Осиё чемпионлар лигаси, «В» гуруҳи
| 3-тур, 19 март, соат 18:00 | ||
БУНЁДКОРВ.Шодиев (90+2)
|
1 : 1 |
ФУЛАДКарамий (74)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
1.Павел Бугало 2.Акмал Шораҳмедов 4.Хайрулла Каримов 5.Дилшод Жўраев 6.Анвар Ғофуров 11.Александр Пишур 14.Воҳид Шодиев 16.Карлес Кото 21.Сардор Рашидов 24.Баҳодир Пардаев 40.Сергей Симоненко |
55.Суша Маканий 2.Леандро Падовани 5.Меҳди Бадрлу 7.Суруш Рафие 8.Исмоил Шарифат 10.Абдуллоҳ Карамий 11.Бахтиёр Раҳмоний 14.Шаҳоб Каримий 21.Умид Холидий 37.Ғуломризо Ризоий 55.Саид Саларзода |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
45.Акбар Тўраев 7.Алибобо Раҳматуллаев 10.Анвар Бердиев 18.Бобуржон Акбаров 30.Ҳасан Асқаров 33.Олег Зотеев 44.Миржамол Қосимов |
1.Алиризо Салимий 4.Аюб Вали 6.Меҳди Нурий 15.Леандро Чавес 20.Аюб Калантарий 23.Сасан Ансарий 27.Суруш Саидий |
|
Матн
| ' | Эътиборингиз учун раҳмат | |
| ' | "Бунёдкор" дарвоза томон берилган биринчи тўғри зарба эвазига шармандаликдан қутулиб қолди. Шунингдек, "қалдирғочлар" гуруҳдан чиқиш учун назарий имкониятни сақлаб қолди | |
| 90+5' | ![]() |
ЎЙИН ТУГАДИ! |
| 90+5' | ![]() |
Мезбонлар шошилишмоқда! |
| 90+2' | ![]() |
Александр Пишур чап қанотдан тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди. Воҳид Шодиев икки ҳимоячидан илдамроқ ҳаракат қилди ва бош билан зарба берди! Дарвозабон Маканий тўпни қайтара олмади! |
| 90+2' | ![]() |
Гоооооооооооооооооооооолллл!!!!! Гооооооооооооолллл!!!! Гоооооооооооооооооооооооолллл! |
| 90+2' | ![]() |
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари бўлишига қарамай, "Фулад" футболчилари майдонда учиб ҳаракат қилишмоқда |
| 90+1' | ![]() |
"Фулад" футболчиси жароҳат олиб, майдонда ётибди |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' | ![]() |
Савол! Сардор Рашидов бурчак тўпидан тўпни фақат дарвоза томон тўғридан-тўғри айлантиравериши шартми? |
| 89' | ![]() |
Бурчак тўпи. Сўнгги илинж дегимиз келади, аммо бу - бурчак тўпи |
| 87' | ![]() |
Бахтиёр Раҳмоний ўрнига Аюб Қалантарий тушди |
| 87' | ![]() |
Меҳмонларнинг тўпни назорат қилишини футболчиларимиз томоша қилишмоқда |
| 85' | ![]() |
Бурчак тўплари эса, биласиз, бу - ноль! |
| 84' | ![]() |
Эҳҳҳҳ! Рашидов чиройли пас билан Пишурни деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Александр дарвозани ишғол қила олмади! |
| 83' | ![]() |
Рақиб кечирмоқда, кечирмоқда ҳозирча... |
| 83' | ![]() |
Исмоил Шарифат - аут, Сесан Ансарий - ин. |
| 81' | ![]() |
Буёғига ҳаммаси "Фулад"ни қўлида. Хоҳласа, ҳисобни шундай қолдиради, хоҳласа яна уради |
| 80' | ![]() |
Сардор Рашидов чиройли зарба йўллади. Аммо ноаниқ |
| 79' | ![]() |
Шаҳоб Каримий Шодиевнинг юзига тепиб юборди. Жарима зарбаси |
| 78' | ![]() |
Меҳмонлар руҳланиб кетишди ва жуда эркин ўйнамоқда. "Бунёдкор"нинг ўйини эса сочилиб кетди |
| 75' | ![]() |
Пардаев ўрнига Анвар Бердиев туширилди |
| 74' | ![]() |
Вакилларимиз рақибини қайтариб, қарши ҳужум уюштирмоқчи бўлганида Абдуллоҳ Карамий деярли майдон марказида тўпни эгаллаб олди, йўлида учраган оқ рангли футболкада ўйнаётган футболчиларнинг барчасидан ўтиб кетди ва 12-13 метрлардан Бугалони ҳам кучли зарба билан доғда қолдирди! |
| 74' | ![]() |
Гоооолллл!!! Эронликларнинг бир нафар футболчиси осонлик билан гол уриб кетмоқда |
| 73' | ![]() |
Саид Саларзода майдонда пайдо бўлди |
| 73' | ![]() |
Баҳодир Пардаев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олаётганда, ҳимоячи билан тўқнашди ва йиқилди. Аммо ҳакам пенальти бермади! |
| 72' | ![]() |
Меҳмонлар катта куч билан олдинга боришмаяпти |
| 70' | ![]() |
Янабир ўзгариш. Хайрулла Каримов майдонни тарк этди. Олег Зотеев ҳужумга ташланди. Ва-банк! |
| 70' | ![]() |
Ҳайрон қоласан киши. Қанотлардан баландлатиб узатилаётган тўплар ҳеч қандай наф бермаётган бўлса-да, шу ўйин услуби давом эттирилаверади, эттирилаверади... |
| 67' | ![]() |
Меҳмонлар ҳужуми бесамар кетди |
| 66' | ![]() |
Карлес Кото майдонни тарк этди. Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотда ўйнаш учун майдонга туширилди. |
| 65' | ![]() |
Вуууҳҳҳ!! Омад биз томон бўлди! Майдон марказида тўпни оддий жойда йўқотдик. Чиройли пасдан кейин эронлик ҳужумчи дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди. Бахтимизга у тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди. |
| 64' | Қосимов Алибобони ўз ўгитлари билан ўйинга тайёрламоқда. | |
| 62' | ![]() |
Жамоамиз ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Рашидов Пишур манзили бўйлаб тўпни етказганди. Яна ўша Маканий тўпга чиқишда ибрат кўрсатмоқда |
| 62' | ![]() |
Чап қанотдан "Фулад" ҳужумга ўтди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўп дарвозанинг насибасига айланди |
| 60' | ![]() |
15 дақиқа давом этган босимдан кейин "Фулад" вазиятдан чиқиб кетиб, ҳужумга ўта бошлади |
| 58' | ![]() |
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотда ҳужумга фаол қўшилди. Аммо у жарима майдончаси ичида тўпни шерикларига етказа олмади. Бор-йўғи бурчак тўпи. БУрчак тўпи эса "ҳеч нарса" билан аксиома бўлиб қолди |
| 57' | ![]() |
Карлес Кото иккинчи бўлимда чап қанотда ўйнамоқда. Фаол ўйнамоқда. У бурчак тўпи ишлади, уни ўзи амалга оширди. Лекин, тўп узатилаётганда ким қаерда туриши кераклигини ҳеч ким билмайди |
| 55' | ![]() |
Эҳҳҳҳ! "Бунёдкор" марказдан уюштирган ностандарт ҳужуми, аниқроғи Пишурнинг ностандарт қарори эвазига икки нафар ҳужумчимиз бир нафар ҳимоячига қарши қолишганди. Аммо Шодиев тўпни ўша ҳимоячидан ўтказиб, Пардаевга етказа олмади! |
| 54' | ![]() |
Баҳодир Пардаев жарима майдончаси бурчагида тўпни эгаллаб, зарба йўллади. Ноаниқ |
| 54' | ![]() |
"Бунёдкор" босимни ошираётгандек. Меҳмонлар ҳимояда зич ўйнашмоқда |
| 53' | ![]() |
Эронликлар тўпни қанотдан узатаётганда, тўп қабул қилувчига аниқ бормоқда. Ҳозир форс ҳужумчиси Каримовдан ўтиб кетиб, ўткир бурчак остида дарвоза томон кучли зарба берди. Бироз ноаниқ |
| 52' | ![]() |
Карлес чап қанотда ўзига етказилган тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди. Аммо унинг узатмасига "алик" оладиган футболчи топилмади |
| 50' | ![]() |
Бурчакдан етказилган тўпни Ғофуров бош билан дарвозага йўллашни уддалай олмади |
| 50' | ![]() |
Вакилларимиз бурчак тўпини ўйинга киритишади |
| 49' | ![]() |
Карлес Кото чап қанотдаги фаол ўйнади, аммо тўпни жарима майдончасига аниқ етказа олмади |
| 48' | ![]() |
Шодиев узатган тўпга чап қанотда Рашидов етиб бора олмади |
| 46' | ![]() |
Эронликлар жарима майдончаси томон узатилган тўпга Шодиев югурди. Марказий ҳимоячиларнинг ўзаро тушунмовчилигидан Воҳид фойдаланишига сал қолди |
| 46' | Тўпни ўйинга хузистонликлар киритиб беришди. | |
| 46' | ![]() |
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ |
| ' | Таҳлилни тўхтатамиз. Жамоалар майдонга қайтишди | |
| ' | Мухлисларнинг камлигига эса, назаримизда, "БУнёдкор"нинг аввалги ўйинда ютқазгани ва чиройли ўйин намойиш қила олмаётгани сабаб бўлса керак. | |
| ' | "Спорт" каналида меҳмон бўлаётган Улуғбек Рўзимовнинг фикрича, стадионда мухлисларнинг йўқлиги - бу Эрон жамоаси фойдасига ишлаётган экан. "Агар 50 минг мухлис келиб, мухлислар бақир-чақир қилиб туришса, бу ҳолат рақибга босим ўтказиб, мезбонларни руҳлантирган бўларди", дейди мутахассис. | |
| ' | Дарвоқе, якка курашларда "Фулад" футболчилар енгиб чиқишмоқда. Буни сезган бўлсангиз керак | |
| ' | Иккинчи бўлимда омад келиб, "Бунёдкор" битта гол урса, кейин ҳимояда балки мустаҳкамроқ ўйнаш мумкиндир | |
| ' | Дарвозага берилган зарбалар - 3-5. Аниқ зарбалар - 0-1 | |
| ' | Тўп назоратини 15 дақиқаларга бўлини ўрганадиган бўлсак: 0-15 дақиқалар - 40-60%, 15-30 дақиқалар - 59-41%, 30-45 дақиқалар - 39-61%. | |
| ' | Статистикага аҳамият қаратинг: Тўп назорати: 46-54% | |
| ' | Замонавий футболда фақат хоҳиш, фақат қанотлардан узатиладиган тавакаал узатмалар билан бирор нарсага эришиш қийин очиғи | |
| ' | Ҳеч бўлмаганда "стандарт" вазиятлардан қандайдир айёрликлар, янгиликлар киритишга нима халал бераётганини тушуниш қийин очиғи | |
| ' | "Бунёдкор" биринчи бўлимда нафақат хавфли вазиятларни ярата олмади, балки дарвоза томон ҳам зарба бера олмади. Бу ёмон, жуда ёмон | |
| ' | Шундай тасаввур уйғоняптики, рақиблар Қосимов жамоаларини рақиблар тўла ўрганиб бўлишган. Аммо ушбу мураббий ўз жамоаси ўйинларига ҳеч қандай ўзгариш киритмаяпти | |
| ' | Бугунги ўйиндаги дуранг натижа "Бунёдкор" учун мағлубият билан тенг. Жамоа иккинчи даврадаги ўйинларнинг иккитасини сафарда ўтказади | |
| 45+2' | ![]() |
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. Ҳисоб очилмади |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' | ![]() |
Кото ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси узатди. МАканий олдинга чиқиб, тўпни муштлари билан уриб юборди. Давроза бўш қолди. Амм ҳар сафар мана шундай вазиятларда тўп эронлик ҳимоячиларга насиб қилмоқда |
| 44' | ![]() |
Баҳодир Пардаев жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ. Пардаев ҳимоячилар таъқиби остида ва ўткир бурчакдан зарба берганини таъкидлаш лозим |
| 43' | ![]() |
"Қалдирғочлар"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. ҲИмоячилар хавфни бартараф этишди |
| 42' | ![]() |
БУрчак тўпи ҳам тахликали бўлди. "Фулад" уялмасдан, тортинмасдан бемалол ўйнамоқда, ҳужумга ўтмоқда, тўпни назорат қилмоқда |
| 41' | ![]() |
Бахтиёр Раҳмонииииий!!! Қосимов услубида тўпни дарвозанинг юқори бурчаги томон айлантирди. Бугалога тасанно! |
| 40' | ![]() |
Энди Симоненко жарима майдончасига яқин жойда ўйин қоидасини бузди. Даврозагача 25 метрлар масофа |
| 38' | ![]() |
Хайрулла Каримов майдон марказида ўзига хос ва мос бўлган қўполликни намойиш қилди ва огоҳлантириш олди. Каримов кейинги ўйинни аниқ ўтказиб юборади энди |
| 37' | ![]() |
Шораҳмедов деярли майдон марказига яқин жойдан тўпни баландлатиб олдинга узатди. Дарвозабон ва ҳимоячининг ўзаро тушунмовчилиги оқибатида улар тўқнашиб кетишди. Тўп қайтарилган жойда эса "Фулад"нинг бошқа футболчиси бор эди. |
| 36' | ![]() |
"Фулад" бурчак тўпига эга бўлди. Рақиб ташаббусни тўлалигича ўз қўлига олди |
| 35' | ![]() |
Бугало ва Каримов қалтис ўйнашди. Павел тўпни ҳужумчилар таъқиби остида қолган Хайруллага узатганди. Тўп ҳужумчининг оёғида Бугалонинг қўлига келиб тушди |
| 33' | ![]() |
Фаракий жамоани яхши шакллантира олгани кўзга ташланмоқда. Футболчилар бир-бирларини яхши тушунишмоқда |
| 32' | ![]() |
"Фулад" тўпни жуда яхши назорат қилди ва ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида икки нафар эронлик футболчи бироз олдинга ўтиб кетишгани учун тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши томонга ўтиб кетди |
| 31' | ![]() |
"Фулад" ҳужумчиси офсайдда |
| 30' | ![]() |
Ўйиннинг деярли ярим соати ортда қолмоқда. Аммо "Бунёдкор" ҳали бирорта ҳам голга тортадиган вазият ярата олгани йўқ. Ўйинни ташкил қилишда муаммолар етарли |
| 27' | ![]() |
Рашидов бурчак тўпини айлантирган ҳолда дарвозанинг нариги томонидан майдондан чиқариб юборди. Ҳаво учди бу бурчак тўпи |
| 25' | ![]() |
Шу ишни Анвар яна бажарди. Тўп бу сафар Шодиевга келиб тушди. У тўпни яна Ғофуровга узатди. Анвар бу сафар оёқ билан тўпни дарвозабон майдончасига узатаётганида, ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
| 25' | ![]() |
Анвар Ғофуров тўпни тўғри жарима майдончасига отиб берди. ҲИмоячи баланд сакраб, тўпни қайтарди |
| 23' | ![]() |
Эронликлар майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужум ташкил этишди. Бахтиёр Раҳмоний тўп билан жарима майдончаси яқинигача яқинлашиб келди ва дарвоза томон зарба берди. Зарба кучли, амммо ноаниқ бўлди |
| 21' | ![]() |
Ҳозирча жарима зарбалари, бурчак тўплари пайтида дарвозабон Маканий тўпга яхши чиқмоқда |
| 21' | ![]() |
Карлесга нисбатан ўнг қанот чизиғи ёнида қоида бузилди |
| 19' | ![]() |
Воҳид Шодиев 25 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Зарба эса муваффақиятсиз чиқди - ҳам кучсиз, ҳам ноаниқ |
| 17' | ![]() |
Дарвозабон майдончасига етказилган тўпни Маканий муштлари билан уриб юборди. |
| 17' | ![]() |
Учинчи бурчак тўпи |
| 17' | ![]() |
Яна бир бурчак тўпи |
| 16' | ![]() |
Жарима тўпини Рашидов жарима майдончасига етказди. Дарвозабон тўпга чиқишда хато қилди. Тўп эса ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
| 15' | ![]() |
Рақиб мудофаа вакиллари Карлес Котога жароҳат етказди. Ўнг қанотда жарима тўпини амалга оширамиз |
| 13' | ![]() |
Дилшод Жўраев чап қанотда Исмоил Шарифатни тўхтата олмади ва деярли майдоннинг юза чизиғига бориб тўпни жарима майдончасига узатди. Яхшиям марказий ҳимоячиларимиз хушёр ўйнаб, хавфни бартараф этишди |
| 12' | ![]() |
Эронликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Форс ҳужумчиси Бугалога нисбатан ўйин қоидасини бузди ва ўйин тўхтатилди |
| 11' | ![]() |
Рашидов бу сафар ўнг қанотда офсайдда қолиб кетди |
| 10' | ![]() |
"Фулад" тўпни назорат қилмоқда. Шу орқали улар тошкентлар шаштини пасайтиришмоқда |
| 9' | ![]() |
Баҳодир Пардаев "Фулад" ҳужумчисига қоқилиб кетгани учун тўп майдон ташқарисига тарк этганди. Шунга қарамай дарвозамиз томон бурчак тўпи белгиланганди. Ҳакам эса ўз хатосини тўғрилади - тўп ўйин киритилган заҳоти ўйинни тўхтатиб, ҳужумчи ҳимоячимизни туртганини таъкидлади |
| 8' | ![]() |
Дастлабки дақиқалардаги мезбонларнинг босимидан эронликлар тезда чиқиб кетишди ва энди ўзлари ҳам ҳужумга ўтишмоқда. Ҳозирча бурчак тўпи ишлашди |
| 6' | ![]() |
Бу сафар ҳам ҳужум Рашидов қанотидан ташкил этилди. Сардор ҳужумни кескинлаштиримоқчи бўлиб тўп билан олдинга интилди, бироқ тўп майдонни тарк этди |
| 4' | ![]() |
Ўзбекистонликлар бу сафар ҳужумни чап қанотдан ташкил этганди. Рашидов офсайдда қолган экан |
| 2' | Вакилларимиз майдон марказига яқин жойда жарима зарбасини амалга оширишди. ХАйрулла Каримов тўпни тўғри жарима майдончасига етказиб берди. Шодиев тўпни дарвозабон майдончасига бош билан узатди. У ерда марказий ҳимоячилар тўпниқ қайтаришди | |
| 1' | "Бунёдкор" дарҳол ҳужумга ўтди. Илк ҳужумни форс ҳимоячилари қайтаришди. | |
| 1' | ![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| ' | ![]() |
Қосимов ўйинни 3 (уч) нафар ҳужумчи билан бошламоқда! |
| ' | Бугун Сардор Собирхўжаев дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди | |
| ' | Мини-қуръага кўра, ўйинни "Бунёдкор" жамоаси бошлаб берадиган бўлди | |
| ' | Эсдалик учун суратга тушилди | |
| ' | ЖАмоалар майдонга чиқиб келишди ва ўзаро сўрашиб чиқишди | |
| ' | Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига кириб кетишди. Бироздан кейин жанговар ҳолатда майдонга қайтишади | |
| ' | Мана шу ғалабага умид қилинаётган ўйинни эса биз билан бирга кузатиб боришга таклиф этамиз | |
| ' | Бугунги ўйинда "Бунёдкор"га омад тилаган ҳолда, "қардирғочлар"дан "Фулад"га қарши ўйинда ғалаба кутамиз | |
| ' | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|