Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
| 10 ноябрь, соат 17:00. «Пахтакор» стадиони. Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон) | ||
ЎЗБЕКИСТОНИгорь Сергеев (45)
|
1 : 0 |
ИОРДАНИЯ |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Александр Лобанов Даврон Ҳошимов Егор Кримец Анзур Исмоилов Виталий Денисов Одил Аҳмедов Вадим Афонин Отабек Шукуров Сервер Жепаров Элдор Шомуродов Игорь Сергеев |
Ал-Фитианий Ар-Равашда Ҳаттоб Заваҳра Ад-Дмейрий Абу Амара Ал-Муржан Ҳасан Бахит Равшда Солиҳ |
|
| САРИҚ КАРТОЧКА | ||
|
Вадим Афонин (23)
Сервер Жепаров (44) Анзур Исмаилов (83) Жавоҳир Соҳибов (87) |
Ёсин Бахит (34)
Маҳмуд (87) |
|
Матн
| 90+4' | ![]() |
Ўйин якунланди. Ўзбекистон терма жамоас ўртоқлик ўйинида Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди |
| 90+3' | ![]() |
Иорданияликлар ҳужум ташкил қилишди ва олис масофадан зарба берилди. Ноаниқ |
| 90+1' | ![]() |
Меҳмон футболчиси майдон марказида хавфли ўйин намойиш қилди |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 87' | ![]() |
Меҳмон футболчиси олис масофадан зарба берди. Ерга урилиб борган тўпни Лобанов қайтарди. Ҳошимов тўпни эгаллаб, вазиятдан узоқлаштирди |
| 87' | ![]() |
Соҳибовга нисбатан қўпол ўйнаган Маҳмуд огоҳлантирилди |
| 85' | ![]() |
Иорданиянинг хавфли жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, Лобановнинг қўлига келиб тушди |
| 83' | ![]() |
Рақиб ҳужумини тўхтатиб қолган Анзур Исмаилов огоҳлантирилди |
| 82' | ![]() |
Абу Амара ўрнига Салим туширилди |
| 80' | ![]() |
Бахит ўрнига Сулаймон туширилди |
| 79' | ![]() |
Кримец тўпни дарвозабонга оширишда хатога йўл қўйди, Абу Амара уни эгаллаб олиб, Лобановни ҳам алдаб ўтган эди. Бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани туфайли, уни бўш қолган дарвозага киритолмади |
| 76' | ![]() |
Гейнрих бурчак зарбасини амалга оширди, Исмаилов тўпни боши билан дарвозага йўллаганида, ҳимоячи уни дарвоза чизиғидан қайтариб юборди |
| 75' | Ўйин сурати бироз пасайди, кураш асосан майдон марказида кечмоқда | |
| 72' | ![]() |
Вадим Афонин ўрнига Азиз Ҳайдаров туширилди |
| 69' | ![]() |
Маҳмуд узоқ масофадан дарвозамиз томон зарба йўллади, Афонин тўпни қайтара олди |
| 68' | ![]() |
Ал-Муржан ўрнига Маҳмуд туширилди |
| 65' | ![]() |
Ўзбекистонда бешинчи ўзгариш: Отабек Шукуров ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди |
| 62' | ![]() |
Дарвозамиз олдида хавфли вазият. Иорданиялик 13-рақамли футболчи чап қанотдан жарима майдончамизга кирди ҳамда Ҳошимов ва Кримецни алдаб ўтиб кетди. Сўнгги паллада Исмоилов жамоамизни голдан қутқарди |
| 61' | ![]() |
Ўнг қанотдан етказилган узатмага иорданиялик футболчи жарима майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Тўпни Лобанов эгаллади |
| 60' | ![]() |
Гейнрих-Машарипов-Андреев комбинациясидан кейин Станислав чап қанотдан узатма берди. Ал-Фитианий тўпни эгаллаб олди |
| 59' | ![]() |
Ўзбекистонда тўртинчи ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди |
| 59' | ![]() |
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди |
| 58' | ![]() |
Ҳошимов бурчак зарбаси ишлади |
| 56' | ![]() |
Жамоамиз ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Ҳошимов-Сергеев-Шомуродов комбинацияси натижасида Элдор тўпни майдонда олиб қола олмади |
| 52' | ![]() |
Вууууҳ! Рашидовдан узатма қабул қилган Гейнрих тўпни бироз ушлаб турди ва Сардорнинг ўзига тўпни юмалатиб берди. Сардор Рашидов 26 метрлардан чап оёқда кучли зарба берди. Тўп устун ёниидан ўтиб кетди |
| 51' | ![]() |
Хавфли вазият! Шомуродов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Сергеев бош билан тўпни ортга ўтказди, аммо Рашидов 7-8 метрлардан аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
| 51' | ![]() |
Вуууҳ! Иорданиялик футболчи жарима майдончамиз ярим айланаси ичидан кучли зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни Лобанов эгаллаб олди |
| 49' | ![]() |
Шомуродов жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Сергеев унинг фикрини тушунмади |
| 48' | ![]() |
Тўп жарима майдончамизга етказилди. Абу Амара Андреевга нисбатан фол ишлатди |
| 47' | ![]() |
Иорданиялик футболчи офсайдда қолди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошида Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Александр Гейнрих, Денисов ўрнига Сатнислав Андреев, Одил Аҳмедов ўрнига Сардор Рашидов туширилди |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилганди ва бу вақт якунига етди. Танаффус. Ҳозирча Ўзбекистон - Иордания - 1:0 |
| 45' | ![]() |
ГООООООЛ! Игорь Сергеев, 1:0! Одил Аҳмедов жарима майдончаси бурчагидан етказган узатмага ҳужумчимиз дарвозабон майдончаси олис бурчагидан бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди |
| 44' | ![]() |
Сервер Жепаров сариқ карточка олди. У майдон марказида рақибга нисбатан фол ишлатди |
| 42' | ![]() |
Терма жамоамиз 2 дақиқа давомида тўпни назорат қилди. Аҳмедов 20 метрлардан зарба берди. Тўп рақиб футболчисидан ўтмади |
| 40' | ![]() |
Иорданиялик футболчи офсайдда қолди |
| 39' | ![]() |
Шомуродовга нисбатан ишлатилган фол учун белгиланган жарима тўпини Шукуров дарвозабон майдончасига айланма тарзда етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришмаганида, икки футболчимиз дарвозани ишғол қилишга тайёр эди |
| 37' | ![]() |
Ҳужумлар сони ва сифати бўйича Иордания устунликка эришмоқда. Қанотдан етказилган узатмани Кримец қайтарган бўлса, олис масофадан берилган зарба ноаниқ бўлди |
| 34' | ![]() |
Ёсин Бахит сариқ карточка олди. У бутсасининг тишлари билан Жепаровнинг оёғига тепди. |
| 33' | ![]() |
Аҳмедов тўпни эгаллаб олдинга ўтдию, аммо рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни на Шомуродовга етказди, на ўзи ҳимоячини алдаб ўта олди |
| 31' | ![]() |
Вууууууҳ! Абу Амара дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқди, ҳаттоки Лобановни ҳам алдаб ўтди. Футболчи зарба бериш учун қулай ҳолатга келиб олгунча посбонимиз ўз дарвозасига қайтди ва Амара берган зарбани эгаллаб олди |
| 30' | ![]() |
Абу Амара жаримадан аниқ зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди |
| 29' | ![]() |
Исмоилов фол ишлатди. Дарвозамизгача 28 метрлар |
| 27' | ![]() |
Жамоамиз ҳужуми охирги етмасдан узилиб қолди |
| 24' | ![]() |
Иорданиянинг "стандарт"и хавфли чиқди. Ерлатиб етказилган узатмани Ал-Муржан эгаллади ва жарима майдончаси чизиғи яқинига етказди. Аҳмад Солиҳ 14 метрлардан аниқ зарба бера олмади. Тўп ён томонга кетиб қолди |
| 23' | ![]() |
Афонин рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди |
| 22' | ![]() |
Шомуродов тўпни жарима майдонига, Сергеевга оширганида ҳимоячилар уни қайтара олишди |
| 20' | ![]() |
Ўзбекистоннинг бурчак зарбаси, Шукуров тўпни жарима майдонига оширганида Исмаилов яқин масофадан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди |
| 18' | ![]() |
Аҳмедов тўпни жарима майдонига аниқ етказа олмади, акс ҳолда Шомуродов қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди |
| 15' | ![]() |
Шомуродов жарима майдони ичида қайчи услубида зарба йўллади, бироқ у кучсиз чиқди ва тўп дарвозабоннинг осон ўлжасига айланди |
| 12' | ![]() |
ВУУУУУҲ! Бурчак тўпидан кейин Равашда 21 метрлардан зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Дарвозабон майдончасида тўпни эгаллаган футболчи офсайдда қолганди |
| 11' | ![]() |
Дарвозамиз томон аниқ зарба. Ўнг қанотдан етказилган узатмага 14 метрлардан зарба берилди. Лобанов эгаллаб олиш мумкин бўлган тўпни уриб юборди. Анзур эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 10' | ![]() |
Сергеев ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва 17 метрлардан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Игорь жарима майдончаси кираётган Жепаровнинг йўлига тўпни ташлаб бериши ҳам мумкин эди |
| 9' | ![]() |
Вадим Афонин майдон марказидан узатма бериб, ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Ҳошимовни тўп билан таъминлади. Аммо бурчакдаги байроқча олдида тўп Давронга тегиб, майдонни тарк этди |
| 7' | ![]() |
Шомуродов жарима майдончасиинг чап бурчагидан кириб борди, бир ҳимоячини алдади, аммо Сергеев томон муваффақиятли узатма бера олмади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 5' | ![]() |
Жамоамиз майдон марказида тўпни эгаллаб, тезкор қарши ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилди. Аммо меҳмонлар тезда ҳимояга қайтишди ва ҳужумни бартараф этишди |
| 2' | ![]() |
Иорданияликлар чап қанотдан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жарима майдончамизга етказилган узатмани Вадим Афонин бош билан қайтарди |
| 0' | ![]() |
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга иорданияликлар киритиб беришди |
| ' | ![]() |
Иордания ва Ўзбекистон мадҳиялари янграйди |
| ' | ![]() |
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' | ![]() |
Қадрли, футбол мухлислари. Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|