Кириш Регистрация
20/10 13:17 Майнц 2-0 Айнтрахт Брауншвейг
20/10 13:17 Ҳанновер-96 1-4 Ҳоффенҳайм
20/10 13:17 Байер 2-1 Аугсбург
20/10 13:17 Шальке 1-3 Боруссия Д
20/10 13:17 Бавария 3-2 Герта
20/10 13:20 Вольфсбург 3-0 Вердер

«Барселона» АПЛ юлдузига харидор

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» вингери Энтони Гордон «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Ферран Мартинес хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «кўк-анорранглилар» 25 ёшли футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боришмоқда. «Барселона» Гордоннинг маҳоратини, айниқса, унинг тўпсиз ҳаракатланиш қобилиятини юқори баҳоламоқда. Бироқ, ушбу трансферга асосий тўсиқ — ҳужумчининг нархи бўлиб турибди. «Ньюкасл» ўз юлдузи учун 85 миллион евро талаб қилмоқда.

Жорий мавсумда Гордон барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Англиялик футболчининг «зағизғонлар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 11:20, 05.05.2026.
Ўқилди: 4012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.