Испания Ла-лигаси, 37-тур
| 11 май, соат 22:00 | ||
СЕЛЬТАЧарльз (43, 64)
|
2 : 0 |
РЕАЛ МАДРИД |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
С.Альварес Хони Кастро Иньиго Лопес Фонтас Ауртенече Крон-Дели Рафинья Фернандес Орельяна Нолито Шарлес |
Диего Лопес Рамос Хедира Марcело Алонсо Каземиро Арбелоа Начо Модрич Мората Иско |
|
Матн
| 90+1' | ![]() |
Ўйин тугади |
| 89' | ![]() |
Ўйинга бир дақиқа қўшиб берилди |
| 86' | ![]() |
Ўйин тақдири ҳал бўлди. «Реал» чемоионликдан умидни узди |
| 84' | ![]() |
Нариги ўйинларда вазият ўзгарди, «Атлетико» ҳисобни тенглаштирди, «Барселона» ҳамон гол ура олмади |
| 82' | ![]() |
Хаби Алонсога қарши қўпол ўйнашди |
| 80' | ![]() |
Худди шундай вазият такрорланди. Модричнинг пасидан кейин Рамос офсайдда қолди |
| 78' | ![]() |
«Реал» жарима зарбасини тепди. Рамоснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ |
| 76' | ![]() |
Уххх майдонда жанжал бошланиб кетди, аввал Кронделли ва Коэнтрау, кейин ҳар икки жамоа сардорлари |
| 74' | ![]() |
Тан олиш керак, бугун «Сельта» жуда зўр ўйнамоқда. Нолитонинг зарбаси ўхшамади |
| 72' | ![]() |
Илльарамендига сариқ карточка |
| 70' | ![]() |
Охирги тур олдидан «Барселона» меҳонда «Эльче»ни мағлуб эта олмаяпти, «Атлетико» ўз майдонида «Малага»га имкониятни бой бермоқда |
| 68' | ![]() |
Каземиро ўрнига Виллиан Жосе тушди |
| 66' | ![]() |
Ҳимоядаги Хаби Алонсо тўпни дарвозабонга жуда секи узатди ва ҳу совғани Карлес Диас жон деб қабул қилди ва худди биринчи голдаги каби дарвозабони алдан ҳисобни оширди |
| 64' | ![]() |
Гооооооооооооооол |
| 62' | ![]() |
Уххххххх Иско ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, дарвозабон яхши ўйнади |
| 60' | ![]() |
Арбело ҳамда Хедира ўйиндан олинди, майдонга Коэнтрау ҳамда Илльараменди тушишди |
| 57' | ![]() |
Мезбонлар футболчиси Фернандес жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Лопес тушди |
| 56' | ![]() |
!!!!!!!! Гонсалес жарима майдонига кириб борди, Диего Лопес тўпга ташланди ва ҳужумчи йиқилиб тушди, ҳакам пенальти йўқ эканини кўрсатди |
| 54' | ![]() |
Нолито жарима майдонига кириб борди ва тўпни шеригига узатди, лекин Аугусто Фернандеснинг зарбасини ҳимоячи қайтарди |
| 52' | ![]() |
Уххх қанотдаги шеригидан тўпни қабул қилиб олган Мората жуда кучли зарба йўллади, лекин дарвозабон ўз ўрнида |
| 50' | ![]() |
Модрич томонидан узатилган тўпни Рамос бош билан дарвозага йўллади, ОФФСАЙД |
| 48' | ![]() |
«Реал» жарима зарбаси тепиш имконига эга бўлмоқда |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлим тугади |
| 44' | ![]() |
Рамос тўпни олдириб қўйди, ундан тўпни олиб қойган Карлес Диас дарвозабонни ҳам алдан дарвозани ишғол қилди |
| 43' | ![]() |
Гооооооооооооооооооол |
| 41' | ![]() |
Меҳмонлар катта куч билан олдинга боришмоқда |
| 39' | ![]() |
Мората чиройли финтлар билан олдинга бораётган эди, ҳимоячилар икки кишилашиб тўпни олиб қўйишди |
| 37' | ![]() |
Тўғриси, ўйин зерикарли ўтмоқда. Расмиятчилик ўтаётган ўйиндай |
| 35' | ![]() |
Модрич бурчакдан тўп тепди, Рамоснинг бош билан берган зарбасини ҳимоячи қайтарди |
| 33' | ![]() |
Қанотдан жарима майдонига яқинлашган Иско Моратадан тўпни қабул қилиб олди ва зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди |
| 31' | ![]() |
«Сельта» бурчакдан тўп тепди, ҳимоячи қайтарган тўпга мезбонлардан бири зарба йўллади, ноаниқ |
| 29' | ![]() |
Мората жарима майдонига кириб бормоқчи эди, уни йиқитиб қолишди, шериклари ҳужумни давом эттиргани учун фол қайд этилмади |
| 27' | ![]() |
Вой нималар бўляпти, Нолито учинчи марта офсайдда қолмоқда, қанот ҳаками яхши ишламоқда |
| 25' | ![]() |
Мезбонларнинг жуда чиройли ривожланган ҳужумидан кейин Нолито зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди, офсайд ҳам бор экан |
| 23' | ![]() |
Рақибдан тўпни олиб қўйган Каземиро олдинга бораётган эди, унинг оёғига тепишди. Сариқ карточкага тортарди |
| 21' | ![]() |
Рафиньааа жарима майдонига кирмай зарба йўллади, Лопес тўпни қайтарди |
| 19' | ![]() |
Бугун асосий таркибда майдонга тушган Сами Хедира рақиб ҳужумини қайтарди. Сами анча яхши ҳаракат қилмоқда |
| 17' | ![]() |
«Реал» бутун эътиборни чемпионлар лигаси финалига қаратган кўринади. Ўйин чиқмаяпти Мадридда |
| 15' | ![]() |
Иско олдинга борди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
| 13' | ![]() |
Таъкидлаш жоизки, «Сельта» бош мураббийи Луис Энрике катта эҳтимол билан келаси мавсумдан «Барселона»да иш бошлайди. Бу ҳам принципиаллик касб этиши мумкин |
| 11' | ![]() |
Рафинья жарима майдонига яқинлашиб борди, шериклари йўқ экани учун ўзи зарба йўллади, ноаниқ |
| 9' | ![]() |
«Сельта»нинг узоқ давом этган ҳужумини Начо қайтарди. Мезбонлар кўпроқ ҳужум қилишмоқда. «Реал» иккинчи таркибда майдонга тушган |
| 7' | ![]() |
Нолитo қанотдан олдинга борди ва тўпни қабул қилиб олиб, яқин бурчакни нишонга олди. Лопес яхши ўйнади |
| 5' | ![]() |
Испанияда ҳали кун ботмаган, шунинг учун ўйинни кузатиш мухлисларга ноқулай бўлмоқда. Қуёш порлаб турибди |
| 3' | ![]() |
Марсело жарима майдонига кирибоқ зарба йўллади, тўпни ҳимоячи қайтарди, бурчак тўпи |
| 1' | ![]() |
Ўйин бошланди |
| ' | Ушбу саҳифа орқали "Реал Мадрид"нинг Виго шаҳрида "Сельта"га қарши кечадиганидан ўйинидан ташкил қилинадиган онлайн трансляцияни кузатиб борасиз | |
| ' | Ассалому алайкум, қадрли испан футболи мухлисларни |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|