Ўртоқлик ўйини
| Ўртоқлик ўйини. 06.06.2013. | ||
ХитойФанг Хаолинг (31)
|
1 : 2 |
ЎзбекистонУлуғбек Бақоев (45)
Сервер Жепаров (54) |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Ванг Дай Ли; Жу Юнг Жао Пенг Фенг Ксиа Синг Женг Женг Жао Хури Цинг Шенг Сунг Ке Ванг Ёнг По Гао Линг Ю Да Бао |
1. Игнатий Нестеров 22. Шоҳрух Гадоев 5.Анзур Исмоилов 20. Ислом Тўхтахўжаев 23. Акмал Шораҳмедов 19. Виталий Денисов 9. Одил Аҳмедов 18. Темур Кападзе 8.Сервер Жепаров 17. Санжар Турсунов 10.Улуғбек Бақоев. |
|
Матн
| ' | Эътиборингиз учун раҳмат! | |
| ' | Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан жуда муҳим ва фойдали ўртоқлик ўйини бўлди. 11 июнь кунги ўйинда терма жамоамизга омад тилаб қоламиз! | |
| ' | Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хоххот шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Хитойни мағлубиятга учратди! Хитой - Ўзбекистон - 1:2. | |
| 90+5' | ![]() |
Ўйин якунланди! |
| 90+4' | Хитой терма жамоасининг сўнгги ҳужумлари самарасиз якунламонмоқда | |
| 90+1' | ГЕйнрихни майдон марказида қўполлик билан тўхтатишди | |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди |
| ' | Уларнинг ҳужумлари ҳозирча фақат олис масофадан йўлланаётган зарба билан якунланмоқда | |
| 89' | Хитой сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш илинжида ҳужум ташкил қилмоқда | |
| 87' | Саша тўпни тўғри дарвозага тепди. Тўп дарвозабоннинг қўлларига тегиб, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди. | |
| 86' | Терма жамоамиз ўнг қанотда жарима зарбаси ишлади. Гейнрихнинг ўзи амалга оширади | |
| 85' | МАйдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми олис масофадан берилган ноаниқ зарба билан якунланди | |
| 85' | ![]() |
Хитой терма жамоасида ҳам ўйинчи. 13-рақамли футболчи ўрнига 9-рақамли ўйинчи тушди |
| 84' | ![]() |
Одил Аҳмедов ўрнига Фозил Мусаев майдонга тушди |
| 83' | Хитой терма жамоаси футболчисининг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси кучли бўлди, аммо ноаниқ | |
| 82' | ![]() |
Тожиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди |
| 81' | ![]() |
Александр Гейнрих огоҳлантирилди |
| 79' | ![]() |
Хитойликларнинг навбатдаги ҳужуми пайтида футболчи офсайдда қолиб кетди |
| 78' | ![]() |
Терма жамоамиз сафида бир неча дақиқа олдин Ислом Иномов майдонга тушди. Акмал Шораҳмедов ўрнига |
| 75' | ![]() |
Рақиб стандарт вазиятни амалга оширганидан кейин Нестеров тўпни қайтаришда ҳимоячи билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди |
| 75' | ![]() |
Хитойликларнинг хавфли зарбаси. 15 метрдан берилган зарбадан сўнг ҳимоячиларимизга тегиб қайтди |
| 74' | Мезбонларнинг ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этишди | |
| 72' | ![]() |
Санжар Турсунов ўрнига Олег Зотеев майдонга тушди |
| 69' | Фарҳод Тожиев жарима майдончаси ташқарисида Зидан услубида зарба йўллашга уринди. Дарвоза устидан ўтиб кетди | |
| 69' | ![]() |
ХИтойда футболчи алмаштирилди |
| 69' | Санжар Турсуновдан хавфли зарба. Бирозз ноаниқ. Гейнрих тўпни ярим ҳимоячига етказиб берганди | |
| 68' | Хитой жарима зарбасини амалга оширди. Хавф йўқ | |
| 68' | Дарвоқе, Сервер майдонни тарк этганидан кейин сардорлик боғичи Гейнрих билагида | |
| 66' | Хитой терма жамоаси ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужум ташкил қилишга уринмоқда | |
| 63' | ![]() |
Одил Аҳмедовдан хавфли зарба!!! 20 метрлардан! Денисов жарима майдончаси ичида тўпни Одилга етказганди. Зарбага бироз аниқлик етишмади |
| 61' | ![]() |
Ўзбекистон терма жамоасида бирданига 3та алмаштириш қилинди. Темур Кападзе - Азизбек Ҳайдаров Улуғбек Бақоев - Фарҳод Тожиев Сервер Жепаров - Александр Гейнрих |
| 60' | ![]() |
Санжар Турсунов жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олдию, аммо уни ўзига бўйсиндира олмади |
| 58' | ![]() |
Хитой ҳужумчисининг бош билан берган зарбаси голга айланишига сал қолди. Яхшиям зарбага бироз аниқлик етишмади |
| 57' | Гол урилган вазиятда Кападзе Серверни тўп билан таъминлаган экан | |
| 56' | Одил Аҳмедов олис масофадан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди | |
| 54' | Жамоамиз сардори дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва уни қийинчиликсиз доғда қолдирди. | |
| 54' | ![]() |
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Сервер Жепаров |
| 63' | Хитойнинг ҳужумини Нестеров эгаллаб олди | |
| 62' | ![]() |
Турсунов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Шоҳруҳ тўпга зарба беришга улгурдию, аммо ноаниқ. |
| 49' | МАйдон эгалари ҳужумчисининг зарбасини ноаниқ бўлди | |
| 49' | ![]() |
Денисов қанотидан хитойликлар бурчак тўпи ишлашди |
| ' | Иккинчи бўлимдаги ҳужумни терма жамоамиз ташкил этди. ЖАрима майдончаси чизиғи устидан берилган зарба йўлига хитойлик ҳимоячи ғов бўлди | |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари сафида 2та футболчи алмаштирилди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' | Шарҳловчиси Мурод Ризаевнинг сайтимизга хабар беришича, ўйиннинг иккинчи бўлими "Спорт" канали орқали жонли эфирда намойиш этилади. | |
| ' | Гол комбинацияси: Майдон маркази ўнг қанотдан бошланган ҳужум Жепаров орқали Бақоевга келиб тушди. У эса 25 метрдан зарба беришга қарор қилди. Гол! | |
| 45+2' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди! |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' | Улуғбек 25 метрдан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди! | |
| 45' | ![]() |
Гооооооооллллл! Бақоев! |
| 44' | Хитойнинг поизицион ҳужуми ноаниқ зарба билан якунига етди | |
| 42' | Одил Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди | |
| 39' | Терма жамоамизнинг ҳужуми жарима майдончасига етиб бориб, яна ортга қайтиб чиқди. Кейин ҳужум эса жарима майдончаси остонасида тўхтаб қолди | |
| 38' | Голдан кейин Хитой анча ўзига келиб олди. Энди ҳужумга ҳам ўтмоқда | |
| 36' | Турсунов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо ҳимоячи таъқиби остида тўпни шерикларига етказиб бера олмади | |
| 30' | ![]() |
30-дақиқада эса Фанг Йонг огоҳлантирилганди |
| 31' | Ванг Хаолин шеригидан тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдончаси ичида Нстеров билан яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди | |
| 31' | ![]() |
Хитой ҳисобни очди! |
| 28' | ![]() |
Гадоев ўз қанотида тўпни эгаллаб, марказ томон интилди ва зарба берди. КУчли, аммо ноаниқ |
| 26' | Жепаров бурчак тўпни жарима майдончаси ташқарисидаги Шораҳмедовга етказди. Акмал тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Дарвозабон тўпни олдида турган Аҳмедовга қайтарди. Афсуски, хитойлик ҳимоячилар олдинги чиқиб, офсайд яратишга улгуришганди. | |
| 26' | ![]() |
Одил Аҳмедов дарвозани ишғол қилди, аммо гол инобатга олинмади |
| 26' | ![]() |
Бурчак тўпи тепамиз |
| 25' | ![]() |
Жепаров офсайдда қолиб кетди, акс ҳолда дарвозабон билан бирга бир вазиятга қочиб кетган бўларди |
| 24' | Терма жамоамиз маҳорат бобида устун экани кўриниб турибди. ўзаро узатмалар яхши чиқмоқда. Хитой яхши ҳимояланмоқда | |
| 22' | ![]() |
Гадоев қанотидан уюштирилган ҳужумдан сўн бурчак тўпи |
| 20' | ![]() |
11-рақамдаги хитойликнинг узоқ маофадан йўллаган зарбасидан сўнг бурчак тўпи |
| 18' | Жепаров тўпни Турсуновга узатиб, қайта қабул қилиб олдию, тўғри дарвоза томон зарба берди. Уни дарвозабон муштлари билан қайтарди. Гадоевнинг жарима майдончаси чизиғи устидан берган зарбаси ўта ноаниқ бўлди | |
| 18' | Жепаров тўпни Турсуновга узатиб, қайта қабул қилиб олдию, тўғри дарвоза томон зарба берди. Уни дарвозабон муштлари билан қайтарди. Гадоевнинг жарима майдончаси чизиғи устидан берган зарбаси ўта ноаниқ бўлди | |
| 18' | ![]() |
Яна бир бурчак тўпи ишладик |
| 16' | ![]() |
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Дастлаб ҳимояси тўпни боши билан осмонга уриб юборди. Қайтиб тушаётган тўп учун курашда Кападзе дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди |
| 15' | ![]() |
Терма жамоамиз бурчак тўпи тепади |
| 15' | Чап қанотдан Гадоев фаол | |
| 14' | Ҳозирча голга тортадиган вазиятлар йўқ. Лекин ўйин темпи ёмон эмас | |
| 13' | 7-рақамдаги футболчининг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди | |
| 11' | ![]() |
Хитой ташаббусни қўлга оляпти. Яна бир бурчак тўпни Гадоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 10' | Игнат тўпни муштлари билан уриб юборди, мезбонларнинг зарбаси эса ноаниқ бўлди | |
| 9' | ![]() |
Нариги қанотдан энди яна бир бурчак тўпи |
| 8' | ![]() |
Ўзбекистон дарвозаси олдида бурчак тўпи |
| 6' | Ўзбекистон кетма-кет икки марта марказдан ҳужум уюштиришга уринди. Ҳимоячилар ҳар сафар тўпни қайтариб қолишди | |
| 5' | Санжар Турсунов марказий чизиқ ёнида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Энди тўпни хитойликлар назорат қилишмоқда | |
| 4' | Терма жамоамизни тўпни майдон марказида назорат қилмоқда | |
| 3' | Санжар ТУрсунов ўнг қанотдан етказиб берган тўпга Гадоев бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ | |
| 1' | ![]() |
Ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб берди! Ассалому алайкум ! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|