Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Ҳали мавсум тугамади. Ҳар бир баҳс финалга тенг»

Рўзиқул Бердиев: «Ҳали мавсум тугамади. Ҳар бир баҳс финалга тенг»

Суперлигада 14-турнинг қолдирилган учрашувлари бўлиб ўтди. «Насаф» жамоаси бу тур сафарда «Олимпик» билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биринчи бўлимда жуда ҳам қийналдик. Рақиб яхши ҳимоялангани учун муаммога учрадик. Тезкор гол киритиб, вазифамизни осонлаштирмоқчи эдик, аммо ўхшамади. Гол урганимиздан кейин рақиб олдинга чиқди ва бизда имкониятлар пайдо бўлди. «Олимпик» ёш ва тажрибасиз бўлса ҳам катта иштиёқ билан ҳаракат қилди. Йигитларга рақибни ҳурмат қилишни таъкидлаган эдик. Асосийси ғалабага эришдик. Биз учун 3 очко зарур эди.

— Биринчи бўлимни иккита ҳужумчи билан бошлаб рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба берилмаганини қандай изоҳлайсиз?
— Вазифасини яхши бажармагани билан боғлиқ. Иккаласида ҳам биринчи бўлимда вазият бўлмади. Голдан олдин ўзгариш қилдик ва бу таъсир кўрсатди. Иккита ҳужумчига ҳам эътирозимиз бўлди.

— Янгиланган «Олимпик»ка қарши кўпчилик «Насаф»га осон бўлади деб ўйлаганди?!
— Мен ундай деб ўйламаган эдим. Ҳозир жамоадаги йигитлар ўзини кўрсатиш учун катта мотивация билан ҳаракат қилмоқда. Бу карьераси учун муҳим. Уларга юқори баҳо бераман.

— Чемпионлик пойгасидаги рақобат ҳақида фикрингиз қандай?
— Биз охиригача курашамиз. Ҳали мавсум тугамади, аммо имкониятимиз бор. Ҳар бир баҳс финалга тенг. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашсак мақсадимизга етиш осонроқ бўлади деб ўйлайман.

— «Насаф»нинг ҳужумдан ташқари яна қайси аспектларда иши юришмади деб ўйлайсиз?
— Ҳужумдаги агрессия етишмагани аниқ. Майдоннинг холати сабабли тўпни назорат қила олмадик. Ҳатто, энг яхши техника эгаси Ойбек Бозоровда ҳам хатолар кузатилди. Бугун бу омиллар кўзга кўринди.

Манба: pfl.uz

Киритилди: 21.08.2024 05:59. Ўқилди: 1715 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.