Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Осиё чемпионлар лигаси
| «В» гуруҳи, 4-тур. 7 апрель, соат 20:15 | ||
АЛ-АЙНЖирес Экоко (20)
|
1 : 1 |
ПАХТАКОРИгорь Сергеев (45+2)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Холид Иса Исмоил Аҳмад Муҳаннад Салим Муҳаммад Ғариб Муҳаммад Фаёз Рашид Иса Муҳаммад Абдулраҳмон Умар Абдулраҳмон Ли Мёнг Жу Ҳилол Саид Жирес Экоко |
Александр Лобанов Александр Мерзляков Егорь Кримец Владимир Козак Даврон Ҳошимов Жавоҳир Соҳибов Кахи Махарадзе (с) Шерзод Каримов Станислав Андреев Жамшид Искандеров Игорь Сергеев |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
Маҳмуд Алмас Саид Катири Холид Абдулраҳмон Иброҳим Диаки Фавзи Фаёз Райан Ислом Фарис Жума |
Никита Рибкин Аднан Ораховац Акбар Исматуллаев Мурод Холмуҳаммедов Жалолиддин Машарипов Наврузбек Алимов Баҳодир Пардаев |
|
Матн
| 90+5' | ![]() |
Ўйин якунланди. "Ал-Айн" - "Пахтакор" - 1:1. Жамоамиз сафарда 1 очкони қўлга киритди. Энди "Ал-Айн"да 6, "Пахтакор" ҳисобида 5 очко бор. 4 очко эга бўлиб турган "Нафт" бугун "Аш-Шабоб" (2 очко) меҳмони бўлади. Қолган 2та тур ўйинларининг барчаси финал баҳсига тенг бўлади. Эътиборингиз учун раҳмат |
| 90+4' | ![]() |
Ҳилол Сайид огоҳлантирилди |
| 90+2' | ![]() |
"Пахтакор" 3 киши бўлиб мезбонларнинг 3 ҳимоячисига қарши чиқиб борди. Пардаев олис масофадан ноаниқ зарба йўллади. |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Устунлик мезбонларда |
| 90' | ![]() |
Жирес Кембо 17 метрдан йўллаган зарба ноаниқ бўлди |
| 90' | ![]() |
Жирес Кембо 17 метрдан йўллаган зарба ноаниқ бўлди |
| 88' | ![]() |
Майдон марказида йиқилаётган Махарадзени Катирий тепиб ўтиб кетди. Кахи ўрнига Акбар Исматуллаев туширилди. Сардорлик боғичи Кримецга топширилди |
| 85' | ![]() |
Вуууууҳ! "Пахтакор"га омад кулиб боқди! Умарнинг узатмасидан кейин Жирес 8 метрлардан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Яхшиямки тўп Лабоновнинг ўзига борди ва Саша уни эгаллаб олди! |
| 82' | ![]() |
Жамшид Искандеров жарима майдончаси ўнг томонидан ноаниқ зарба йўллади. |
| 80' | ![]() |
Хавфли жарима зарбаси! Кримец шундоққина жарима майдончаси остонасида Умарн чалиб йиқитди. 18 метрдан белгиланган жарима зарбасини Иброҳим Диакий йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди! |
| 77' | ![]() |
Умар Абдулраҳмоннинг жарима майдончаси ичига берган узатмасини Мерзляков қайтарди. Жирес Кембо тўпни эгаллади, бир футболчимизни алдади ва 16 метрдан зарба йўллади. Лобанов тўпни эгаллади. |
| 76' | ![]() |
Эҳҳҳҳҳ, Пардаев 11 метрлардан дарвоза томон зарба йўллашга улгурмади! ҲИмоячилар тўпни қайтаришди. Қанотдаги чизиқ яқинида Жирес Кембо Экоко Машариповга нисбатан тирсак ишлатди ва сариқ картчока олди. |
| 76' | ![]() |
Эҳҳҳҳҳ, Пардаев 11 метрлардан дарвоза томон зарба йўллашга улгурмади! ҲИмоячилар тўпни қайтаришди. Қанотдаги чизиқ яқинида Жирес Кембо Экоко Машариповга нисбатан тирсак ишлатди ва сариқ картчока олди. |
| 76' | ![]() |
Эҳҳҳҳҳ, Пардаев 11 метрлардан дарвоза томон зарба йўллашга улгурмади! ҲИмоячилар тўпни қайтаришди. Қанотдаги чизиқ яқинида Жирес Кембо Экоко Машариповга нисбатан тирсак ишлатди ва сариқ картчока олди. |
| 74' | ![]() |
"Ал-Айн"да ҳам ўзгариш: Муҳаммад Абдулраҳмон ўрнига Иброҳим Диакий туширилди. |
| 74' | ![]() |
Андреев ўрнига Баҳодир Пардаев туширилди. |
| 72' | ![]() |
Станислав Андреев тиббий ёрдамга муҳтож |
| 71' | ![]() |
Абдулраҳмонлар комбинацияси: Умарнинг узатмасига жарима майдончаси ичида Муҳаммад бош билан зарба берди. Зарба ноаниқ бўлди |
| 70' | ![]() |
"Ал-Айн"да ўзгариш: Рашид Эйса ўрнига Катирий туширилди |
| 68' | ![]() |
Каримов тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп қайтарилди. Такрорий узатма берилди. Хавф яна бартараф этилди |
| 67' | ![]() |
Бурчакдаги байроқча олдида Машариповга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 65' | ![]() |
"Ал-Айн"нинг 16-рақамли футболчиси 17 метрдан дарвозага зарба йўллади. Зарба аниқ бўлди, Лобанов тўпни эгаллади |
| 61' | ![]() |
Вуууууҳ! Искандеровнинг узатмасидан кейин Махарадзе дарвоза яқинида тўпни қабул қилди ва 4 метрдан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллади! |
| 60' | ![]() |
"Пахтакор"да ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Жалолиддин Машарипов тушурилди. Кутилмаган ўзгариш. "Пахтакор"да номинал ҳужумчи қолмади майдонда |
| 58' | ![]() |
Лобанов оёғининг сон қисмидан жароҳат олди шекилли, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 57' | ![]() |
Умар Абдулраҳмон яхши зарба йўллади. Лобанов бурчакка бораётган тўпни эгаллаб олди. |
| 56' | ![]() |
Козак жарима майдончаси яқинида ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантириш олди. Рақиб жарима зарбаси тепади. Дарвозагача 25 метр |
| 54' | ![]() |
Вуууууҳ! Ли Мёнг Жу 10 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! Ўнг қанотдан етказилган узатмадан сўнг у қаршиликсиз зарба йўллаганди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди!.. |
| 53' | ![]() |
Каримов бурчак тўпини ўйинга киритди. Кримец олис устун томондан бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқмади, посбон тўпга эга чиқди |
| 51' | ![]() |
Чап қанотдан ерлатиб бериган узатмадан сўнг Умар Абдулраҳмон жарима майдончасига киришга уринди, ҳимоячиларимиз ундан тўпни олиб қўйишди |
| 48' | ![]() |
Искандеров ўзига нисбатан майдон марказида бузилган қоидаузарлик учун белгиланган жарима тўпини дарвозага яқинига етказди. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, ҳужумда фол ишлатилди деб топилди |
| 48' | ![]() |
Искандеров ўзига нисбатан майдон марказида бузилган қоидаузарлик учун белгиланган жарима тўпини дарвозага яқинига етказди. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, ҳужумда фол ишлатилди деб топилди |
| 46' | ![]() |
Тўпни ўйинга "Пахтакор" киритиб берди. Иккинчи бўлим бошланди |
| ' | ![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
| 45+3' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ал-Айн" - "Пахтакор" - 1:1. Танаффус. |
| 45+2' | ![]() |
ГООООООЛ! Игорь Сергеев, 1:1! Мерзляков чап қанотдан олис масофадан узатма берди. Сергеев бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' | ![]() |
Бабаян шогирдлари фақат қанотлар орқали узатмалар бермоқда. Тўп Сергеевгача етиб бормаяпти |
| 40' | ![]() |
Умар Абдулраҳмон Искандаровга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Вакилларимиз жарима тўпидан самара чиқара олишмади |
| 39' | ![]() |
"Пахтакор" тўпни кўпроқ назорат қилмоқда, аммо ҳужумда ҳеч нарса қила олмаяпти. Олдиндан ўйланган комбинациялар кўринмаяпти очиғи |
| 37' | ![]() |
Ҳошимов ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кета олмади. Бурчак тўпи ҳам йўқ. |
| 36' | ![]() |
"Ал-Айн" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин дарвозамиз олдида тахликали вазият юзага келди. Козак тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Такрорий бурчак тўпини вакилларимиз қайтаришди |
| 33' | ![]() |
Ҳошимов ўнг қанотдан таваккал ва манзисиз узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни дарвозабонга ташлаб берди. |
| 29' | ![]() |
Андреев ўз қанотидан ўта ноаниқ узатмани амалга оширди |
| 28' | ![]() |
Мерзляковга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 27' | ![]() |
Шерзод Каримов ўнг томондан зарба йўллади. Яқин бурчакка борган тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
| 26' | ![]() |
Вууууҳ! Лобанов "Пахтакор"ни навбатдаги голдан қутқариб қолди! Ҳужумчи бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп Лобановнинг қўлидан майдонни тарк этди |
| 20' | ![]() |
ГООЛ! "Ал-Айн" ҳисобни очди, 1:0! Экоко жарима майдони ичида узоқ бурчакка аниқ зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди! |
| 15' | ![]() |
Ўйиндан жонли трансляция билан боғлиқ муаммолар дуч келаётгани боис, ўйиннинг ҳар бир дақиқасини ёзиб боришга муваффақ бўла олмаяпмиз. Бунинг учун узр сўраймиз |
| 11' | ![]() |
Тўп назорати асосан Бабаян шогирдлари томонида бўлмоқда. Мезбонлар ҳозирча ҳимояланишмоқда |
| 9' | ![]() |
"Пахтакор" чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. ҲИмоячилар тўпни қайтаришди. Соҳибов олис масофадан йўллаган зарба аниқ чиқмади |
| 90+1' | ![]() |
|
| 7' | ![]() |
Ўйиннинг 7-дақиқаси ўтиб бормоқда. Жавоҳир Соҳибов футболчисига нисбатан фол ишлатилди. БААлик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди |
| 1' | ![]() |
Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди |
| ' | ![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' | ![]() |
"Ал-Айн" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига 5 дақиқа қолди |
| ' | ![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|