Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлиганинг 8 клуби ЎФА талаби тўлиқ бажарилганлигини тасдиқлади

Суперлиганинг 8 клуби ЎФА талаби тўлиқ бажарилганлигини тасдиқлади

ЎФА профессионал футбол клубларига хат йўллаб, 10 январга қадар ойлик-маошлар бўйича қарздорлик бартараф этилиши лозимлигини билдирганди. Сўнгги йилларда ўхшаш муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб келинаётган бўлиб, эндиликда айрим футбол клубларининг ойлик-маошлар масаласига нисбатан бўлган лоқайд муносабатини тартибга солишга эришиш режалаштирилган.

Берилган муддат давомида Суперлиганинг 8 та клуби ойлик-маошлар билан боғлиқ талабни тўлиқ бажарганлигини тасдиқлади: ОКМК, Сурхон, Металлург, Қизилқум, Локомотив, Динамо, Бунёдкор, Насаф. Шунингдек, Пахтакор ва Андижон клубларида фақатгина декабрь ойи бўйича қарздорлик мавжуд бўлиб, ҳар икки клуб аниқ режа асосида уни бартараф этиш арафасида турибди.

Нефтчи клубининг тегишли қўмита кўриб чиққан ҳамда муҳлат берилган учта иши мавжуд эди. Клуб мазкур ишларнинг барчасини ўз вақтида бартараф этди. Шунингдек, легионер футболчилар билан ҳисоб-китоб қилди. Айни вақтда Нефтчи ноябрь ойи учун қисман ва декабрь ойи учун ойлик-маошлар тўлаш чораларини кўрмоқда.

Сўғдиёна клубида ҳолат нисбатан мураккаб. Қарздорлик катта бўлмаса-да, клуб айрим ҳисоб-китобларни ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмаган. Шунингдек, ноябрь ва декабрь ойларидан қарздорлик мавжуд.

Навбаҳор клуби фақатгина 15 январ куни Лигага расмий хат билан чиқиб, 31 январь санасига қадар Лига олдидаги қарздорлик бартараф этилишини маълум қилди. 2024 йилни Суперлигада ўтказадиган футбол клублари орасидан фақатгина Навбаҳор қатнашчилик билан боғлиқ мажбуриятларини бажармаган. Шундан келиб чиқиб Лига Навбаҳор фарм жамоасини Про лигадан четлаштириш масаласини кун тартибига киритган. Қўшимчасига, Навбаҳор футболчилар, мураббийлар ва бошқа ишчи-ходимлар билан муносабатларда қатор қарздорликларга эга.

Маълумот учун, Лига айни вақтда клубларнинг меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланган иш ҳақи ҳамда рағбатлантириш масаласига эътибор қаратди. Расмий учрашувлар учун клуб томонидан берилиши мумкинлиги назарда тутилган қўшимча мукофот пуллари масаласи бунда инобатга олинмаган. Сабаби мукофот пуллари одатда меҳнат шартномасига қўшимча тарзда клубнинг моддий имкониятидан келиб чиқиб, алоҳида расмийлаштирилади, дейилади лига хабарида.

Киритилди: 16.01.2024 13:59. Ўқилди: 1754 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.