Олий лига
| 14-тур. 05.08.2013. 18:00 | ||
ЛОКОМОТИВД.Жабборов (78)
|
1 : 1 |
БУНЁДКОРА.Пишур (41)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
1.Павел Бугало 2.Сардор Раҳмонов 3.Евгений Гоголь 7.Садриддин Абдуллаев 8.Акмал Холматов 16.Жасур Ҳасанов 20.Ислом Тўхтахўжаев 22.Шерзод Шарипов 23.Иван Нагаев, 30.Дилшод Жабборов 99.Александр Оникэ |
1.Игнатий Нестеров 2. Акмал Шораҳмедов 4. Хайрулла Каримов 5.Дилшод Жўраев 6.Анвар Ғофуров 8.Жавлон Иброҳимов 9.Игорь Таран 11.Олександр Пишур 16.Артём Филипосян 19.Жасур Ҳасанов 33.Олег Зотеев |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
Артур Парванов Дилшод Раҳматуллаев Александр Шадрин Салим Мустафоев Иброҳим Рахимов Виктор Карпенко Илҳом Суюнов |
Мурод Зуҳуров Марко Блажич Лутфулла Тўраев Алибобо Раҳматуллаев Сардор Рашидов Саҳоб Жўраев Анвар Бердиев |
|
Матн
| ' | ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! | |
| ' | Демак, ушбу мавсумда мазкур жамоалар ўртасидаги учинчи баҳс ҳам дуранг билан якунланди. Ушбу жамоалар ўртасидаги навбатдаги баҳс 21 август куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўша баҳс Ўзбекистон кубоги финалчисини аниқлаб беради | |
| 90+3' | ![]() |
ЎЙИН ТУГАДИ! "ЛОКОМОТИВ" - "БУНЁДКОР" - 1:1 |
| 90+2' | Алибобо Раҳматуллаев узатмасидан кейин Лутфулла Тўраев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борганди. Зарба кучсиз чиқди | |
| 90+2' | ![]() |
Павел Бугало дарвоза чизиғи устида тўпни ушлаб олди!!! |
| 90+1' | "Бунёдкор" футболчилари чарчаб қолишган кўринади | |
| 90+1' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' | ![]() |
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") огоҳлантирилди (тезкор қарши ҳужумни бузгани учун) |
| 90' | Ўйиннинг асосий вақти якунланиб қолди | |
| 88' | ![]() |
Артём Филипосян огоҳлантирилди. Тўпсиз рақибига зарба бергани учун. Асабни жиловлаш керак |
| 86' | Карпенко жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди | |
| 85' | Акмал Холматов 3 нафар рақиб футболчиси орасидан ўтаётиб, жарима зарбасини ишлаб олди! | |
| 84' | ![]() |
Акмал Холматов жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба берди! Нестеров ўз ўрнида! |
| 83' | Шадрин "қайчи" услубида зарба беришга уринди. Муваффақиятли чиқмади | |
| 82' | Майдонда номинал ҳужумчисиз қолган "қалдирғочлар" энди ҳужумга ўтишмоқда | |
| 80' | ![]() |
Александр Пишур ўрнига Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди |
| 78' | Акмал Холматов тўпни жарима майдончасига чиройли тарзда етказиб берди ва "Локо" сардори жарима майдончасига ёриб кирди ва бош билан дарвозани ишғол қилди!!! | |
| 78' | ![]() |
ГОооооооооооооооооооооооооол!!!!! Дилшод Жабборов!!! |
| 77' | ![]() |
Карпенко Нагаевни тўп билан таъминлади. Иваннинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Игнатий эгаллаб олди |
| 76' | Холматов етказиб берган тўпни Нестеров эгаллаб олди. | |
| 75' | Темирйўлчилар босимни оширишмоқда | |
| 74' | ![]() |
"Локомотив" ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятдан фойдалана олмади! Холматов чап қанотдан олдинга интилди ва жарима майдончаси ташқарисида очилган Карпенкога тўпни етказди. Викторнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, Нагаевнинг зарбасига аниқлик етишмади! |
| 72' | ![]() |
МАйдон эгаларининг бурчак тўпи хавфли кўриниш олмади |
| 70' | Олег Зотеев ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб борди ва тўпни шеригига аниқ етказиб бера олмади. Гоголь кўкраги билан тўпни олиб қолди | |
| 69' | ![]() |
"Локомотив"да учинчи ўзгариш амалга оширилди. Садриддин Абдуллаев ўрнига Александр Шадрин ўйинни давом эттиради |
| 68' | ![]() |
"Локо"да ўзгариш. Жасур Ҳасанов ўрнига Виктор Карпенко майдонга тушди |
| 67' | ![]() |
"Бунёдкор"да иккинчи ўйинчи алмаштирилиши. Игорь Таран ўрнига Лутфулла Тўраев тушди |
| 65' | Захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов чиройли ҳаракатлари билан ўйинга киришиб кетди. Унинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади | |
| 63' | ![]() |
Шерзод Шарипов ("Локомотив") огоҳлантирилди. Олег Зотеевни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун |
| 61' | ![]() |
"Бунёдкор"да футболчи алмашди. Жасур Ҳасанов ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди |
| 59' | Иван Нагаев жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ ҳужумчи бироз аввалроқ офсайдда қолиб кетганди... | |
| 58' | Дилшод Жабборов йўллаган зарба бироз ноаниқ чиқди | |
| 58' | "Локо" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Масофа олисроқ | |
| 57' | Ташаббус темирйўлчилар томонида. Қосимов шогирдлари қарши ҳужумда ҳаракатланишмоқда | |
| 55' | Иккинчи бўлимда ўйин темпи пастроқ | |
| 50' | Иван Нагаев ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кириб борди, бироқ сўнгги узатмани аниқ бера олмади | |
| 46' | Иккинчи бўлимдаги дастлабки ҳужумни меҳмонлар уюштиришди. Ҳасанов етказиб берган тўпни Таран дарвозага тўғрилай олмади | |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлимни "Бунёдкор" жамоаси бошлаб берди. |
| ' | Жамоалар майдонга чиқиб келишди, 2-бўлим бошланиш арафасида | |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча "Локомотив" - "Бунёдкор" - 0:1. |
| 45' | Анвар Ғофуров 25 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди | |
| 41' | Жасур Ҳасанов ўз қанотидан Иброҳим Раҳимовдан ўтиб кетди ва Пишурга тўпни ерлатиб етказди. Тўп Бугалонинг қўлига тегиб дарвоза чизиғини кесиб ўтди! | |
| 41' | ![]() |
Гооооооооол! Александр Пишур! |
| 38' | ![]() |
Ҳаким Фузайлов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ футболчи алмаштирди. Ўнг қанотдан Жасур Ҳасановга қаршилик қилишга қийналган Сардор Раҳмонов ўрнига майдонга Иброҳим Раҳимов туширилди. |
| 35' |
"Бунёдкор" ижросида 2та хавфли вазият: 1) Иброҳимов Зотеевни посбон билан бирга бир вазиятга чиқарди - Бугало тўпни тепиб юборди. 2) Жасур Ҳасанов ўз қанотидан етказиб берган тўпни Пишур бош билан дарвозага йўллай олмади. Бироз баланддан ўтиб кетди |
|
| 32' | ![]() |
Хавфли зарба!!! Бурчак тўпидан кейин тўп яна Холматовга келиб тушди, Акмал уни жарима майдончаси ташқарисида турган Тўхтахўжаевга етказди. Исломнинг зарбаси эса Нагаевга тегиб, шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! |
| 31' | ![]() |
Иван Нагаев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди!!! Аммо Дилшод Жўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Бурчак тўпи! |
| 26' | "Қалдирғоч" Жасур Ҳасанов ўз қанотида 2 нафар "Локомотив" футболчисини чиройли тарзда ортда қолдириб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. БУгало тўпга эга чиқди | |
| 25' | ![]() |
Энди эса Акмал Холматовнинг бирга-бир вазиятда йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди! |
| 24' | ![]() |
Игорь Таран икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Бугало тўпни қайтариб қолди. |
| 22' | Дастлабки дақиқаларга нисбатан ўйин темпи бироз тушди. | |
| 21' | ![]() |
Бугало тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди. Пишур бош билан дарвозани аниқ нишонга ола билмади |
| 20' | Дилшод Жабборовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди | |
| 20' | "Локо" чап қанотдан жарима зарбаси ишлашди, аммо жарима майдончасига етказиб берилган тўпдан сўнг энди майдон эгалари чап қанотдан жарима зарбасини ишлашди. | |
| 18' | Устунлик "қалдирғочлар" томонида. Улар ҳимояда ҳам яхши ўйнашмоқда | |
| 17' | ![]() |
Таран офсайдда қолди |
| 15' | ![]() |
Ж.Ҳасанов ва Ж.Иброҳимов бурчак тўпи ишлашди. БУрчак тўпидан кейин эса Таран дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди. |
| 13' | Иван Нагаев жарима майдончасига ёриб кирди, аммо тўпни Хайрулла Каримов майдон ташқарисига чиқариб юборди. | |
| 12' | ![]() |
Яна ўша 19-рақамли Жасур Ҳасанов Иброҳимовнинг узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. У ҳаттоки БУгалони алдаб ўтди, аммо негадир йиқилишга қарор қилди. Вазиятга яқин турган Коваленко пенальти бермади. Боз устига, ёрдамга етиб келган ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! |
| 10' | Бунёдкорчи Жасур Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва унинг аниқ узатма беришига Сардор Раҳмонов йўл қўймади. Бурчак тўпи ҳеч қандай хавф яратмади | |
| 9' | Ўйин анча тезкор, қарама-қарши ҳужумлар остида ўтмоқда! | |
| 8' | Энди Холматов 35 метрдан белгиланган жарима зарбасини тўпни дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ. | |
| 7' | ![]() |
Олег Зотеевнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси анча хавфли бўлди. Бугало тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 6' | Мезбонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Жарима майдончаси томон етказилган тўпни Х.Каримов тўхтатиб қолди | |
| 4' | Майдон маркази ва ташаббус учун кураш кечмоқда. Меҳмонлар бироз фаол. Пишур 35 метрлардан белгиланган жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллашга уринди. Зарба кучли, аммо ноаниқ. | |
| 3' | ![]() |
"Локо"чи Жасур Ҳасанов "Бунёдкор"даги адашини қўли билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди! |
| 2' | АКмал Холматов майдон марказидан бошлаб рейд уюштирди, аммо сўнгги паллада унинг тўп узатишини Садриддин Абдуллаев кутмаганди... | |
| 1' | ![]() |
Ўйинни "Локомотив" бошлаб берди! |
| ' | Жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда. | |
| ' | Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолди. | |
| ' | Ҳар иккала жамоа фан-клуби ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишган | |
| ' | Бугун "Локомотив" қизил, "Бунёдкор" эса оқ рангли формаларда ҳаракат қилишади | |
| ' | Футболчилар мураббийлардан сўнгги кўрсатмаларни олишиб, яна бир неча дақиқалардан кейин майдонга қайтишади | |
| ' | Ҳар иккала жамоа чигалёзди машқларини ўтказиб, кийиниш хонасига йўл олишди | |
| ' | Жамоалар таркиби саҳифада эълон қилинди. Улар билан танишишга улгурган бўлсангиз керак | |
| ' | «Локомотив» - «Бунёдкор» ўйинидан матнли трансляциямизни бошлаймиз | |
| ' | Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|