Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал
| Жавоб учрашув. 13 март, соат 00:45 | ||
БАРСЕЛОНАМесси (67)
Д.Альвес (90+2) |
2 : 1 |
МАНЧЕСТЕР СИТИКомпани (89)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
01.Виктор Вальдес 22.Дани Алвес 03.Жерар Пике 18.Хорди Альба 16.Серхио Бускетс 08.Андрес Иньеста 14.Хавьер Маскерано 04.Сеск Фабрегас 06.Хави Эрнандес 11.Неймар 10.Лионель Месси |
01.Жо Харт (G) 13.Александр Коларов 05.Пабло Сабалета 04.Венсан Компани 06.Жолеон Лескотт 42.Яя Туре 08.Самир Насри 25.Фернандиньо 07.Жеймс Милнер 21.Давид Силва 16.Серхио Агуэро |
|
Матн
| 90+3' | ![]() |
Ўйин тугади |
| 90+2' | ![]() |
Иньеста дарвозабондан ҳам ўтиб тўпни Алвесга ташлаб берди. Дани эса очиқ дарвозани аниқ нишонга олди. |
| 90' | ![]() |
Гооооооооооооооооооооооооооооооол Дани Алвес. |
| 88' | ![]() |
Бурчак зарбасидан кейин Компани ҳисобни тенглаштирди. |
| 86' | ![]() |
Гооооооооооооооооооооооол 1:1 |
| 83' | ![]() |
Неймар ўрнига Санчес тушди. |
| 80' | ![]() |
Сабалета ҳакам билан тортишгани учун иккинчи сариқ карточка олди. |
| 78' | ![]() |
Хавининг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. |
| 77' | ![]() |
Дани Алвес жарима майдонига кириб бораётганида Лескот уни тўхтиб қолди. Месси учун жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси. |
| 74' | ![]() |
Силва ўрнига Негредо тушди. |
| 72' | ![]() |
Оҳоҳоҳоооооо Месси ҳимоячиларни алдаб Хавидан қаризини узмоқчи бўлди. Хавининг зарбасини Харт қайтарди. |
| 70' | ![]() |
Хавидан тўпни қабул қилиб олган Месси тўпни Хартнинг устидан ташлаб қўйди. |
| 68' | ![]() |
Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси Месси |
| 65' | ![]() |
«Барселона» жарима майдонига яқин жойда стандарт вазиятга эга бўлди, лекин Хавининг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди. |
| 62' | ![]() |
Месси яна ҳимоячилардан осонлик билан ўтиб кетди ва зарба берди. Озгина ноаниқ. |
| 59' | ![]() |
Оҳоҳоооо «Сити» испанларни қамаб қўйди. Қанотдан Коларов тўпни жарима майдонига узатди. Тўп Сабалетага бориб тушди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади. |
| 56' | ![]() |
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Бўлиши мумкин эмас. ВАЛДЕССССССС. Бу зарбани қандай қайтрди Валдес? Эдин Жеко ҳаводан келган тўпга боши билан дарвозага йўллади. Тўққизликка кетаётган зарбани Валдес фантастик ҳаракат билан қайтарди. |
| 53' | ![]() |
Месси Мессиииииииииииииииииииииииииииии. Месси «Сити» ҳимоясини парчалаб ташлади ва дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Штангааааааааааа |
| 50' | ![]() |
Жеко ўйинга жуда яхши киришиб кетди. Унинг жарима майдонига кирмай берган зарбасини Валдес ушлаб олди. |
| 48' | ![]() |
Агуэро ўрнига Жеко тушди. |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлим тугади |
| 45' | ![]() |
Месси Месси Месси. Месси жарима майдони ичидан футболчиларни кўрмагандай ўтиб кетди. Тўпни Неймарга узатди. Неймар Хартни ҳам алдади ва зарба берди. Фернандино дарвозабон ўрнида. |
| 43' | ![]() |
НАСРИ!!!!. Жарима майдони ичида Силвадан тўпни қабул қилиб олган Насри жуда кучли зарба йўллади. Bалдес ўз ўрнида. |
| 40' | ![]() |
Бугун Неймар жуда фаол ҳаракат қилмоқда. Сабалаета кўп ҳолларда уни ўтказиб юбормоқда. |
| 37' | ![]() |
Неймар!!!!!!!!!!! Жарима майдонига яқин жойда тўпни қабул қилиб олган Неймар Коларовни жуда зўр алдаб ўтди ва яқин бурчакни нишона олди. Дарвозабон ўз ўрнида. |
| 34' | ![]() |
!!!!!!!!!!!! Узоқ давом этган ҳужумдан кейин Силва жарима майдонига кирмай зарба берди, лекин ноаниқ. |
| 31' | ![]() |
«Барселона» тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмаяпти. |
| 28' | ![]() |
Месси иккинчи марта Яя Туредан ўтиб кетди, лекин ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишди. |
| 25' | ![]() |
Коларовга сариқ карточка кўрсатилди. |
| 22' | ![]() |
Yххххххххх голдан офсайд йўқ экан!!!!!!! |
| 19' | ![]() |
«Барселона»нинг жуда ажойиб ҳужумидан кейин Неймар гол урди, лекин офсайд. |
| 16' | ![]() |
Оҳоҳоооооо «Сити»нинг ҳужуми жуда хавфли чиқди. Коларов қанотдан олдинга борди ва тўпни ҳужумдаги Милнерга узатди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади. |
| 13' | ![]() |
Месси фантастик рейд билан жарима майдонига ёриб кирди. Ҳимоячилардан ўтган Лео дарвозабондан ҳам ўтди, лекин Сабалета жамоа жонига оро кирди. |
| 10' | ![]() |
!!!!!!!!!!!! Жарим майдони ичидан Мессига қарши қўполлик ишлатилган эди, лекин ҳакам фолни қайд этмади. |
| 7' | ![]() |
Неймарнинг қанотдан амалга оширган рейди хавфли бўлиши мумкин эди, лекин Мессига бораётган тўпни ҳимоячилар олиб қўйишди. |
| 4' | ![]() |
«Манчестер Сити» ўйинни жуда катта тезлик билан бошлади. Силва қанотдан олдинга борди ва тўпни Яя Турега ташлаб берди, лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади. |
| 1' | ![]() |
Ўйин бошланди. |
| ' | ![]() |
Ассалому алайкум, қадрли мухлислар. Сизларни «Барселона» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатишга таклиф қиламиз. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|