| 20/10 13:17 | Майнц | 2-0 | Айнтрахт Брауншвейг | ||
| 20/10 13:17 | Ҳанновер-96 | 1-4 | Ҳоффенҳайм | ||
| 20/10 13:17 | Байер | 2-1 | Аугсбург | ||
| 20/10 13:17 | Шальке | 1-3 | Боруссия Д | ||
| 20/10 13:17 | Бавария | 3-2 | Герта | ||
| 20/10 13:20 | Вольфсбург | 3-0 | Вердер |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
ЖЧ-2018 саралаш, Осиё
| «А» гуруҳи, 8-тур, 12 июнь, соат 21:45. Бош ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Уммон) | ||
ЭРОНСардор Азмун (22)
Меҳди Таримий (88) |
2 : 0 |
ЎЗБЕКИСТОН |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
1.Али Бейранванд 2.Милод Муҳаммадий 4.Жалол Ҳуссайний 6.Сайид Иззатуллоҳий 7.Масъуд Шожаий 8.Муртазо Пуралиганжий 14.Али Каримий 17.Меҳди Таримий 18.Алиризо Жаҳонбахш 20.Сардор Азмун 23.Рамин Ризоийян |
21.Александр Лобанов 2.Егор Кримец 5.Анзур Исмаилов 7.Азиз Ҳайдаров 9.Одил Аҳмедов 11.Игорь Сергеев 14.Темурхўжа Абдухолиқов 16.Станислав Андреев 17.Вадим Афонин 20.Акмал Шораҳмедов 23.Элдор Шомуродов |
|
| САРИҚ КАРТОЧКА | ||
|
Сардор Азмун (75)
|
Вадим Афонин (28)
Даврон Ҳошимов (90+3) |
|
Матн
| 90+3' | ![]() |
ЎЙИН ТУГАДИ. Эрон терма жамоаси муддатидан аввал Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди! |
| 90+3' | ![]() |
Даврон Ҳошимов охир-оқибат сариқ олди |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' | ![]() |
ГОООЛ! Меҳди Таримий, 2:0! Ҳужумчи икки ҳимоячимизни алдади ва тўпни дарвозага жойлади. |
| 85' | ![]() |
Бизга гол керак, аммо умуман ҳужум ташкил қила олмаяпмиз. Ўйин — ноль |
| 80' | ![]() |
Эроннинг ҳужуми, Таримий бош билан ноаниқ зарба берди |
| 75' | ![]() |
Сардор Азмун огоҳлантириш олди |
| 75' | ![]() |
Сардор Азмун сариқ карточка олди |
| 73' | ![]() |
Жалолиддин нималардир қилишга уринмоқда. Аммо уни қўллаб-қувватлайдиган футболчи топилмаяпти |
| 72' | ![]() |
Машарипов чап қанотдан жарима майдончасига яхши пас берди. Аммо тўпни ҳимоячи эгаллаб олди |
| 69' | ![]() |
Бурчакдан тўпини Машарипов эгаллаб олди ва тўпни жарима майдончасига қайтарди. Ҳимоячилар имконият беришмади |
| 69' | ![]() |
Майдон эгаларининг хатоси эвазига бурчак тўпи ишладик |
| 67' | ![]() |
Эрон жарима тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди |
| 65' | ![]() |
Ўзбекистонда ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Жалолиддин Машарипов туширилди |
| 64' | ![]() |
Терма жамоамиз яхши қарши ҳужум ташкил қилаётганди. Шомуродов томон етказилган узатма пайтида тўп Сергеевнинг оёғига тегиб қолди |
| 62' | ![]() |
Эрон жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Азмун деярли бирга бир вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади |
| 62' | ![]() |
Терма жамоамиз ҳеч нарса қила олмаяпти |
| 58' | ![]() |
Вууууҳ! Хавфли стандарт. Шожаий қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Офсайдда турган Таримий яқин масофадан тўп йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Тўп Лобановнинг кўкрагига тегиб қайтди. Офсайд |
| 56' | ![]() |
Чап қанотдан ҳужум ташкил қилдик, аммо узатма жуда ноаниқ бўлди |
| 52' | ![]() |
Ўзбекистонда ўзгариш: Вадим Афонин ўрнига Сардор Рашидов тушди |
| 52' | ![]() |
Эрон бурчак тўпини ўйинга киритди. Футболчиларимиз хавфни бартараф этишди |
| 50' | ![]() |
Йўқ! Шожаийнинг зарбасидан кейин тўп анча юқоридан ўтиб кетди! |
| 48' | ![]() |
Дарвозамиз томон пенальти тайинланди. Пенальтини лайнсмен белгилади. Таримий чиройли йиқилиб берди |
| 47' | ![]() |
Терма жамоамиз қисқа паслар орқали яхши ҳужум ташкил қилди. Аммо Шораҳмедов бироз офсайдга чиқиб кетди |
| 46' | ![]() |
Форслар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Азмун офсайдда қолди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим старт олди |
| ' | Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Яна 1 дақиқадан кейин иккинчи бўлим бошланади | |
| 45+3' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Эрон-Ўзбекистон 0:0. Танаффус |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' | ![]() |
Вуууҳ! Хавфли вазият. Мезбон футболчиси ўнг қанотдан жарима майдончамизга аниқ узатма берди. Таримий 11-12 метрлардан аниқ зарба бера олмади |
| 42' | ![]() |
Эронликлар жарима тўпини ўйинга киритган пайтда Лобанов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади |
| 40' | ![]() |
Ҳошимов ўнг қанотда ўйин қоидасини бузди |
| 40' | ![]() |
Шомуродовнинг узатмасидан кейин Шораҳмедов чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига ерлатиб етказди. Аҳмедов зарба беришига рақиблар имконият беришмади |
| 37' | ![]() |
Аҳмедов бурчак тўпини ўйинга киритди. Бейранванд тўпни эгаллаб олди |
| 36' | ![]() |
Ҳошимов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 35' | ![]() |
Абдухолиқов чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Зарба аниқ бўлмади |
| 34' | ![]() |
Иззатуллоҳий олис масофадан зарба берди. Ноаниқ |
| 31' | ![]() |
Абдухолиқов рақиб жарима майдончаси олдида ҳимоячилардан тўпни олиб қўйиб, Элдорга пас берди. Аммо Шомуродов имкониятдан фойдалана олмади. |
| 30' | ![]() |
Энди Эрон тўлиқ ҳимояга ўтиб олди. Кўрамиз, қай тариқа ҳужум ташкил қила оларканмиз |
| 28' | ![]() |
Вадим Афонин огоҳлантириш олди |
| 27' | ![]() |
Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Сергеев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо у Шомуродовни тўп билан таъминлай олмади |
| 22' | ![]() |
ГООЛ! Сардор Азмун, 1:0! Футболчиларимиз майдон марказида қўпол хатога йўл қўйишди. Натижада Азмун дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, дарвозани ишғол қилди. |
| 21' | ![]() |
Эроннинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатма ўнг қанотга ўтиб кетди. Ризоийян юқоридан берган узатмани Лобанов эгаллаб олди |
| 19' | ![]() |
Жаримадан узатилган тўпни футболчиларимиз қайтаришди |
| 18' | ![]() |
Эрон тўпни назорат қилмоқда. Ҳозирча ҳимояланяпмиз |
| 12' | ![]() |
Эронликлар тўп назоратини ўз томонларига оғдиришга интилишмоқда |
| 10' | ![]() |
Эрон яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Азиз Ҳайдаров бош билан қайтарган тўпни Ҳуссайний оёқ билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп юқорида ўтиб кетди |
| 8' | ![]() |
Ўзгаришдан кейин Ҳошимов ўнг қанотдан жой олди. Шораҳмедов эса чап қанотга ўтди |
| 6' | ![]() |
Ўзбекистонда мажбурий ўзгариш бўлди. Андреев ўрнига Даврон Ҳошимов тушди |
| 6' | ![]() |
Бурчакдан етказилган узатмага Пуралиганжий бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 6' | ![]() |
Ўнг қанотдан форслар томонидан етказилган узатмани Исмоилов майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 5' | ![]() |
Аҳмедов учрашувдаги иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Иш зарбагача етиб бормади |
| 4' | ![]() |
Андреев замбилдан майдондан олиб чиқиб кетилди |
| 3' | ![]() |
Станислав Андреев жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади |
| 2' | ![]() |
Ўзбекистон бурчак тўпини ўйинга киритиб берди. Мезбонлар тўпни қайтаришди |
| 0' | ![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Теҳрондаги "Озодий" стадионида Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|