Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Чемпионлар лигаси, Плей-офф, 1/8 финал
| . Бош ҳакам: Даниеле Орсато | ||
БаварияЧупо-Мотинг (60)
Серж Гнабри (88) |
2 : 0 |
ПСЖ |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Зоммер Упамекано Де Лигт Киммих Горецка Коман Чупо-Мотинг Девис Мюллер Муcиала Станишич |
Доннарумма Маркиньос Рамос Данило Ҳакими Вининья Верратти Фабиан Руиз Нуно Мендеш Месси Мбаппе |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
Ульрейх Гнабри Сане Ваннер Мане Сарр Кансело Блинд Гравенберх Тель Мазраоуи Ибрагимович |
Бернат Битшиабу Экитике Ҳарби Летелье Мукиеле Пембеле Рико Санчеш Солер Заир-Эмери |
|
Матн
| 90+5' | ![]() |
«Бавария» ўз уйида 2:0, умумий ҳисобда 3:0 ҳисобида ПСЖ устидан ғалаба қозониб кейингин босқичга йўл олди. |
| 90+4' | ![]() |
Садио Мане ҳам гол урганди, лекин оффсайд қайд этилди. |
| 90' | ![]() |
Ҳакам томонидан ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди. |
| 88' | ![]() |
Гоооооол! Серж Гнабри ҳисобни 2 тага оширди. |
| 86' | ![]() |
Коман ва Мюллер ҳам Гнабри ҳамда Кансело билан алмаштирилди. |
| 81' | ![]() |
Жамоалар таркибида навбатдаги ўзгаришлар: Виния ўрнига Экитике, Мендеш ўрнига Бернат. «Бавария»да эса Муциаланинг ўрнига Мане тушди. |
| 76' | ![]() |
Меҳмонлар таркибида ўзгариш: Фабиан Руиз ўрнига Зоир-Эмери тушди. |
| 72' | ![]() |
Майдон эгалари меҳмонларни шошириб қўяпти, парижликлар нима қилишаётганини ўзлари ҳам билишмаяпти. |
| 68' | ![]() |
«Бавария» таркибида ўзгариш бўлади: гол муаллифи Чупо-Мотинг ўрнига Лерой Сане тушди. |
| 64' | ![]() |
Серхио Рамос бош билан зарба йўллади ва дарвозабон базўр тўпни қайтарди. |
| 60' | ![]() |
Гооооооол! Чупо-Мотинг Горецканинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилди. |
| 56' | ![]() |
Нуно Мендеш камерунлик футболчи билан тўқнашувда жароҳат олди, ҳозирча унинг аҳволи яхши. |
| 53' | ![]() |
Чупо-Мотинг бу сафар гол урганди, лекин офсайд сабаб гол бекор қилинди. |
| 49' | ![]() |
Бугун Чупо-Мотинг майдондаги ўрнини топа олмаяпти, мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. |
| 47' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошидан парижликлар сафида ўзгариш: дастлабки таймда майдонга тушган Мукиеле ўрнини Битшиабуга бўшатиб берди. |
| 45' | ![]() |
Иккинчи тайм бошланди, тўпни майдон эгалари ўйинга киритиб берди. |
| 45+2' | ![]() |
Тенг курашлар остида кечган дастлабки бўлим 0-0 ҳисобида якунланди. |
| 45' | ![]() |
Ҳакам томонидан биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. |
| 41' | ![]() |
Альфонсо Девис қанотдан ёриб кириб зарба берди ва дарвозабон тўпни қайтарди. |
| 38' | ![]() |
Де Лигт дарвозага кириб кетаётган тўпни олиб чиқди ва жамоасининг жонига оро кирди. |
| 35' | ![]() |
Парижликлар сардори Маркиньос жароҳат олиб майдонни тарк этди ва ўрнига Мукиеле тушди. |
| 31' | ![]() |
Майдон эгалари чап қанотдан ҳужум уюштирди, Девис Мусиалани тўп билан таъминлади, Жамалнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. |
| 27' | ![]() |
Мезбонлар қанотлардан узатмалар амалга оширяпти, лекин тўп Чупо-Мотинггача етиб келмаяпти. |
| 24' | ![]() |
Лео Месси ярим метр масофадан дарвозани ишғол қилолмади. |
| 20' | ![]() |
Мбаппе яна бир бор деярли яккама-якка ҳолатга чиққан эди, лекин бу сафар у тўпни узоқлаштириб юборди. |
| 17' | ![]() |
Леон Горецка узоқдан зарба йўллади. Дастлаб Доннарумма тўпни қўлидан чиқариб юборган эди, иккинчи уринишда эгаллаб олди. |
| 15' | ![]() |
Мбаппе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан эди, лекин қоида бузишга мажбур бўлди. |
| 11' | ![]() |
Парижликлар прессинг билан ҳужумга ўтди ва Ашраф зарба аралаш узатма амалга оширди, аммо ноаниқ. |
| 7' | ![]() |
Майдон эгалари ҳам тезкор ҳужумларни ташкил этишяпти, Муциала ҳам сўнгги пасда аниқлик билан ўйнамади. |
| 3' | ![]() |
Учрашув бошланиши биланоқ парижликлар босим билан ҳужумга ўтди, Мбаппенинг узатмаси Мессига қадар етиб бормади. |
| 1' | ![]() |
Бош ҳакам ҳуштагини чалди ва ўйинни меҳмонлар бошлаб берди. |
| 0' | ![]() |
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб учрашувидан ўрин олган «Бавария» ҳамда ПСЖ клублари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|