Кириш Регистрация
20/10 13:17 Майнц 2-0 Айнтрахт Брауншвейг
20/10 13:17 Ҳанновер-96 1-4 Ҳоффенҳайм
20/10 13:17 Байер 2-1 Аугсбург
20/10 13:17 Шальке 1-3 Боруссия Д
20/10 13:17 Бавария 3-2 Герта
20/10 13:20 Вольфсбург 3-0 Вердер

Мудрик фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Челси»нинг украиналик вингери Михаил Мудрик фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, антидопинг қоидаларини бузгани учун берилган дисквалификация олиб ташлангач, Лондон клуби 25 ёшли украиналик футболчига 2026/27 йилги мавсумда суянмоқчи эмас.

Аввалроқ Мудрикка бир нечта клублар, жумладан «Ковентри» томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ эндиликда манба «Челси» футболчини «Страсбург»га ижарага юбориш ниятида эканини таъкидламоқда.

Қайд этилишича, Франция клуби ҳам украиналик вингерни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. «Челси» ва «Страсбург» BlueCo компанияси тузилмасига кириши ҳамда ягона хўжайинга эга экани ушбу битимни анча енгиллаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Михаил Мудрик июль охирида ундан антидопинг дисквалификацияси олиб ташланганидан сўнг, Гонконгга «Челси»нинг мавсумлараро турнесига бориб қўшилган эди.

Киритилди: 08:02, 04.08.2026.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.