Испания Ла-лигаси,
| 34-турнинг қолдирилган ўйини. 7 май, соат 00:00 | ||
ВАЛЬЯДОЛИДОсорио (86)
|
1 : 1 |
РЕАЛ МАДРИДСерхио Рамос (35)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Хименес Рукавина Вальенте Митрович Пенья Рубио В.Перес Жеффрен О.Гонсалес Бергдиш Герра |
Касильяс Начо Пепе Рамос Коэнтрау Алонсо Модрич Иско Ди Мария Бензема Роналду |
|
Матн
| ' | Эътиборингиз учун раҳмат | |
| ' | 38-турдаги "Барселона" - "Атлетико" ўйини финалга айланиши мумкин! | |
| ' | якшанба куни бўладиган 37-тур баҳсида "Атлетико" ғалаба қозонса, "Реал" чемпионлик умидидан бутунлай мосуво бўлади. "БАрса" ҳам 37-турда "Элче"ни мағлуб этса, барча нарса сўнгги турда ҳал бўлади | |
| ' | Чемпионат тугашига 2 тур қолганида: "Атлетико" - 88, "Барселона" - 85, "Реал" - 84 очкога эга бўлиб турибди | |
| ' | Натижада жазоланди. Бир вазиятда Геррага омад етишмаган бўлса, бурчакдан тўпидан кейин "Вальядолид" ҳисобни тенглаштирди | |
| ' | Аввалги ўйинларда рақибларини ишончли тарзда мағлуб этаётган "Реал", бугун негадир (иккинчи бўлимда) ҳисобни ушлаш учун ўйнади | |
| ' | Тан олиш керак, "Реал" сўнгги ойлардаги энг нурсиз ўйинини намойиш қилди. Боз устига, ўйин бошида Роналду жароҳат олди ва майдонни тарк этди. | |
| 90+5' | ![]() |
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! |
| 90+4' | ![]() |
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Рамос бош билан дарвоза томон буришга уринди. Ноаниқ чиқди зарба |
| 90+4' | Энг сўнгги дақиқа бошланди | |
| 90+2' | ![]() |
Майдон марказидан белгиланган жарима тўпи тўғридан-тўғри мезбонлар жарима майдончаси томон етказилди. Аввалига Хайме мушти билан тўпни уриб юборди, кейин ҳимоячилар тўни янада узоқлаштиришди |
| 90+1' | ![]() |
"Вальядолид" футболчиси Бараха огоҳлантириш олди |
| 90+1' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' | ![]() |
"Реал" жарима тўпини амалга оширди. Рамос томонидан бош билан берилган зарба бироз ноаниқ бўлди. |
| 90' | Бизга тез-тез Роналду намойиш қилинмоқда. У жойида ўтира олмаяпти. Жамоадошларига нималарнидир ўргатмоқда | |
| 88' | ![]() |
Вуҳҳҳ! "Мадрид" ҳаттоки дурангни ҳам қўлдан чиқариши мумкин эди. "Вальядолид"нинг 3 нафар футболчиси биргина Пепега қариш чиқиб келишди. Бироқ Закариё тўпни Пепедан ўтказа олмади. Акс ҳолда футбочли Касильяс қаршисидан ёлғил қоларди! |
| 86' | ![]() |
Навбатдаги ҳужум пайтида мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. Узатилган тўпни эса Осорио бош билан дарвозага жойлади. Касильяс ҳеч нарса қила олмади |
| 86' | ![]() |
ГОООЛЛ! 1:1! |
| 85' | ![]() |
Мезбонларнинг хавфли ҳужуми дарвозабон майдончаси томон узатилган тўпни Рамос қайтариб юборди |
| 84' | ![]() |
Бурчак тўпидан кейин Марселонинг зарбасига аниқлик етишмади |
| 83' | ![]() |
Ди Мариянинг ўзи тўпни Мората томон етказди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 83' | ![]() |
Ди Марияга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Даврозагача масофа - 28 метр |
| 83' | ![]() |
Мадридликлар ё ҳимояланишмоқда, ёки тўпни назорат қилмоқда. Ҳозирча голга тортадиган вазиятлар йўқ |
| 82' | ![]() |
"Вальядолид"да ҳам футболчи алмашди. Майдонда Бараха пайдо бўлди. |
| 80' | ![]() |
Пепе ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди |
| 77' | ![]() |
Бензема майдонни тарк этди, Марсело туширилди |
| 76' | ![]() |
Ильярраменди огоҳлантириш олди. Рақиб футболчининг башарасига тепиб юборди |
| 73' | ![]() |
Бензема 2-3 нафар футболчи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кириб келди, аммо сўнгги ҳимоячи ўз вақтида тўпга оёқ қўйди ва Карим йиқилди. Ҳаммаси қоида доирасида |
| 72' | ![]() |
Закариё чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасидаги шерикларига томон узатди. Ҳимоячилар тўни қайтаришди |
| 70' | ![]() |
"Мадрид" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. Асосий эътиборини қарши ҳужумга қаратмоқда |
| 68' | ![]() |
Мората шеригидан тўпни қабул қилди ва жарим майдончаси кириб (ҳимоячи таъқиби остида) дарвоза томон зарба берди. Хайме тўпни эгаллаб олди |
| 65' | ![]() |
Вуҳҳҳҳҳ!!! Мезбонлар ҳисобни тернглаштиришларига бир баҳя қолди! Геррера 7-8 метрлардан чалқанча услубда зарба берди. Тўп Касильяс дарвозаси устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Икер тўпга ташланишга ҳам улгурмаганди |
| 62' | ![]() |
"Вальядолид" стандарт вазиятларга эга бўла бошлади. Бурчакдан етказилган тўп мезбон футболчиларига етиб бормади |
| 62' | Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи - 36/64%ни ташкил қилмоқда | |
| 61' | ![]() |
Альваро Мората огоҳлантириш олди, Бергдихни ортидан тепиб йиқитгани учун |
| 58' | ![]() |
Лука Модрич олисдан зарба йўллашга қарор қилди. анча ноаниқ |
| 56' | ![]() |
Мезбонлар ўзларининг биринчи бурчак тўпларини ўйинга киритишди. Рамос хавфни бартараф этди |
| 55' | ![]() |
Эҳ, Бензема! Шунинг учун ҳам у Бензема... Начо ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасининг чап бурчагида турган Каримга узатди. Бензема эса тўпни трибунадаги мухлисларга совға қилди. |
| 53' | ![]() |
Ди МАРИЯ! Аргентиналик ярим ҳимоячининг бу галги зарбаси хавфли чиқди, бироқ озгина ноаниқ |
| 52' | ![]() |
Ди Мария очилаётган Бенземага тўни етказиш ўрнига ўзи зарба йўллашга қарор қилди. Муваффақиятсиз |
| 51' | ![]() |
Карим Бензема тезлик олди, аммо рақиб дарвозаси томон кучли зарба бера олмади. Хайме тўпни эгаллаб олди |
| 48' | ![]() |
Бергдих жарима майдончасига чап қанотдан ёриб кирди ва тўпни юқорилатиб шерикларига узатди. "Реал" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| ' | ![]() |
Биринчи бўлим статистикаси. Ҳисоб: 0-1. Дарвоза томон зарбалар: 3-11. Аниқ зарбалар: 3-1. Тўп назорати: 23% -77%. Офсайдлар: 0-1. Бурчак тўплари: 0-6. Фоллар: 8-3. Огоҳлантиришлар: 1-1. |
| ' | Роналду майдонни тарк этган пайтда, "Реал"нинг ўйини қовушмаётганда Рамос катта саҳнага чиқди. | |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди |
| 45+1' | ![]() |
Ди Мария томонидан йўлланган зарба ноаниқ бўлди |
| 45' | ![]() |
Биринчи таймга 1-дақиқа қўшиб берилди |
| 44' | ![]() |
! Серхио Рамос дублга эришиши мумкин эди. Модрич бурчакдан тўпни дарвозабон майдончаси атрофига узатди. Рамос барчадан юқори сакради ва бош билан зарба берди. Аммо тўп бирозгина дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. |
| 43' | ![]() |
Рамос Закария Бергдихга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпи |
| 40' | Мезбонлар ҳимоядан чиқиб, ҳужум ташкил этишга уринишмоқда. Ҳозирча уларнинг уринишларида самара кўринмаяпти | |
| 37' | ![]() |
"Вальядолид" бироз очиқ ўйнашга ўтганди, жазоланишига сал қолди. Мората чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончаси томони узатди. ҲИмоячилар тўпни қайтаришди |
| 35' | ![]() |
Мезбонлар жарима майдончаси атрофида Серхио Рамосга нисбатан қоида бузишди. Жонли девор ўз вазифасини бажара олмади. Рамос томонидан йўлланган зарба жонли девор орасидан ўтиб, тўсин остига кириб кетди |
| 35' | ![]() |
"Реал"да янги марказий ҳужумчи пайдо бўлди сўнгги ўйинларда - бу Серхио Рамос! |
| 35' | ![]() |
ГООООООЛ!!! Рамос, 0:1 |
| 33' | ![]() |
Карим Бенземага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 25 метрлар белгиланган жарима тўпини Ди Мария амалга оширди. Ноаниқ |
| 32' | ![]() |
Хави Герра тўқнашув пайтида жароҳат олди. Унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 32' | ![]() |
Бу сафар Иско подкат ишлатиб, тезкор рақибни йиқитди ва огоҳлантириш олди |
| 29' | ![]() |
Закария Бергдих Коэнтрауга нисбатан жуда қўпол ўйнагани учун ҳақли равишда огоҳлантирилди |
| 28' | ![]() |
Серхио Рамос ҳакамга мурожаат қилиб, рақиб футболчилари ўз жарима майдончалари ичида унга нисбатан қоида бузишганини таъкидлаш уринди. Ҳакам жим |
| 27' | ![]() |
Анхель Ди мария бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 24' | ![]() |
Мезбонлар ўйинни ўз жарима майдончалари атрофидан марказ томон кўчиришга муваффақ бўлишди. |
| 23' | ![]() |
Ди Мария бурчак тўпини ўйинга киритди. Хайме тўпни қайтарди. Алонсо эса ўзига келган тўпни дарвоза томон тепди. Яна Хайме тўпни эгаллаб олди |
| 21' | ![]() |
Агар Морато томонидан узатилган тўпни ҳимоячи қайтариб қолмаганида Бензама посбон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб кетарди |
| 19' | ![]() |
"Вальядолид" яхши ҳужум ташкил қилди ва ҳисобни очиши мумкин эди. Фақат Виктор Переснинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди |
| 18' | ![]() |
Начо тўп учун ҳаводаги курашда рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Натижада ҳар иккала футболчи майдонда ётишибди |
| 17' | Криштиану Роналда захира ўриндиғига келиб ўтирди ва ўйинни шу жойдан кузатмоқда. | |
| 16' | ![]() |
Тўпни назорат қилиш бўйича кўрсаткич - 25/75% |
| 15' | ![]() |
Роналду майдонни тарк этган бўлса-да, мадридликлар ҳужум ташкил қилишга уринишмоқда |
| 12' | ![]() |
Коэнтрау бурчак тўпи ишлади. Бурчак тўпидан кейин Серхио Рамос "қайчи" услубида зарба беришга уринди. Ноаниқ |
| 9' | ![]() |
!!! Ия, Криштиану Роналду майдонни тарк этмоқда! Тушунарсиз ҳолат. Ҳар ҳолда жароҳат олган бўлса керак. Ўйинни Мората давом эттиради |
| 7' | ![]() |
Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Барчаси тўғри бажарилди, фақат Касильяснинг ўз вақтида тўпга чиқиши хавфни бартараф этди |
| 4' | ![]() |
Хави Герра томонидан жарима майдончасига етказилган тўп ноаниқ бўлди. Аммо Рамос ҳам ноаниқ ўйнади ва тўпни Геррага қайтарди. Унинг зарбаси анча ноаниқ бўлди |
| 2' | ![]() |
"Қаймоқранглилар" ўйинни шиддат билан бошлашди. Жарима майдончасига етказилган тўпни ҳимоячи Рукавина бош билан қайтармоқчи бўлди, бироқ тўп дарвоза тўсини остига йўл олди. Дарвозабон Хайме тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 2' | ![]() |
Икер Касильяс бир йилдан ортиқ вақт давомида (473 кун) "Реал" сафида Ла-лига ўйинида майдонга тушмаган экан. Бугун эса Анчелотти уни асосий таркибда майдонга туширди. Балки мураббий дарвозабонни ЕЧЛ финал баҳсига тайёрлаётгандир |
| 1' | ![]() |
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! |
| ' | "Вальядолид"га эса очко сув ва ҳаводек зарур. Улар Ла лигада қолиш учун жиддий кураш олиб боришмоқда | |
| ' | Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда. Қолган таҳлилни эса ўйин кейин якунлаб қўямиз | |
| ' | Сўнгги турда "Алтетико" "Барса"га имкониятни бой берса, чемпионлик айнан "Реал"га насиб этади | |
| ' | Бугунги ўйинга кўп нарса боғлиқ. Агар Анчелотти шогирдлари ғалаба қозонишса, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олишади. | |
| ' | "Вальядолид"га қарши ўйин аслида 34-тур ўтиб кетиши керак эди. Аммо Испания Қироли кубоги ва ЕЧЛ "Бавария"га қарши ярим финалнинг дастлабки ўйини орасида ўтиши керак бўлган мазкур учрашув 7 май санасига қолдирилди | |
| ' | Барчангизни "Реал Мадрид" иштирокидаги ўйиндан уюштириладиган онлайн мантли трансляциямизни кузатиб боришга таклиф этамиз | |
| ' | Ассалому алайкум, биз учун қадрли бўлган мухлислар |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|