Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Металлург» U19 жамоаси Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди

«Металлург» U19 жамоаси Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди

Кеча мамлакат U19 чемпионатида охирги – 24-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бекободнинг “Металлург U19” жамоаси сўнгги учрашувни “Андижон” жамоасидан тенгқурларига қарши ўтказиб, йирик – 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бекободликларнинг асосий рақиблари – “Насаф” ва “Машъал” Қаршидаги тўқнашувда дуранг ўйнаб, “Металлург U19” га чемпионлик эшикларини очиб беришди.

Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, учрашув майдон эгаларининг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Биринчи таймнинг ўзидаёқ “Металлург” ёшлари рақиб даровзасига жавобсиз учта гол киритишиб, ўйин тақдирини ҳал этиб қўйишди. Бироқ танаффусда мураббийлар футболчиларга асло бўшашмасликни, сўнгги сонияларгача курашиш лозимлигини уқтиришди. Иккинчи бўлимда майдонга қайтган бекободлик ёшлар босимни янада оширишди ва мавсумдаги энг йирик ғалабасини расмийлаштиришди – 7:1.

Эътиборга молик жиҳати, мазкур учрашув Бекобод футболи фахри, “Геннадий Красницкий клуби” аъзоси, айни пайтда U21 жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритаётган Зоҳид Абдуллаевнинг фарзанди – Беҳруз Абдуллаевнинг бенефисига айланиб кетди. У 54 дақиқа оралиғида “покер”ни расмийлаштирди. Бугунги баҳсда шунингдек, Али Рихсибоев, Руслан Мангольд ва Равшанбек Абдуманноновлар муваффақият қозонишганини қайд этиш лозим.

Икки йил муқаддам “Металлург” футбол клуби қошида очилган “Эл Голасо” футбол академиясининг биринчи қалдирғочлари шоҳсупанинг юқори поғоансига кўтарилишди.

Ўзбекистон U19 чемпионати
25-тур, 31.10.2023 йил
"Металлург" –  "Андижон" – 7:1 (3:0)
Голлар: Беҳруз Абдуллаев (7, 18, 52, 54), Али Рихсибоев (15), Руслан Мангольд (68), Равшанбек Абдуманнонов (71), Исломжон Раҳимов (86)
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Алишер Раҳимқулов, Адҳам Суннатов, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Қаҳрамон Юлдашев.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
"Металлург U19": 98.Дилрух Алиев,  24.Рўзибой Файзуллаев (36.Мансур Шарипов, 75), 27.Равшанбек Абдуманнонов, 32.Зафарбек Раҳимжонов (92.Самандар Исломов, 75), 37.Шоҳруҳхон Мўминов (67.Муроджон Эркинов, 46), 38.Али Рихсибоев, 41.Бехруз Абдуллаев (83.Сайфиддин Мавлонов, 67), 42.Иброҳим Эргашалиев (58.Озодбек Эргашев, 67), 43.Руслан Монголд, 72.Самиржон Раббимов, 73.Азизбек Анваров (52.Жасур Жуманазаров, 75).
“Андижон U19": 82.Абдумалик Нурмуҳаммадов, 24.Абдусамад Ҳамиджонов (43.Элвис Шавкатов, 46), 32.Ҳабибулло Ҳабибуллаев, 45.Муҳаммадқодир Абдумаликов, 51.Муҳаммадюсуф Турғунов (48.Элнур Тўраев, 70), 71. Самандар Турсунбоев (52.Мавлонжон Муҳаммадалиев, 70), 74.Аббосбек Абдуғаффоров (с), 75.Исломжон Раҳимов, 78.Авазбек Рустамбеков (56.Алиёр Солижонов, 46), 79.Муҳаммаддиёр Маҳмудов (33.Билол Жумабоев, 46), 80.Самандарбек Мўминов (25.Шоҳислом Абдухалилов, 46).
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадюсуф Турғунов (26), Озодбек Эргашев (69), Абдумалик Нурмуҳаммадов (72).

Манба: https://t.me/metallurguz

Киритилди: 01.11.2023 08:16. Ўқилди: 1768 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.