Кириш Регистрация
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Насаф"нинг ОФК Элит чемпионлар лигаси 1-туридаги рақиби ҳақида

"Насаф"нинг ОФК Элит чемпионлар лигаси 1-туридаги рақиби ҳақида

Бугун "Насаф" клуби ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасидаги юришини бошлайди. Қаршиликлар дастлабки турни Жидда шаҳрида, мусобақанинг амалдаги чемпиони "Ал Аҳли" клубига қарши ўтказади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

"Ал Аҳли" клуби 88 йиллик тарихга эга жамоа ҳисобланади. Клуб 1937-йилда ташкил топган.

Жамоага мухлислар томонидан "Ал Малаки" (яъни, қироллар) ва "Нади Ал Умам" (яъни, халқ жамоаси) каби номлар берилган.

"Ал Аҳли" жамоа ўз уй учрашувларини Жидда шаҳрида жойлашган Қирол Абдуллоҳ стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 62 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

"Насаф"нинг ОФК Элит чемпионлар лигаси 1-туридаги рақиби ҳақида
Жамоа Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 9 карра чемпиони, 8 карра Қирол кубоги соҳиби ва яна 2 карра Саудия Арабистони Суперкубоги ғолиби ҳисобланади.

Жамоа шу вақтга қадар Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган расмий мусобақаларда 120 та ўйин ўтказган. 61 та ўйинда ғалаба қозонган, 30 та ўйин жиддаликларнинг мағлубияти билан якунланган. 28 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

"Насаф"нинг ОФК Элит чемпионлар лигаси 1-туридаги рақиби ҳақида
"Ал Аҳли" ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Жамоа ўтган йилги финалда Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда, ўз тарихида биринчи маротаба Осиё чемпионлигига эришди.

Жамоани айни пайтда германиялик 37 ёшли мутахассис Матиас Жаиссле бошқармоқда. Австриянинг "Залцбург" клубидаги фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган ушбу мураббий 2023-йилнинг 28-июль санасидан бери "Ал-Аҳли" клубига устозлик қилмоқда.

"Ал-Аҳли" жамоаси таркибида айни вақт "Челси" жамоаси собиқ посбони Эдуард Менди, Рома клуби собиқ ҳимоячиси Рожер Ибанез, "Барселона" жамоаси собиқ аъзоси Франк Кессие, "Брентфорд" клуби собиқ ҳужумчиси Айвон Тони ва ўз вақтида Англия Премиер лигасида йил футболчиси деб топилган Риёд Маҳрез каби футболчилар фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал-Аҳли" - "Насаф" ўйини 15-сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади.

Манба: www.pfl.uz

Киритилди: 15.09.2025 15:14. Ўқилди: 1387 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.