Олий лига, 20-турнинг қолдирилган ўйини
| 21 октябрь, соат 17:00. Бош ҳакам: Аммар ал-Жунайбий (БАА) | ||
ЛОКОМОТИВАлишер Шоғуломов (54)
|
1 : 3 |
ПАХТАКОРЕгор Кримец (1)
Боян Миладинович (44) Александр Мерзляков (76) |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
1.Игнатий Нестеров 4.Бобур Йўлдошев 10.Фарҳод Тожиев 17.Салим Мустафоев 18.Фозил Мусаев 20.Ислом Тўхтахўжаев 22.Виктор Карпенко 24.Иброҳим Раҳимов 50.Александр Гейнрих 77.Жасур Ҳасанов 88.Лутфулла Тўраев |
12.Александр Лобанов 23.Александр Мерзляков 2.Егор Кримец 4.Боян Миладинович 24.Даврон Ҳошимов 21.Камолиддин Тожиев 7.Кахи Махарадзе (с) 29.Владимир Козак 10.Жамшид Искандеров 11.Игорь Сергеев 18. Баҳодир Пардаев |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
84.Темур Жўраев 2.Илҳом Суюнов 7.Садриддин Абдуллаев 60.Артём Филипосян 61.Дилшод Раҳматуллаев 70.Алишер Шоғуломов 75.Марат Бикмаев |
1.Никита Рибкин 5.Акбар Исматуллаев 8.Шерзод Каримов 20.Анвар Солиев 28.Станислав Андреев 34.Ойбек Қиличев 36.Жалол Машарипов |
|
| САРИҚ КАРТОЧКА | ||
|
Жасур Ҳасанов (72)
Бобур Йўлдошев (80) Дилшод Раҳматуллаев (88) |
Егор Кримец (28)
Александр Мерзляков (55) Даврон Ҳошимов (70) Боян Миладинович (89) |
|
Матн
| 90+5' | ![]() |
Ўйин якунланди! |
| 90+2' | ![]() |
"Пахтакор"да ўзгариш: Владимир Козак ўрнига Акбар Исматуллаев туширилди |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 89' | ![]() |
Боян Миладинович огоҳлантириш олди. Гейнризни тўхтатгани учун |
| 88' | ![]() |
Дилшод Раҳматуллаев огоҳлантириш олди |
| 87' | ![]() |
Ислом Тўхтахўжаев тўпни яхши айлантирди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 86' | ![]() |
Жасур Ҳасановга нисбатан фол ишлатилди |
| 84' | ![]() |
Раҳматуллаевнинг узатмаси жонли деворга тегиб қайтди |
| 84' | ![]() |
Шоғуломовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 24 метр |
| 80' | ![]() |
Бобур Йўлдошев огоҳлантириш олди. |
| 76' | ![]() |
Сергеев бу унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Нестеров тўпни қайтариб, аммо ушлаб қола олмади. Мерзляков тўпга етиб келди ва муваффақиятсиз зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, дарвозўа тўрига бориб тушди |
| 76' | ![]() |
ГОООООООЛ, Александр Мерзляков, 1:3! |
| 75' | ![]() |
Сергеев жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллаб олди ва ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда тўпни Козакка етказишга қарор қилди. Аммо тўпни ҳимоячи қайтариб қолди |
| 72' | ![]() |
Жасур Ҳасанов сариқ карточка олди. Очиқчасига қўполлик учун |
| 71' | ![]() |
Вуҳҳҳҳҳ! Алишер Шоғуломов бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Раҳматуллаев-Гейнрих-РАҳимов комбинациясидан сўнг ҳужумчи Лобанов билан юзма юз ҳолатга чиқиб борди. Аммо унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
| 70' | ![]() |
Даврон Ҳошимов сариқ карточка олди. Майдон марказида ишлатгани қўполлиги учун |
| 68' | ![]() |
Ҳужум яна Жасурнинг қанотидан ташкил этилди. Ярим ҳимоячи тўпни ерлатиб Гейнрих томон узатди. Саша тўпга ета олмади |
| 67' | ![]() |
Гейнрихнинг узатмасидан кейин Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолди |
| 65' | ![]() |
Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни аниқ етказа олмади |
| 61' | ![]() |
БУрчак тўпини Нестеров иккинчи уринишда эгаллаб олди |
| 60' | ![]() |
Андреев 28 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп Нестеровнинг қўлларига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 56' | ![]() |
Жамоаларда ўзгаришлар бўлди. Фозил Мусаев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев, Баҳодир Пардаев ўрнига Станислав Андреев туширилди |
| 56' | ![]() |
Жарима зарбасини Жасур Ҳасанов юқри бурчакка айлантирди. Лобанов бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 55' | ![]() |
Александр Мерзляков огоҳлантириш олди. У ўнг қанотдан ҳужумга ўтаётган Иброҳим Раҳимовни тўхтатиб қолди |
| 54' | ![]() |
Ҳасанов чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Шоғуломовга кўтариб берди. Алишер яқин масофадан бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди! |
| 54' | ![]() |
ГООООООООЛЛЛЛ! Алишер Шоғуломов, 1:2! |
| 54' | ![]() |
Бу сафар Сергеевнинг узатмасидан кейин Искандаров 16 метрдан зарба йўллади. Нестеров тўпни эгаллади |
| 52' | ![]() |
Жамшиднинг узатмасидан кейин Сергеев чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўпни Игнатий эгаллаб олди |
| 50' | ![]() |
"Локомотив"да ўзгариш: Фарҳод Тожиев ўрнига Алишер Шоғуломов туширилди. |
| 49' | ![]() |
"Пахтакор" майдон марказида тўпни эгаллаб, олдинга ўтди. Искандаров Козакни бирга-бир вазиятга чиқариши мумкин эди. Владимир тўпни эгаллай олмади |
| 48' | ![]() |
Вууууҳ! Бурчак тўпидан кейин яқин масофадан зарба берилди! Лобанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 47' | ![]() |
"Локомотив" чап қанотдан жарима тўпини амалга оширди. Энди эса бурчак тўпи тепади |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида |
| 45+2' | ![]() |
"Пахтакор" хавфли ҳужум ташкил қилди. Искандаров чап қанотдан тўпни жарима майдончасидаги Махарадзе томон узатди. Кахи бош билан зарба бера олмади, йиқилиб тушди. Тўп Ҳошимовга келиб тушди, аммо унинг зарбаси ноаниқ бўлди |
| 45+2' | ![]() |
"Локо" бурчак тўпини ўйинга киритади |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' | ![]() |
Вууууууҳ, Лобанов! ҲАсанов бу сафар жарима майдончасининг ўнг бурчагидан кучли зарба йўллади. Дарвозанинг юқорига кириб бораётган тўпни Лобанов қийинчилик билан қайтариб қолди! |
| 44' | ![]() |
Бурчакдан етказилган тўпга Миладинович бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди |
| 44' | ![]() |
ГОООООООЛЛ, Боян Миладинович, 0:2! |
| 43' | ![]() |
"Пахтакор" бурчак тўпи тепади. |
| 42' | ![]() |
Мустафоев чап қанотдан икки футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди ва йиқилди. Вазиятга яқин турган БААлик ҳакам хуштагини чалмади, ўйин давом этди |
| 41' | ![]() |
Ҳасанов чап қанотдан тўпни олис устун томон узатди. Раҳимов тўпни Гейнрих қолдиришга қарор қилди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 40' | ![]() |
"Локомотив"нинг жавоб ҳужуми ва зарбаси: Гейнрих 20 метрдан аниқ зарба йўллади. Лобанов тўпни эгаллади |
| 40' | ![]() |
"Пахтакор" яхши ҳужумга ўтди. Козак 20 метрлардан анча ноаниқ зарба берди |
| 37' | ![]() |
"Локо" тезкор ҳужумга ўтди. Гейнрих 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 35' | ![]() |
"Пахтакор" майдон марказида тщпни йўқотиши оқибатида майдон эгаларига қарши ҳужумга ўтишди. Ҳасанов тўпни шерикларига етказа олмади |
| 28' | ![]() |
Егор Кримец огоҳлантириш олди. Гейнрихга нисбатан қоидабузарлик учун |
| 25' | ![]() |
Бугунги ўйинни футболимиз раҳбарлари, мураббийлар, мутахассислар стадиондан кузатиб боришмоқда: М.Усмонов, Ф.Магомедов, М.Қосимов, Ш.Мақсудов ва бошқалар |
| 23' | ![]() |
Александр бурчак тўпини тўғри дарвозага айлантирди. Уни Лобанов эгаллаб олди. КЕйинги ҳужум пайтида ҲАсанов чап қанотдан зарба йўллади. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллади |
| 22' | ![]() |
Гейнрих 22 метрлардан зарба йўллади. Тўп Камолиддин Тожиевга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
| 21' | ![]() |
Гейнрих бурчак тўпини амалга оширди. Тўхтахўжаевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди |
| 20' | ![]() |
Тўраевнинг узатмасидан кейин Раҳимов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо ҳимоячини алдаб ўта олмай, тўпни йўқотди |
| 18' | ![]() |
Сашанинг зарбаси ерга урилиб дарвоза томон борди, Лобанов тўпни қайтарди. Ал-Жунайбий жарима зарбаси пайтида спрейдан фойдаланмоқда |
| 17' | ![]() |
Тўп Махарадзенинг қўлига тегди. Гейнрих жарима зарбасини тепади |
| 16' | ![]() |
Даврон Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўхтахўжаев тўпни узоқлаштирди |
| 15' | ![]() |
Баҳодир Пардаев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб келди, Нестеров оёғи билан тўни қайтариб қолди |
| 12' | ![]() |
"Пахтакор" қарши ҳужумга ўтиб, ўнг қанотда очилаётган ҳужумчига тўп узатилаётганида Йўлдошев бош билан тўпни Нестеровга узатиб берди |
| 11' | ![]() |
Искандеровнинг ажойиб зарбасини Нестеров қайтарди! |
| 10' | ![]() |
"Пахтакор" ҳимояда тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга ўтди. Бобур Йўлдошев ўз жарима майдончаси яқинида Пардаевни чалиб йиқитди |
| 8' | ![]() |
Жасур Ҳасанов чап қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Камолиддин Тожиев тўпни қайтариб юборди |
| 6' | ![]() |
"Пахтакор" чап бурчак байроқчаси ёнида жарима зарбасини тепишди. Мезбонлар тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтишди. Ҳасанов Гейнрих томон етказган узатмасини ҳимоячи қайтариб қолди |
| 5' | ![]() |
Гейнрих бурчак тўпини ўйинга киритди. Махарадзе бош билан қайтарган тўп Тўраевга тегиб, майдонни тарк этди |
| 2' | ![]() |
Искандаров офсайдда қолди |
| 1' | ![]() |
Ўйиннинг 58-сониясида гол киритилди. Бурчакдан етказилган тўпга барчадан баланд сакраган Кримец бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 1' | ![]() |
ГОООООООООООЛЛЛЛ! Егор Кримец, 0:1! |
| 1' | ![]() |
"Пахтакор" бурчак тўпи ишлади |
| 1' | ![]() |
Ўйин бошланди! |
| ' | Бугун стадионга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ мухлислар ташриф буюришган | |
| ' | ![]() |
"Пахтакор" сариқ, "Локомотив" эса қизил-оқ формада ҳаракат қилади |
| ' | ![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
| ' | ![]() |
Ўйин "Спорт" канали орқали жонли эфирга узатилмайдиган бўлди. Фақат кечки эфирда ёзиб олинган ҳолда томоша қилишингиз мумкин |
| ' | "Локомотив" фақат ва фақат ғалаба учун ўйнаса, "Пахтакор"ни дуранг ҳам қаноатлантиради | |
| ' | Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан онлайн трансляция уюштирамиз. Бугун чемпионлик масаласи ҳал бўлади. | |
| ' | ![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|