Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
ЖЧ-2022 саралаш. Осиё, 2-босқич.
| «D» гуруҳи, 5-тур. 14.11.2019, соат 17:00. Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония) | ||
ЎЗБЕКИСТОНЭлдор Шомуродов (16)
Отабек Шукуров (56-пенальти) |
2 : 3 |
САУДИЯ АРАБИСТОНИСалмон ал-Фараж (22-пенальти, 86)
Салим ад-Довсарий (89) |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
01.Элдорбек Суюнов 03.Ҳожиакбар Алижонов 09.Одил Аҳмедов 05.Рустам Ашурматов 04.Фарруҳ Сайфиев 08.Икром Алибоев 07.Отабек Шукуров 13.Санжар Қодирқулов 10.Жалолиддин Машарипов 17.Достонбек Ҳамдамов 14.Элдор Шомуродов |
21. Ал-Овайс 04.Ас-Саҳафий 05.Ал-Хаброний 06.Ал-Брейк 07.Ал-Фараж 08.Аш-Шеҳрий 11.Баҳебрий 13.Аш-Шаҳроний 14.Отайф 17.Ал-Биракан 18.Ад-Досарий |
|
| САРИҚ КАРТОЧКА | ||
|
Салим ад-Довсарий (73)
Абдулазиз ал-Беший (77) |
||
Матн
| 90+5' | ![]() |
Ўйин якунланди. Аламли мағлубият. Жуда яхши ўйнаб, сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбордик. |
| 90+5' | ![]() |
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар эгаллаб олишди |
| 90+4' | ![]() |
Бурчак зарбаси ишладик |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' | ![]() |
Ўзбекистонда ўзгариш: Достон Ҳамдамов ўрнига Игорь Сергеев туширилди |
| 89' | ![]() |
ГОЛ! Афсуски, Саудия Арабистони терма жамоаси чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Шукуров майдон марказида тўпнги олдириб қўйди. Салим ад-Довсарий эса 15 метрдан парашют зарба билан дарвозани ишғол қилди. Суюновнинг қўлларига тўпга етмай қолди |
| 86' | ![]() |
ГОЛ! Афсуски, олис масофадан зарба йўлланганидан кейин тўп рекошет ҳолатида дарвозамизга бориб тушди. Салмон ал-Фараж дублни расмийлаштирмоқда |
| 85' | ![]() |
Саудияда ўзгариш: Ал-Биракан ўрнига Абдуллоҳ ал-Ҳамдан туширилди |
| 84' | ![]() |
Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди |
| 84' | ![]() |
Чап қанотда Алибоевга нисбатан фол ишлатилди |
| 82' | ![]() |
Ўзбекистонда дастлабки ўзгариш: Машарипов ўрнига Одил Ҳамробеков туширилди |
| 81' | ![]() |
Қойил, Элдор! Меҳмонлар ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқаётган эди. Дарвозабонимиз тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди |
| 79' | ![]() |
Меҳмонлар футболчиси бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди |
| 79' | ![]() |
Вуҳ! Абдулазиз ал-Беший айланма зарба берди. Суюнов сэйв намойиш қилиб, тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди |
| 77' | ![]() |
Абдулашиш ал-Беший огоҳлантириш олди. |
| 75' | ![]() |
Ҳамдамов бурчак тўпини ўйинга киритди, Шомуродов бош билан тўпни ортга уриб юборди, Машарипов чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлди. Тўп Жалолнинг оёғига тегмай қолди |
| 74' | ![]() |
Аҳмедовнинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди |
| 73' | ![]() |
Салим ад-Довсарий огоҳлантириш олди. У ортдан келиб Алибоевни йиқитди. Даврозагача 25 метрлардан жарима зарбаси тепамиз |
| 72' | ![]() |
Саудияда ўзгариш: Аш-Шеҳрий ўрнига Навоф ал-Обид туширилди |
| 71' | ![]() |
Машарипов бироз офсайдда қолиб кетди |
| 70' | ![]() |
Шукуров олис масофадан ноаниқ зарба йўллади |
| 69' | ![]() |
Эҳ, яхши вазият эди я! Футболчиларимиз рақибга босим ўтказиб, уларни хато қилишга мажбур қилишмоқда. Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Қодирқулов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо тўп Санжарнинг оёғига тегдию, ортда қолиб кетди |
| 68' | ![]() |
Терма жамоамиз тўпни назорат қилишга интилмоқда |
| 62' | ![]() |
Саудия Арабистонида ўзгариш бўлди. Баҳебрий ўрнига Абдулазиз ал-Беший майдонга туширилди. |
| 62' | ![]() |
Алижонов ўнг томондан рақиб жарима майдонига кириб, ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
| 61' | ![]() |
Тўп саудиялик ҳимоячининг қўлига тегди. Бу сафар япониялик ҳакамнинг ҳуштаги жим |
| 56' | ![]() |
ГООООООООЛ! Отабек Шукурооооов! Кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
| 55' | ![]() |
ПЕНАЛЬТИ! Саудия Арабистони дарвозасига! Машарипов жаримадан етказган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Сайфиев йўллаган зарбадан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига тегди |
| 54' | ![]() |
Қодирқулов ҳимоячига босим ўтказди, ундан тўпни олиб қўйди ва жарима зарбаси ишлади. Жарима майдонининг ён томонида |
| 53' | ![]() |
Алибоев рақиб билан тўп учун курашда тик оёқ билан чиқиб борди. Сато уни оғзаки огоҳлантирди |
| 51' | ![]() |
Жаримадан етказилган узатмани Элдор мушти билан уриб юборди |
| 50' | ![]() |
Ҳакам жарима майдонимиз бурчагида жарима зарбаси белгилади. |
| 46' | ![]() |
Машарипов чап қанотда ҳимоячилардан қочиб кетиб, дарвоза олдига узатма берди. Посбон тўпни эгаллаб олди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим старт олди. Давом этамиз |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 1:1. Танаффус |
| 45+1' | ![]() |
ВУУУУҲ! Ашурматов ўта қўпол хатога йўл қўйди! У жарима майдонимиз ичида Суюновга жуда ноаниқ пас берди. Аҳмедов ўз вақтида тўпга етиб бориб, хавфни бартараф этди. Акс ҳолда меҳмонлар ҳужумчиси бўш дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' | ![]() |
Шеҳрий жарима майдонимиз ташқарисидан зарба берди. Элдор тўпни эгаллаб олди |
| 42' | ![]() |
ВУУУУУУҲ! Шомуродоооов! Элдор дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, зарба берди. Ал-Овайс оёғи билан тўпни қайтарди |
| 39' | ![]() |
Ўйин анча фаол ва тезкорлик билан давом этмоқда. Терма жамоамиз кетма-кет бурчак тўпларини ўйинга киритишмоқда. Ҳозирча меҳмонлар юқори қаватда яхши ўйнашмоқда |
| 35' | ![]() |
Ҳакам Саудия дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Шомуродов икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдонига кирган пайтда футболчилардан бири уни қўли билан туртиб йиқитди. Ҳакам эса қоидабузарлик содир этилмагинини кўрсатди |
| 22' | ![]() |
ГОЛ! Ал-Фараж дарвозани ишғол қилди |
| 21' | ![]() |
Эҳ, дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Рустам Ашурматов рақибни ушлаб қолди. |
| 16' | ![]() |
ГООООООООЛ! Элдор Шомуродов! 1:0! Алибоев Шаҳронийга босим ўтказиб, уни хато қилишга мажбур қилди. Элдор эса 16 метрдан дарвоза бурчагини ишғол қилди! Ажойиб ижро! |
| 16' | ![]() |
Аҳмедов ҳимоядан узун пас билан ҳужум чизиғига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 16' | ![]() |
Ўзбекистон ижросида навбатдаги бурчак зарбаси. Ҳимоячилар тўпни майдон марказига қайтаришди |
| 14' | ![]() |
Футболчиларимиз бурчакдан тўпни рақиб дарвозаси олдига эмас, яқинга етказиб, комбинация ташкил қилишга уринишди, аммо муваффақиятли чиқмади |
| 13' | ![]() |
Одил Аҳмедов бурчак зарбаси ишлади |
| 12' | ![]() |
Арабистонликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва Саҳафий бош билан зарба берди. Суюнов тўпни эгаллаб олди |
| 11' | ![]() |
Жалол етказиб берган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди |
| 10' | ![]() |
Машарипов қанотида Жалолиддинга нисбатан фол ишлатилди |
| 8' | ![]() |
Саудиялик футболчи Ад-Досарий офсайдда қолди |
| 7' | ![]() |
Ҳар иккала жамоа юқори прессинг қўллаб, майдон маркази учун кураш олиб боришмоқда |
| 5' | ![]() |
Сайфиев ўз қанотида ҳимоячидан қочиб кетиб, юқоридан узатма берди. Ҳимоячи бош билан узатмани қайтарди |
| 4' | ![]() |
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди, ҳеч қандай хавфли вазият юзага келмади |
| 1' | ![]() |
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга яшил формадаги Саудия Арабистони киритиб берди. Ўзбекистон бугун оқ футболка, кўк шортик ва оқ гетрада ҳаракат қилмоқда |
| ' | ![]() |
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мамлакатлари мадҳиялари янгради |
| ' | ![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон Саудия Арабистони билан куч синашади. Айни дамда ҳар иккала жамоанинг бошланғич таркиблари аниқ бўлди. Асосий таркиб ўйинлари майдонда чигилёзди машғулотини ўташмоқда. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|