ЖЧ-2014, «В» гуруҳи
| 23 июнь, соат 21:00. Бош ҳакам: Навоф Шукруллоҳ (Баҳрайн) | ||
АВСТРАЛИЯ |
0 : 3 |
ИСПАНИЯВилья (36)
Торрес (70) Мата (82) |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
1.Райан 19.Макгоуэн 22.Уилкинсон 6.Шпиранович 3.Дэвидсон 15.Единак 17.Маккэй 13.Бозанич 7.Лекки 9.Таггарт 11.Оур. |
23.Рейна 5. Хуанфран 15. Рамос 2.Альбиоль 18.Альба 6.Иньеста 14.Алонсо 17. Коке 20.Касорла 7.Вилья 9.Торрес. |
|
Матн
| ' | ![]() |
Ҳа, қадрли футбол мухлислари, Испания Австралияни йирик ҳисобда мағлуб этди, бироқ, Испания бир оз кеч уйғонди. Иккала терма жамоа билан ҳам шу ерда хайрлашамиз. |
| 90+3' | ![]() |
Ўйин тугади |
| 90+1' | ![]() |
Единак Сильвага нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди |
| 90' | ![]() |
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' | ![]() |
УХХХХ!!! Сильва қарийб 17 метрдак кучли айланма зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади |
| 88' | ![]() |
Шпиранович Сильвани қўли билан тортиб тўхтатгани учун огоҳлантирилди |
| 87' | ![]() |
Девидсон қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди, Рамос хавфни бартараф этди |
| 85' | ![]() |
Алонсо ўз ўрнини Сильвага бўшатиб берди |
| 82' | ![]() |
Жарима майдончаси марказидан қанотда тўпни қабул қилган Мата Райан оёқлари орасидан дарвозани ишғол қилди. Ушбу вазиятда австралияликлар сунъий оффсайдни яратишда хатога йўл қўйишди |
| 82' | ![]() |
ГГГГГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ МАТААААААААААААААА |
| 81' | Ҳаммаси жойида. Альбиол майдонга қайтди | |
| 80' | ![]() |
Лекки Альбиолга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва Альбиол жароҳат олди. |
| 77' | ![]() |
Биз ўйинимиздан бироз четлашиб Чили -Голландия ўйинига эътибор қаратамиз. Ушбу ўйинда ҳисоб очилди.Лерой Фер боши билан дарвозани ишғол қилди |
| 76' | ![]() |
Бу орада испанлар ҳужум уюштириб бурчак тўпи ишлашга муваффақ бўлишди |
| 75' | ![]() |
Агар сиз бизнинг транслцияни ўқиб, гуруҳнинг нариги ўйинини кўролмаётган бўлсангиз, Голландия- Чили баҳсида ҳисоб ҳозирча очилмаганини эслатиб ўтамиз. |
| 74' | ![]() |
Хуан Фран ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди |
| 72' | ![]() |
Бозанич майдонни тарк этди, унинг ўрнига Брешиано тушди |
| 70' | ![]() |
Иньеста ўзининг супер паси билан Торресни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди ва Эль-нино аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди |
| 70' | ![]() |
ГГГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ТОРРРРРРРРРРЕЕЕЕЕЕСССССС |
| 68' | ![]() |
Касорла ўрнига Фабрегас майдонга чиқди |
| 64' | ![]() |
Австралия рақибга нисбатан фаол ҳаракат қилмоқда ва ҳисобни тенглаштиришга анча яқин келишмоқда |
| 63' | ![]() |
Австралияликлар рақибга босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Оқибатда, Испанлар тўпни йўқотиб қўйишмоқда |
| 62' | ![]() |
Рамос огоҳлантирилди |
| 61' | ![]() |
Оур ўрнига Тройси майдонга чиқди |
| 57' | ![]() |
Вилья кўз ёшларини яшира олмаяпти, у жаҳон чемпионатида кўпроқ иштирок этишни, голлар уришни хоҳлаганди, бироқ, дел Боське аввалги ўйинларда Костага ишонч билдирди |
| 56' | ![]() |
Ҳозирча ягона гол муаллифи Вилья ўрнига Хуан Мата туширилди |
| 56' | ![]() |
Торрес яна ўйиндан ташқари ҳолатда |
| 54' | ![]() |
Торрес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди |
| 50' | Бутун бошли Австралия терма жамоаси ҳужу қилиш ҳақида ўйламоқда, Испаниядан эса Давид Вилья жон куйдирмоқда | |
| 48' | ![]() |
Австралия иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади. Икки марта кетма-кет ҳужум уюштиришга эришди. Иккала вазиятда ҳам ҳимоячилар яхши ўйнади |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' | ![]() |
Таггарт ўрнига Хэллоран майдонга туширилди |
| ' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланмоқда |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Австралия - Испания 0-1! |
| 45+1' | ![]() |
Австралия бурчакка яқин жойдан жарима зарбаси амалга оширди, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб хавфни бартараф этди |
| 45' | ![]() |
1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' | ![]() |
УХХХХХХХ!!! Испания хавфли хужум уюштирди. Касорла қанотдан ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвоза чизиғи бўйлаб тўпни жарима майдончасига оширди, Уилкинсон фаолроқ ҳаракат қилиб ҳужумни бартарф этди |
| 44' | ![]() |
Альба қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди, дарвозабон ўз ўрнида |
| 43' | ![]() |
Австралия жарима зарбаси ишлади, жарима майдончасига ошириб берилган тўпга Рейна ҳаммадан аввал етиб келди |
| 41' | ![]() |
Коке дарвоза томон анча олисдан зарба йўллади, Райан қийинчилик билан бартараф этди. |
| 40' | ![]() |
Бурчак тўпи амалга оширилади Испания томонидан |
| 36' | ![]() |
Қанотдан тўпни Касорла жуда ажойиб тарзда жарима майдончасига етказиб берди ва Вилья қийналмасда тўпни "пятка" қилиб дарвозага тўғирлаб қўйди |
| 36' | ![]() |
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ВИЛЬЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯ |
| 36' | Вилья чап қанотдаги футболчиларга мастер-класс ўтмлқда | |
| 34' | ![]() |
Вилья ажойиб ҳаракат қилиб, қанотдан дарвоза чизиғи устига тўпни оширди, Торрес ва Коке тўпга тегиш ўрнига уни кузатиб қолишди |
| 33' | ![]() |
Рақиб жарима майдончасида Рамос ўйин қоидасини бузди |
| 32' | ![]() |
Чап бурчакдан "қизил фурия" тўпни ўйинга киритади |
| 29' | ![]() |
Испания ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, Касорла ноаниқ ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 26' | ![]() |
Торреснинг футболкасини Уилконсон тортиб йиртди, Торрес футболка алмаштирди. Айтиш мумкинки, Торрес бугун майдондаги футболчилардан "битта кўпроқ кўйлак йиртди"... |
| 25' | ![]() |
Энди ҳужум қилиш навбати Испанияда эди, Вилья бир оз ноаниқ ҳаракат қилди |
| 24' | ![]() |
Бу орада Австралия ҳужум уюштирди, ҳужумчи тўпни ўзида кўп ушлаб қолди ва испаниялик ҳимоячилар олиб қўйишди |
| 24' | Секин-аста Испания ташаббусни ўз қўлига олмоқда | |
| 23' | ![]() |
Испаниянинг ўта хавфли ҳужуми, марказдан ёрин кирган Торрес Касорлага оширди ва Касорли яқин масофадан кучли зарба берди, дарвозабон Райан ўз ўрнида |
| 19' | ![]() |
Испания таркибида Вилья фаол ҳаракат қилмоқда, ҳозир ҳам унинг ўзи марказдан тўпни қабул қилиб ҳужумга ўтди, бироқ уни ҳужумда ҳеч ким қўлламади |
| 19' | ![]() |
Испания жарима зарбасига эга бўлди. 30 метрлар... |
| 16' | ![]() |
Испания қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончаси ичига кириб келишди ва дарвоза томон берилган зарбани ҳимоячи қайтарди |
| 15' | ![]() |
Мусобақа билан хайрлашиб бўлган икки терма жамоа мухлислар учун томошабоп футбол намойиш этиб уларнинг меҳрини қозониш ўрнига, натижа учун ўйнаётгандек... |
| 11' | Испанияликлар навбатдаги "қовун"ни тушришлари мумкин эди, бироқ уларнинг бахтига автралиялик футболчи яхши ўйнай олмади | |
| 11' | Бугунги ўйинда дуранг натижа қайд этилса ҳам гуруҳда 3-ўринни яшил қитъа вакиллари эгаллашади | |
| 10' | Бугунги ўйиндаги натижа фақатгина ФИФАнинг терма жамоалар рейтингига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин | |
| 10' | Дель Боске ўз шогирдларига "калла"ни ишлатиб ўйнашлари кераклигини уқтирмоқда | |
| 9' | Ҳар иккала жамоа нимчорак финал йўлланмасидан маҳрум бўлиб улгурган. Шу боис терма жамоаларда шиддат унчалик кўзга ташланмаяпти. Айниқса, испанларда анча тушкун ҳолатда | |
| 9' | Ўйин майдон марказига кўчди. Майдонда ҳозирча тенг кураш кечмоқда | |
| 6' | ![]() |
Кетма-кет фоллар, энди Вилья рақиб қўполлигидан азият чекди |
| 6' | ![]() |
Давид Вильяга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Нуқта дарвозагача анча олис |
| 5' | ![]() |
Автралия жаримадан тўпни ўйинга киритди, тўп учун курашда автралияликлар жарима майдончасида ўйин қоидасини бузишди |
| 5' | ![]() |
Испаниялик футболчилар ўйин қоидасини бузишди |
| 5' | ![]() |
Австралия ярим ҳимоячиси Мэтью Лекки 25 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ. |
| 4' | ![]() |
австралия ҳужум уюштирди. рейна тўпга чиқишга кеч қолди ва Таггарт ҳам тўпга улгурмади |
| 3' | ![]() |
Ўйиннинг дебютида австралияликлар фаолроқ кўринишмоқда |
| 2' | ![]() |
Австралия дастлабки дақиқалардан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда |
| 1' | ![]() |
Бугунги ўйинни қитъадошимиз баҳрайнлик Навоф Шукрулло бошқариб боради |
| 1' | ![]() |
Ўйин бошланди |
| ' | ![]() |
Жамоалар мадҳиялари янграмоқда |
| ' |
Бугун мусобақа билан гуруҳ баҳсларидаёқ хайрлашган Австралия ва жаҳоннинг амалдаги чемпионлари Испания ўртасидаги баҳсни сиз билан кузатиб борамиз |
|
| 1' | ![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Голландия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳс бошланди! |
| ' | Бразилияда ўтаётган ЖЧдан олиб бораётган онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз | |
| ' | Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|