Испания Ла-лигаси
| 10-тур. 26.10.2013. 21:00 | ||
БАРСЕЛОНАНеймар (19)
Санчес (79) |
2 : 1 |
РЕАЛ МАДРИДХесе (90)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Вальдес Дани Алвеш Маскерано Пике Адриано Хави Фабрегас Бускетс Иньеста Неймар Месси. |
Диего Лопес Рамос Карвахаль Пепе Марсело Варан Бэйл Ди Мария Хедира Модрич Роналду |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
Педро Сонг Санчес Пуйоль Монтойя Пинто Хосе Роберто |
Родригес Бензема Ильяраменди Арбелоа Коэнтрау Иско Касильяс |
|
Матн
| ' | ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! | |
| ' | Битта кўп гол урган "Барса" ғалаба қозонди ва "Реал" билан очколар ўртасидаги фарқни 6 очкога етказди. | |
| ' | Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари фойдали ўйинчи алмаштиришни амалга оширишди | |
| ' | Мадрид эса ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Шунингдек, жамоалар 4 кун аввал қийин учрашувни ўтказишгани сезилиб турди. | |
| ' | Бугун "Барселона" рақибга нисбатан бироз яхшироқ ўйнади. Аммо ғалабани ўта қийинчилик билан қўлга киритди. | |
| 90+4' | ![]() |
Ушбу вазиятда эса ҳакамнинг хуштаги чалиниб, ўйин якунланди! |
| 90+3' | ![]() |
Месси ва Хави жарима майдончасининг ўнг қанотида жарима тўпини ўйинга киритишди. Леонель кутилмаганда олдинга интилди ва ўткир бурчак остида Диего Лопес билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни орқароқдаги Дани Алвешга узатди. Бразилиялик футболчининг зарбаси эса мадридлик футболчилардан бирига тегди. |
| 90+1' | Роналду жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлмоқда! У чап қанотдан тезкор қарши ҳужум уюштирди ҳамда марказда очилаётган Хесени пайқаб, тўпни унга етказди. Ёш ҳужумчи эса кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! | |
| 90+1' | ![]() |
Гооооол! "Реал" битта жавоб тўпи уришга муваффақ бўлди! |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 86' | ![]() |
Хедира ҳисобдаги фарқни биттага қисқартириши мумкин эди!!! Меҳмонлар стандартни тезда амалга оширишди. Жарима майдончасининг чап қанотидаги Хедирага тўп етказилди. У эса ўткир бурчак остида дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва тўпни дарвозанинг олис бурчаги томон йўллади. Аммо ВАльдес тўпни қайтарди. |
| 84' | ![]() |
Неймар ўрнига Педро Родригес туширилди. |
| 83' | ![]() |
Алвеш "Реал" дарвозасига учинчи голни уриши мумкин эди. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Аммо бирга-бир вазиятда Диего Ломесни доғда қолдира олмади! |
| 81' | ![]() |
"Реал" ҳужумга отланмоқда. Роналду тўпни ўнг қанотдаги Хесега етказди. Унинг жарима майдончасига етказган тўпини Сонг бош билан бартараф этди |
| 80' | ![]() |
Роналду йўқ жойдан огоҳлантириш олди |
| 79' | Неймар майдон маркаида қисқа паслардан кейин тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Санчесга етказди. У эса бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, Варанга рўбарў келди. Чилилик футболчи Варанни алдашга ҳаракат қилмади. Аксинча тўпни ҳимоячининг ҳам, дарвозабоннинг устидан ўтказиб, ҳисобни 2:0га етказди. | |
| 79' | ![]() |
Гооол! Алексис Санчес! 2:0. |
| 77' | ![]() |
Мезбонларда ҳам футболчи алмашди. Иньеста ўрнига Александр Сонг тушди |
| 76' | ![]() |
"Реал"нинг сўнгги алмаштириши. Ди Мария ўрнига Хесе тушди |
| 75' | ![]() |
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Месси дарвоза томон зарба бермоқчи эди, "Реал" ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади |
| 74' | "Барселона" чарчади ёки кучини тежамоқда. Мадрид анча жонли ўйнамоқда | |
| 72' | ![]() |
"Барселона"ни голдан дарвоза тўсини қутқариб қолди. Модрич тўпни Бензамага етказди. У эса дарвоза томон ўгирилди ва кучли зарба йўллади. Тўпнинг тўсинга тегиши натижасида чиққан овоз Мадридгача эшитилдиёв... |
| 71' | ![]() |
Баҳсли вазият! Бензема узатма орқали Роналдуни ўнг қанотдан жарима майдончасига бошлади. Криштиану эса Маскерано билан тўқнашувдан кейин йиқилди. Реферининг хуштаги жим |
| 70' | ![]() |
"Барселона" таркибида илк футболчи алмаштириш. Фабрегас ўрнига Санчес туширилди. |
| 69' | ![]() |
Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Карим Бензема бош билан зарба берди. Ноаниқ. Боз устига Карим офсайдда қолиб кетган экан |
| 66' | Ди Мария яхши имкониятни қўлдан чиқарди. Шериклари унга ажойиб пас узатишганди. Анхель жарима майдончаси ёйи ичида тўпни ўзига бўйсиндира олмади. Вальдес тўпга эга чиқди. | |
| 65' | Иккинчи бўлим анча жонли ўтмоқда. Томонларнинг қарама-қарши ҳужумлар остида | |
| 64' | ![]() |
Марселога сариқ карточка. Рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун |
| 61' | ![]() |
Анчелотти иккинчи ўзгаришга қўл урди. Бэйл ўрнига Бензема майдонга тушди. Роналду чап қанотга ўтиб, Карим ҳужумда ўйнайди |
| 59' | ![]() |
Иньеста қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида Хедира уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Германиялик футболчига сариқ карточка |
| 59' | ![]() |
Бурчак тўпидан кейин Пике тўпни бош билан қайтариб юборди. Ди Мария эса дарвоза томон зарба берди. Вальдес ўз ўрнида! |
| 58' | ![]() |
Энди эса Неймарнинг ҳолатига ўхшаш вазиятда Роналду зарба берди!!! Ўзига етказилган тўпни португалиялик футболчи дарвоза томон ерлатиб тепди. Вальдес эса тўпни оёқлари билан қайтарди. Тўп ҳавога кўтарилиб, майдонни тарк этди. |
| 56' | Пепе тўпга зарба бераман дея Фабрегаснинг орқасидан тепиб йиқитди. БУ вазият жарима майдончаси ичида рўй берди. Пенальти йўқ. | |
| 56' | ![]() |
Серхио Рамос ўрнига Иллараменди тушди. |
| 53' | ![]() |
Хавфли вазият! Диего Лопеснинг ишончли ўйини туфайли Неймарга дублни нишонлаш насиб этмади. Бразилиялик футболчи томон узатилган диагонал пасдан кейин Неймар дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллади. Лопес тўпни эгаллаб олди. |
| 51' | ![]() |
"Реал"нинг хавфли ҳужуми! Хедира жарима майдончасига чап қанотдан кириб келди ва тўпни ўнг томонда очилган Бэйлга узатди. У бош билан тўпни Роналдуга етказмоқчи бўлганида ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
| 50' | Мадрид прессингга эътибор қаратаётган бўлса-да, тўп каталонияликларда ҳозирча | |
| 49' | Дани Альвеш ўнг қанотда Пепега ютқазди. Боз устига ўйин қоидасини ҳам бузди | |
| 47' | Рамос Иньеста оёғининг орқа томонидан тепган вазият жанжалга айланиб кетишга сал қолди. Ҳаммаси жойида | |
| 46' | ![]() |
Мадрид бурчак тўпи ишлади. Бугунги барча стандартлар Ди Мария томонидан амалга оширилмоқда. Бурчакдан етказилган тўпни дарвозабон Вальдес эгаллаб олди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. Ҳозирча таркибларда ўзгаришлар йўқ |
| ' | Иккинчи таймни кутамиз | |
| ' | Биринчи бўлимдаги ҳисоб ўйинга мос деб айта оламиз. Боиси, "Барселона" тўпни яхши назорат қилиш билан бирга, рақиб ҳимоясига кўпроқ босим ўтказди. Месси 14 метрлардан аниқ зарба йўллаганида, ҳисоб 2:0 кўринишига келган бўларди. Мадридликлар эса қандайдир оғир ҳаракат қилишмоқда. | |
| 45' | ![]() |
Дарвоқе, бўлим тугаши арафасида Гарет Бэйл огоҳлантириш олди. Херард Пикега нисбатан хавфли ўйин намойиш қилгани учун |
| ' | Танаффус. ------------- | |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, "Барса" фойдасига |
| 44' | Бўлим якунлари ҳам "Барса"нинг ҳужумлари остида ўтмоқда. | |
| 41' | Жабрланувчининг "стандарт"дан йўллаган зарбасини мадридлик ҳимоячилар қайтаришди | |
| 41' | Пепе энди жарима майдончаси атрофида Мессини чалиб йиқитди. Жарима зарбаси! | |
| 36' | Месси томон узатилган тўпга Пепе эга чиқди. Португалиялик футболчи Мессига эркин ўйнаш имкониятини бермасликка ҳаракат қиляпти | |
| 35' | ![]() |
Адриано огоҳлантирилди. "Реал" ҳужумини қоидага хилоф равишда тўхтатиб қолгани учун |
| 33' | Хавфли вазиятлар анча камайиб қолди. жамоаларнинг комбинациялари ҳимоя чизиғидан ўтмаяпти | |
| 29' | Меҳмонлар аста-секин ҳужумга ўтаётгандек кўринмоқда. Аммо қарши ҳужумда майдон эгаларини ўтказиб юбориши мумкин эди. Альвеш Варандан ўтиб кета олмади | |
| 26' | Бэйл дарвоза томон 20 метрлардан зарба йўллади. Бироқ тўп йўналиши анча ноаниқ бўлди | |
| 25' | "Реал" футболчиларига иштиёқ етишмаётгандек. Ҳар ҳолда Моуриньо "Реал"и билан солиштирганда шундай кўринмоқда | |
| 23' | Тўп билан яна "Барса" муомала қилмоқда. Улар ўз имкониятларини, меҳмонларнинг ожиз нуқтасини кутишмоқда | |
| 20' | ![]() |
Гўёки энди "Реал" футболчилари ҳужумга ўтиши керак эди. Аммо ундан бўлмади. Месси ҳужумга отланди ва дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятда дарвозанинг олис бурчагини йўллаганди. Аммо зарбага аниқлик етишмади! |
| 19' | Андрес Иньеста тўпни ўзи билан олиб юриб, жуда қулай тарзда Неймарга етказди. Бразилиялик футболчи ноқулай вазиятда бўлса ҳам дарвозани ишғол қила олди! | |
| 19' | ![]() |
Голллллл!!! Неймар ҳисобни очмоқда! |
| 17' | Неймарнинг кучсиз зарбасини Диего Лопес эгаллаб олди | |
| 15' | Ҳозирча "Реал" ҳужум қилмаяпти. Мезбонлар эса жуда катта устунлик билан тўпни назорат қилишяпти | |
| ' | ||
| 14' | ![]() |
Огоҳлантиришлар бўйича ҳисоб тенглашди. Серхио Рамов дастлаб Неймарга нисбатан қўпол ўйнади, бироқ қоида доирасида. Иккинчисида эса тирсаги билан унинг кўкрагига зарба берди. Мальенко уни кечирмади |
| 12' | ![]() |
Мезбонларнинг илк хавфли позицион ҳужуми. Месси ва Неймар бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишди. Леонинг зарбасини "Реал" дарвозабони эгаллаб олди |
| 9' | ![]() |
Бускетс чап қанотдан Ди Марияга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди |
| 7' | Ҳамон эҳтиёткорлик биринчи планда. Жамоалар тўпни беҳуда йўқотмасликка ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ. | |
| 5' | "Барса" ўз услубига содиқ қолган ҳолда тўпни назорат қилди ва Фабрегаснинг зарбаси ноаниқ бўлди | |
| 3' | "Ноу Камп" куйламоқда. Мухлислар билан тўлиб-тошган бу арена | |
| 2' | Ўйин анча хотиржам бошланди. Разведка. Майдонга мослашиш жараёни | |
| 1' | ![]() |
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ. Ўйинни "Реал" бошлаб берди |
| ' | Жамоалар майдонга чикиб келишди | |
| ' | Учрашув бошланишига чорак соат қолмоқда. | |
| ' | ![]() |
Ўйин бошланишига 28 дақиқа қолди |
| ' |
Жамоалар таркиби маълум бўлди. Ўйин бошлангунига қадар уларни таҳлил қилиб туришингиз мумкин |
|
| ' | Яна 45 дақиқадан сўнг "Барселона" ва "Реал" ўртасида навбатдаги "Эл-классико" бошланади | |
| ' | Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|