Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЎзПФЛ Бухоро аҳлига миннатдорчилик билдирди

ЎзПФЛ Бухоро аҳлига миннатдорчилик билдирди

Шу йилнинг 11 апрель куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев учрашиб, Бухоро шаҳри стадиони, у билан боғлиқ масалалар, «Бухоро» футбол клубида юзага келган катта қарздорлик ва бунинг сабаблари, оқибатлари юзасидан суҳбатлашганди. Суҳбат давомида Бухоронинг Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги финал учрашувига мезбонлик қилиши ва унга тайёргарлик масаласида ҳам гап борди.

Шундан кейин 29 апрель куни 878 кунлик танаффусдан сўнг Бухородаги марказий стадион яна мухлисларни қабул қилди. «УзРепорт» орқали жонли намойиш қилинган беллашувдан сўнг майдон чимига жамоатчилик томонидан ижобий баҳо берилди. 30 октябрь куни ўтказилган кубокнинг ҳал қилувчи ўйинида ҳам майдон чими идеал ҳолатда эди.  

11 апрель куни ЎзПФЛ вакиллари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фозилов билан ҳам учрашув ўтказганди. Июль ойига қадар «Бухоро» ўша вақтгача маълум бўлган қарзларни ёпишга эришди. Бир нафардан тожикистонлик ва туркманистонлик футболчи, икки нафар тожикистонлик мутахассис, ўнга яқин маҳаллий футболчи билан ҳисоб-китоб қилиниши натижасида ФИФА клубга қўйилган трансфер тақиқини олиб ташлади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тўлиқ октябрь ойи давомида Бухоро шаҳридаги стадионни финал учрашувига тайёрлаш устида ишлади. Жамоалар ва ҳакамлар кийим алмаштириш хоналаридаги шароитлар, техник зоналар, захира ўриндиқлари, реклама шитлари, секторлар кўрсаткичлари, матбуот анжумани зали, табло, медиа трибуна, прожектор яхшиланди. Эндиликда Бухородаги стадион Суперлига учрашувларини қабул қилишга тўла тайёр.

Катта ҳажмдаги ишни бажариш давомида Бухоро вилояти раҳбарияти яқиндан ёрдам берди. Биз ҳамкорликда кубок финалини юқори савияда ўтказишга эриша олдик. Бунинг учун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, тиғиз графикка қарамай, биз билан ёнма-ён турган Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев, стадион раҳбари Алибек Содиқов хизматларини алоҳида таъкидлаш керак. Бухоро вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Фаррух Ҳамроев ва унинг аҳил жамоаси эса бир ой давомида ЎзПФЛ оиласи сифатида меҳнат қилди.

ЎзПФЛ оиласининг Бухороги сафари кўнгилдагидек якун топганидан жуда мамнунмиз. Бунинг учун аҳил ва бағрикенг ҳар бир бухоролик ватандошимизга раҳмат айтамиз.

Манба: pfl.uz

Киритилди: 01.11.2022 12:04. Ўқилди: 1954 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.