27.03.2012. Лондон-2012 саралаш плей-оффи. 2-тур
| Соат 18:00 да бошланади | ||
Сурия (U-23) |
: |
Ўзбекистон (U-23) |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
1.Иброҳим Алма 2.Аҳмад Аль Солиҳ, 3.Я.Шахен, 4.Муҳаммад Збида, 5.Даас 15.Абд Ал Хасан, 17.Омар Харбин, 7. Муҳаммад Фарез, 12.М.Закария Ал Омари 13.Таир Рума 11.Мардек Мардкян |
А.Тўраев Д.Ҳошимов И.Тўxтаxўжаев Ш.Аъзамов С.Мустафоев Ж.Иброҳимов Ш.Каримов Д.Раҳматуллаев Ж.Ҳасанов И.Нагаев К.Тўраев |
|
Матн
| ' | Сиз билан яқин 90 дақиқа мобайнида Азамат Муродов бирга бўлди. Яна миана шундай ғалабали онларда учрашгунча соғ-саломат бўлинг. | |
| 90+3' | ![]() |
ҲААААААААААААААААаа!!!! ЮТДИК Тугади!!!! Ниҳоят жуда қийин кечган учрашувда терма жамоамиз ғалабани илил кетди. |
| 90+1' | ЭҲҲҲҲҲҲ ЭНДИ ШУ ЙЎЛГА ЎТДИНГЛАРМИ АРАБЛАР????? Пеналти ишлидиган вазиятми бу? | |
| 90' | ![]() |
уЧ ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ. УЧ СОАТДЕК ЎТАДИГАН УЧ ДАҚИҚА |
| 90' | ЖУДА ОЗ ҚОЛЯПТИ. жУДА ОЗ ҒАЛАБАНИ УШЛАБ ҚОЛАЙЛИК ЙИГИТЛАР!!!! | |
| 88' | Ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди бу вазиятда. Абрамовнинг захирадан туширган футболчилари ўзини оқламоқда. Молочик Зотеееввв!!!! | |
| 87' | Олег Зотееееввв!!!!! Ажойиб ҳаракат. Ажойиб гол"!!!!!! Майли ОлегЖОНННН Зотевввв!!!! | |
| 87' | ![]() |
ГОООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!!! |
| 84' | Эҳтиёт бўлиш керак!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! УФФФФФФФФФФФФФФФФФФФФФФФФ!!!!! Нима бўляпти ўзи аНима қиляпти ҳимояилар? Дуранг учун ўйнаймиз шекилли. шунгаям розимиз камида йўлланма сақланиб қолади | |
| 75' | Дарвоқе Абдухолиқов майдонга тушишидан олдин ўзимга ёқмаган гап бўлсада нимадир ўзгаришига умид қилгандим. Пасни Абдухолиқов берганди | |
| 74' | Трансляциямиз ҳам жонланиб қолгандек туюляпти ўзимга!!! Ҳа давом этамиз. Умид бор. Ишонч бўлиши керак бўёғига... Илтимос бизни хурсанд қилинг йигитлар!!! | |
| 73' | ![]() |
КенжаЖООООНННН Тўраев!!! Ўзимизнинг КЕНЖАААААА!!! Жайдари ўзбек йигити Кенжа!!! Стоп қалтирашдан тўхтасанги қўлларим!!! |
| 73' | ![]() |
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! |
| 72' | Футболни кўриш жуда яхши. Менга ёқади. Лекин ҳозиргиси ёқмаяпти. Демак бу футболмас!!! | |
| 71' | ![]() |
Абрамов ўзгаришлар қиляпти. Зотеев тушди Козак тушди, Энди Абдухолиқов. Нимадир ўзгарармикан. Футболчиларку ўзгартирилди |
| 58' | Ҳимоя очиқ далани эслатмоқда. Ҳоҳлаганча кириб келишмоқда. Ҳоҳлаганча ҳаракат қилишмоқда. Фақат гол уришга келганда шошилмаяпти сурияликлар | |
| 57' | ![]() |
Сурия терма жамоаси таркибида ўзгариш бўляпти. Нима фарқи бор? Кимга қарши ўйнашимизни? Барибир ҳеч нарсани ўзгартира олмаяпмиз. |
| 55' | ![]() |
Зарба!!! Зарба бериш керак!! Зарбааааааа!! Шуми зарба? |
| 50' | Ўйиннинг вақти ўтгани сари биз ЛОНДОНга боришга ҳақли эмасдек кўринмоқдамиз... | |
| 47' | биринчи бўлимдан фарқ қилмаяпти ўйин. Нима футболчилар ва Абрамов ҳам менга ўхшаб сигарет чекишга сарфладими 15 дақиқани? | |
| ' | Иккинчи таймни бошлаймиз. Ишқилиб асаблар дош берсин охиригача. Сиз ҳам асабларингизни жиловлаб олинг. Ахир Абрамов айтганку ҳаммаси яхши бўлади деб... | |
| ' | Энг оғир биринчи бўлимни ўтказиб олдик. Ёки бундан ҳам бадтари бўлганми? Майли тавсия қилиш таъқиқи бўлсада айтаман. Сигаретани бўрсиқтириб чекинг. Бошқа чора йўқ. Ҳозир. Мен шундай қиламан | |
| 45+1' | Яна қарши ҳужумни ўтказиб юбордик. Яхшиям сурияликлар шошмаяпти... | |
| 45' | ![]() |
Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берди. Ие Жаноб Абрамов ўзгариш қимапсизу?! |
| 42' | Бугунги ўйиндаги мағлубият Лондон эшикларини тўлиқ ёпиши эсимга тушиб қолди шу жойига. Энди ёзиш бадтар қийинлашади. Ҳаракат қиламиз... Қани йигитлар наҳотки бу нарса сизнинг эсингизга тушмаяпти? | |
| 41' | УФФФФФ Нима деб ёзишниям билмайсан... Ҳужумга отланишди.... тўхтатилди. Ҳужумга .... яна ортга... Қанотдан пас... Яна ортга... Менимча бошқача изоҳ бериб бўлмаяпти бунга. | |
| 34' | ![]() |
Вакилларимизнинг янги ҳужуми!!! Ухххххххххххх. Саааал қолишига сал қолди ҳозир |
| 34' | Раҳматуллаев... Кимга тўп оширдинг? Менимча унга футбол ўйнаяпсанми деб савол бериш керак аслида... | |
| 33' | БАА билан ўйин сценарийси ишга тушди. Ўнг қанотдан Жасур Ҳасанов ҳаволатиб пас бераверади. Ҳужумчиларга етиб бормай тўхтаб колаверади. Ҳимочилар қайтараверади | |
| 31' | Пала-партиш ҳаракатлар. Пала партиш ҳужумлар ҳимояланиш. Ҳаяжон жуда кучли шекилли... | |
| 27' | Терма жамоамизнинг барча футболчилари олдинга ўтишмоқда. Ҳимояда бўўлиқлар юзага келиши мумкин. Эҳтиёт бўлиш керак. Уффффф намунча қийин бўлмаса а бу компьютернинг клавишларни тақиллатиш. Борган сари қўлларим қалтирашидан ёзиш қийинлашяпти. Борган сари Лондондан узоқлашяпмиз... Янада | |
| 26' | Кариммммммоооооввввв!! Эҳ наҳотки фамилиянг ҳаққи-ҳурмати ўйнаш эсингдан чиқяпти Шерзод! | |
| 21' | ![]() |
Олимпиячиларимиз ҳужумини кузатишимиз мумкин эди. Раҳматуллаев яхши бошлади. Яхши давом эттирди. Яхши тугата олишга келганда... Тўпни узатдими тепдими буниси қоронғулигича қолиб кетди |
| 18' | Нимани кутяпман биласизми? Абрамовга хос услубни биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўзгариш қилади жаноб Абрамов бу кетишда. Одатий ҳол бўлиб қолдику тўғрими :) | |
| 17' | Яна ҳимоячилар ва дарвозабон бир-бирини тушунмай ҳаракат қилмоқда | |
| 15' | Мустафоев нима қилаётганди? Тўхтахўжаевчи? Тўраев нега олдинга чиқиб яна орқага қайтди? Бу саволларга балки Абрамов танаффус пайтида сўраб кўрар. Биз сўраганимиз билан ҳозир ҳеч ким эшитмайди | |
| 15' | Ҳар холда Сурия нимани кутаётгани маълум бўлди. Терма жамоамизнинг энг зафи нуқтаси ҳимоядаги хатони! Хато бўлди. Гол ҳам... | |
| 14' | ![]() |
Тўғриси ҳозирги голни қандай ўтказиб юборганимизнит тушунмадим. Сиз тушундизми? |
| 14' | Оҳ!!! Эҳ!!! | |
| 12' | Терма жамоамизнинг навбатдаги хавфли ҳужуми! Раҳматуллаевввв!!!! Эҳ ҳозир бошқачароқ ҳаракат қилиш мумкин эди | |
| 11' | Бу Сурия терма жамоасининг охирги ўйини ва бу нарса ўйиннинг боришига таъсир қилмоқда. Иккала жамоа ҳам кутяпти. Ниманидир. Нималиги ҳозира бизгаям қоронғу | |
| 5' | терма жамоамизнинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли кўриниш олиши мумкин эди. Бироқ Каримовнинг пасини ҳимоячилар бартараф этишди | |
| 3' | Ҳозирча иккала терма жамоа ҳам олдинга боришга шошилмаяпти | |
| 1' | ![]() |
Демак терма жамоамиз ўйинни бошлаб берди. Биз ҳам ОЛҒА дея ўйин трансляциясини бошлаймиз |
| ' | Энди эса Вьетнам терма жамоаси мадҳияси янграб ўтди. | |
| ' | Ўрнингиздан туринг СТАДИОН УЗРА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ЯНГРАМОҚДА | |
| ' | ![]() |
Стадионга иккала жамоа футболчилари ҳам чиқиб келишмоқда |
| ' | Яна 10 дақиқа! Яна 10 дақиқадан кейин жамоалар майдонга чиқиб келишади | |
| ' | Ўйинолдм машғулотлар якунланиб иккала жамоа футболчилари ҳам ечиниш хонасига кириб кетишди | |
| ' | Иккала жамоа ҳам майдонда ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда | |
| ' | Таркиблар билан танишиб олдингиз | |
| ' | Ушбу стадион 2007 йилда бўлиб ўтган Осиё Кубогига мезбонлик қилган стадионлардан бири саналади. | |
| ' | Учрашув 40 минг томошабинга мўлжалланган "Май Дин" стадионида бўлиб ўтади. | |
| ' | Гуруҳнинг биринчи учрашувида Уммон ва Сурия олимпия терма жамоалари ўзаро куч синашишган ва учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилганди. | |
| ' | Эслатиб ўтамиз, ушбу плей-офф босқичида Ўзбекистон ва Суриядан ташқари Уммон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. | |
| ' | ЎФФ расмий твиттерининг хабар беришича терма жамоамиз футболчилари жой олган автобус стадион томон йўлга чиққан. Сиз бу маълумотни ўқитганингизда футболчиларимиз стадионга етиб боришганди. | |
| ' | Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек бугун олимпия терма жамоамиз оқ, Сурия олимпия терма жамоаси эса қизил либосда ҳаракат қилади. | |
| ' | Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сурия олимпия терма жамоасига қарши саралшнинг плей-офф босқичида кураш олиб боради | |
| ' | Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|