишди. Таркибимиз асосан ёш. шу боисдан ҳам ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашганимизда, қийин пайтда ўйинни ўз қўлига олиб, етакчилик хусусиятларини намойиш этишлари кераклигини талаб қиламан.

Жамоанинг янги мавсумдаги асосий мақсад ва вазифаси эътиборни ёшларга қаратиш, кўплаб иқтидорларни етказиш ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишдан иборат. Жамоа олдига янги мавсумда юқори вазифалар қўйилмайди. Қўйилса ҳам нотўғри бўларди. Чунки ҳозирги клуб олиб бораётган сиёсат ва имконияти чемпионлик, совринли ўринлар ёки кубок учун курашадиган даражага мос эмас. Лекин биз албатта ёш жамоа билан ҳам "Насаф"нинг асл қиёфасини йўқотмасликка, рақобатбардош жамоа тузишга ҳаракат қиламиз. Чунки қўл остимда жуда кўп ёшлар, истеъдодлар бор. Ҳали жароҳатдаги футболчилар қайтишса, жамоа янада кучаяди. Бунга эса озгина вақт керак. Бугунги баҳс мавсумдаги илк ўйин. Балки бугун жуда мазмунли ўйин намойиш этмаган бўлишимиз мумкин, аммо умумий олганда, жамоам кўрсатган футбол менга ёқди. "Насаф" тутган йўл яқин келажакда ўз мевасини беради.

Рақибнинг ожиз нуқтаси? Биз улар жисмоний тарафлама 90 дақиқа ўйнай олмасликларини билардик. Эътибор берган бўлсангиз, ўйин охирида ташаббус бизнинг қўлимизда бўлди", - деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: Stadion

Киритилди: 10.03.2019 12:01. Ўқилди: 2082 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.