Олий лига-2014, 3-тур
| 29 март, соат 17:30 | ||
ПАХТАКОРК.Махарадзе (25)
|
1 : 0 |
ҚИЗИЛҚУМ |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
| 12 Александ Лобанов, 23 Александр Мелзляков, 2 Егор Криметс, 4 Боян Миладинович, 24 Даврон Ҳошимов, 5 Акбар Исматуллаев, 7 Кахи Махарадзе, 29 Владимир Козак, 28 Станислав Андреев, 10 Жамшид Искандеров, 11 Игор Сергеев. | 22 Артём Макосин, 5 Акмал Холиқов, 8 Акмал Рустамов, 9 Наврўз Олимов, 10 Владимир Шишелов, 16 Самандар Шодмонов, 18 Элёр Бойматов, 19 Руслан Вагапов, 21 Миржалол Қурбонов, 23 Шерали Жўраев | |
Матн
| 90+3' | ![]() |
Ўйин тугади |
| 90' | ![]() |
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' | ![]() |
!!! Шишелов яна офсайдда қолди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат йўқдай кўринди. |
| 85' | ![]() |
«Қизилқум»нинг кам сонли ҳужумларидан бирида Шишелов офсайдда қолди |
| 83' | ![]() |
Аббар Исматуллаев ўрнига Камолиддин Тожиев тушди |
| 81' | ![]() |
Даврон Ҳошимов сариқ карточка олди. |
| 80' | ![]() |
«Пахтакор» - «Қизилқум» учрашувига 4261 нафар мухлис тушибди |
| 77' | ![]() |
!!!!!!!!!! Даврoн Ҳошимов қанотда жуда яхши тўп узатишини амалга оширди. Дарвоза яқинида пайдо бўлган Машарипов дарвозага зарба берди, лекин посбон тўпни эгаллаб олди. |
| 73' | ![]() |
Александр Мерзляков Махарадзедан тўпни қабул қилиб олди ва катта тезликда олдинга борди. Уни қўллаш ўрнига Сергеев йиқилиб тушди. Саша эса ўзи зарба берди, лекин зарбага аниқлик етишмади. |
| 70' | ![]() |
Акмал Рустамов ўрнига Асқар Мухиддинов тушди |
| 67' | ![]() |
Майдонда айтарли ҳеч қандай воқеа содир бўлмаяпти. |
| 65' | ![]() |
Станислаа Андреев ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди |
| 62' | ![]() |
Владимир Козак ўрнига Шерзод Каримов тушди |
| 59' | ![]() |
Егор Криметснинг зарбаси жуда кучли чиқди, лекин озгина ноаниқ. |
| 57' | ![]() |
«Пахтакор» яна жаримадан тўп тепади. Бу гал дарвиза тўғрисидан. 30 метрлар чиқади. |
| 55' | ![]() |
Йўқ. Акбар Исматуллаев ҳамда Андреев жарима зарбасини ўзига хос тазрда амалга оширишди, лекин Искандеров тўпни қабул қилиб олиш вақтида офсайдда қолди. |
| 53' | ![]() |
Сергеевга қарши қўполлик қилинди. Жарима зарбаси хавфли бўлиши мумкин. Дарвозагача 25 метр. |
| 51' | ![]() |
Махарадзе тўпни ажойиб тарзда Козакка узатди, лекин Миржалол Қурбонов ундан тўпни олиб қўйди. |
| 48' | ![]() |
Меҳмонлар таймни ўзгариш билан бошлашди. Наврўз Олимов ўрнига Фарруҳ Ҳайдаров тушди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' | ![]() |
Стадионда ғолибли чипта эгаларига совғалар тақдим этилмоқда |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлим тугади |
| 45' | ![]() |
Акмал Рустамовга сариқ карточка кўрсартилди |
| 43' | ![]() |
Навбатдаги ҳужум вақтида Сергеев офдайдда қолди |
| 42' | ![]() |
!!!!!!!!!!!!!! Руслан Вагаповнинг зарбаси жуда хавфли чиқди, лекин Лобанов ўз ўрнида |
| 40' | ![]() |
Даврон Ҳошимовдан тўпни қабул қилиб олган Махарадзе ҳимоячини алдаб ўтди, лекин унга қарши қўполлик қилинди. Лекин ўйин давом этди ва тўп майдондан чиқиб кетди. |
| 37' | ![]() |
Станислав Андреевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. |
| 36' | ![]() |
Жарима майдонига яқин жойда Сергеевга қарши қўполлик ишларитди. Жарима зарбаси хавфли бўлиши мумкин. |
| 34' | ![]() |
«Пахтакор» бутун майдон бўйлаб тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда, лекин тўп узатишлар тўрттадан ошмаяпти. |
| 31' | ![]() |
Шерали Жўраев ўрнига Ғайрат Жумаев тушди |
| 31' | ![]() |
!!!!!!!!!!!!!! Майдон марказида Жамшид Искандеров рақибга қарши жуда қўпол ҳаракат қилди ва ҳақли равишда сариқ карточка олди. |
| 29' | ![]() |
Майдон марказида Мaхарадзе тўпни рақибдан олиб қўйди ва уни Жамшидга узатди. Искандеров тўпни ажойиб тарзда қанотдан очилаётган Андреевга узатди. Стаснинг зарбаси ооозгина ноаниқ. |
| 27' | ![]() |
Станислав Андреев 40 метрлардан тўпни жарима майдонига ажойиб тарзда етказиб берди. Махарадзе тўпни боши билан дарвозага йўллади. |
| 26' | ![]() |
Гооооооооооооооооооооол |
| 25' | ![]() |
!!! Мухлислар ёқимтойи Тимур Ҳакимов бугун қайдномага киритилган. У машғулотларни бошлади. |
| 24' | ![]() |
«Пахтакор»нинг навбатдаги ҳужумидан кейин офсайд чизиғида тўпни қабул қилиб олган Махарадзе шошиб қолди ва ҳужум узилиб қолди. |
| 21' | ![]() |
!!!!!!!!!!!! Даврон Ҳошимов Месси усулида қанотдан дарвоза яқинигача ёриб кирди ва тўпни ҳужумчиларга ташлаб берди, лекин дарвизабон тўпни эгаллаб олди. |
| 18' | ![]() |
«Қизилқум»нинг ҳужумлари бир хил кўриниш олмоқда. Шишелов олдинда туради ва тўп кутади. Бу гал ҳам шундай бўлди ва Боян тўпни қайтарди. |
| 15' | ![]() |
Игор Сергеев жарима майдoнига яқин жойда тўпни қабул қилиб олди ва шерикларига қаради. Ҳеч ким бўлмагани учун ўзи зарба беришга қарор қилди, лекин жуда кучсиз. |
| 13' | ![]() |
Қанотдга яқин жойда Криметс ҳамда Элдор Бойматов жанжаллашиб қолишди ва учта футболчига сариқ карточка кўрсатилди. Элдор Бойматов ва Наврўз Олимов меҳмонлардан, мезбонлардан Егор Криметс. |
| 10' | ![]() |
Жамшид Искандеров қанотда одлинга борди ва жарима майдонига ёриб киришга уринаётганда ҳимоячилар Жамшиддан тўпни олиб қўйишди. |
| 8' | ![]() |
Махарадзега сариқ карточка кўрсатилди |
| 5' | ![]() |
«Пахтакор» бурчакдан тўп тепди. Жамшид Искандеров ҳимоячидан қайтган тўпни яна жарима майдонига узатди. Палапартиш ҳаракатлардан кейин меҳмонлар дарвозабони тўпни эгаллаб олди. |
| 2' | ![]() |
Энди «Пахтакор» футболчисига қарши 30 метрлар узоқликда қоида бузилди ва жарима белгиланди. |
| 2' | ![]() |
!!!!!!!!!!!!! Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ хавфли вазият. Жамшид Искандеров жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди, бурчак зарбаси. Пеналти бўлганай кўринган эди. |
| 1' | ![]() |
Ўйин бошланди. |
| ' | ![]() |
Футболчилар бир-бирлари билан кўришиошмоқда. Бугун «Пахтакор» ўз стадионида биринчи маря олий лига ўйинини ўтказмоқда. |
| ' | ![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлисларни. Сизларни «Пахтакор» ҳамда «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатишга таклиф қиламиз. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|