Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Испания Ла лигаси
| 11-тур, 9 ноябрь, соат 00:30. Бош ҳакам: Гонсалес Гонсалес | ||
СЕВИЛЬЯЧиро Иммобиле (36)
Эвер Банега (61) Фернандо Льоренте (74) |
3 : 2 |
РЕАЛ МАДРИДСерхио Рамос (22)
Хамес Робригес (90+3) |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
01.Серхио Рико (Д) 25.Мариано 02.Бенуа Тремулинас 03.Адиль Рами 17.Марко Андреолли 22.Евгений Коноплянка 15.Стивен Н'Зонзи 20.Витоло 04.Гжегож Криховяк 19.Эвер Банега 11.Чиро Иммобиле |
13.Кико Касилья (Д) 03.Пепе 04.Серхио Рамос 06.Начо Фернандес 08.Тони Кроос 22.Иско 11.Гарет Бэйл 14.Каземиро 23.Данило 19.Лука Модрич 07.Криштиану Роналду |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
31.Давид Сориа (Д) 05.Тимоте Колодзейчак 23.Коке 07.Микаэль Крон-Дели 08.Висенте Иборра 10.Хосе Рейес 24.Фернандо Льоренте |
31.Рубен Яниз (Д) 02.Рафаель Варан 17.Альваро Арбелоа 10.Хамес Родригес 16.Матео Ковачич 18.Лукас Васкес 20.Хесе |
|
Матн
| ' | ![]() |
Эътиборингиз учун раҳмат! Ла лигада кейинги бекат — ЭЛ-КЛАСИКО! |
| 90+4' | ![]() |
Ўйин якунланди. "Севилья" - "Реал" - 3:2. Мадридликлар 2-ўринда қолишди |
| 90+3' | ![]() |
ГООООООЛ! Хамес Родригес, 3:2! У жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди! |
| 90+2' | ![]() |
Мадрид прессинг қилмаяпти, тўпни олиб қўйишга интилмаяпти |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 89' | ![]() |
Бенитес шогирдлари мезбонларнинг тўп билан муомаласини томоша қилишмоқда. Яқин йилар орасида бунчалар ожиз "Реал"га гувоҳ бўлмагандик... |
| 87' | ![]() |
Йўқ, ўхшамаяпти, бугун "Реал"да ҳеч нарса ўхшамаяпти. |
| 84' | ![]() |
"Севилья"да ўзгариш: Андреолли ўрнига Тимоте Колодзейчак тушди |
| 83' | ![]() |
"Реал" ютқазмоқда, "Мадрид"га ғалаба керак, аммо тўпни мезбонлар назорат қилишмоқда |
| 80' | ![]() |
"Реал" жарима майдончаси нақ карвонсаройнинг ўзгинаси. "Севилья" тўртинчи голни уриши мумкин эди. Пепе қутқарди |
| 79' | "Реал" бугун жуда суст ўйнамоқда. Роналду деярли кўринмаяпти... | |
| 78' | ![]() |
"Реал"да ўзгариш: Хесе майдонга тушди, Тони Кроос ўрнига |
| 77' | ![]() |
Вуууҳ! Коноплянка жарима майдончаси ичида зарба берди. Касилья қайтарди. Яна бир зарбадан кейин тўп дарвозабоннинг қўлидан майдонни тарк этди |
| 74' | ![]() |
ГООООЛ! Фернандо Льоренте, 3:1! Феррайра ўнг қанотдан етказган узатмани Льоренте 6 метрдан бош билан зарба бериб, дарвозага жойлади! |
| 73' | ![]() |
Вуууууҳ! Бурчак зарабсида сўнг Каземиро бош билан зарба берди. Дарвозабон шундоққина чизиқ устида тўпни эгаллаб олди! |
| 72' | ![]() |
Ўз навбатида Хамес "Мадрид"нинг ўйинини кучайтирди, ранг-баранглик олиб кирди. Унинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб жарима майдончаси ичидаги Бэйлга борди. У ҳимоячини алдаб ўта олмади |
| 71' | ![]() |
Коноплянка бугун жуда самарали ўйнамоқда. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Марианога аниқ узатма берди. Феррейра тўпни дарвозага олдига етказди. Варан тўпни тепиб юборишга улгунди, акс ҳолда унинг ортида икки нафар мезбон футболчиси очиқ турганди |
| 71' | ![]() |
Бу сафар Бэйл жарима майдончаси ярим айланаси ичидан ноаниқ зарба йўллади |
| 70' | ![]() |
"Севилья"да ўзгариш: Иммобиле ўрнига Фернандо Льоренте туширилди |
| 69' | ![]() |
Вуууҳ! Хамеснинг пасидан кейин Бэйл ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Роналду тўпдан ўтиб кетди... |
| 68' | ![]() |
Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Роналду жарима майдончаси ярим айланаси ичидан ноаниқ зарба берди... Ваҳоланки у 3 нафар жамоадошига пас бериши ҳам мумкин эди |
| 67' | ![]() |
Хамес ҳимоячининг устидан ошириб Роналдуга узатма берди. Криштиану 6-7 метрдан зарба йўллади. Тўпни Рико эгаллади |
| 66' | ![]() |
Тўп билан муомала қилаётган Хамес тўпни бирданига қўлига олди ва ҳакамга тўпнинг дами чиққанини кўрсатди |
| 65' | ![]() |
Вуҳ! Кроос 28 метрлардан кучли зарба йўллади. Серхио Рико тўпни дарвоза юқорисига уриб юборди |
| 63' | ![]() |
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Хамес Родригес туширилди |
| 62' | ![]() |
Сўнгги 5 дақиқа давомида устунлик андалусияликлар томонига ўтиб кетганди. "Реал" эса ўз ўйинини намойиш қила олмаётганди... |
| 61' | ![]() |
ГОООООЛ! Эвер Банега, 2:1! Коноплянка ва Банега бутун бошли "Реал" мудофаасини чил-парчин қилиб ташлашди. |
| 59' | ![]() |
Феррейра жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 56' | ![]() |
Роналдунинг зарбасига бироз аниқлик етишмади |
| 56' | ![]() |
НЗонзи ўнг қанотдан берган узатмаси тўппа-тўғри Иммобилега келиб тушди. Италиялик ҳужумчининг зарабси йўлига Пепе оёқ қўйди ва сўнгра Касилья тўпни эгаллади |
| 53' | ![]() |
Вуҳ! Коноплянка жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллашига меҳмонлар йўл қўйиб беришди. Зарба аниқ чиқмади |
| 52' | ![]() |
Кроос жарима майдончаси ярим айланаси ичида тўпни қабул қилди ва дарҳол зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади |
| 51' | ![]() |
"Севилья" дарвозабон майдончасига яқинига етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди |
| 49' | ![]() |
Вууууҳ! "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият! Мезбон ярим ҳимоячиси ўнг қанода Начони алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва очиқ турган шеригига узатма берди. Зарба йўлига Пепе ғов бўлди ва жамоасини қутқарди |
| 46' | ![]() |
Криховяк жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' | ![]() |
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва ҳакам хуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди |
| 45+1' | ![]() |
Иско жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 45' | ![]() |
Иско чап томондан дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар хушёр ўйнашди |
| 43' | ![]() |
Вууууҳ! Мезбонларда хавфли вазият! Футболчилардан бири жарима майдончасига кирди ва товони билан тўпни Тремулинасга етказди. Бенуа зарба беришга улгурмади. Варан тўпни қайтарди |
| 42' | ![]() |
Бэйл нозик узатма билан жарима майдончасида очилаётган Роналдуни тўп билан таъминлашга уринди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди |
| 41' | ![]() |
Начо чап қанотдан узатма берди. Бэйл дарвозабон майдончасида Рикога нисбатан фол ишлатди |
| 40' | ![]() |
Вууууууҳ! Чиро Иммобиле "Реал"ни кечирди! Чап қанаотдан етказилган узатмани италиялик ҳужумчи 6 метрдан дарвозага жойлай олмади! |
| 36' | ![]() |
Чиро Иммобиле голини футболкани ечган ҳолда нишонлагани учун огоҳлантирилди |
| 36' | ![]() |
ГОООООЛ! Чиро Иммобиле, 1:1! Бурчакдан етказилган узатмани олис устун ёнида ўткир бурчак остида дарвозага жойлади! |
| 34' | ![]() |
"Реал" посбони хатога йўл қўйди. Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Касилья чиқди, аммо тўпни ўтказиб юборди. Унинг бахтига тўп кетган томонда мезбонлардан ҳеч ким йўқ эди |
| 31' | ![]() |
Рамос гол урган вазиятда ерга елкаси билан ноқулай йиқилди. Олган жароҳати унга ўйинни давом эттириш имкониятини бермади. Варан майдонга тушди |
| 31' | ![]() |
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан яхши зарба йўллади. Рико сэйв орқали тўпни ён томонга уриб юборди |
| 29' | ![]() |
Бурчак тўпи меҳмонлар учун хавфли бўлмади |
| 28' | ![]() |
Вууууҳ! Чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берилди. Пепе тўп йўналишини ўзгартирди ва у Рамоснинг қорнига тегиб, дарвозага кириб кетишига сал қолди. Агар Пепе тўп йўналишини ўзгартирмаганида Иммобиле дарвозани ишғол қилишга тайёр эди |
| 27' | ![]() |
Данилонинг узатмасидан кейин Бэйд бош билан зарба берди. Ноаниқ чиқди |
| 25' | ![]() |
Мариано жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 24' | ![]() |
Вуууҳ! Бэйд 3 ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Рико зарбани қайтарди! |
| 22' | ![]() |
ГООООООЛ! Серхиооо Рамоооос! Бурчакдан етказилган узатмани Рамос 14 метрлардан акробатик услубда "Севилья" дарвозасига жойлади! Жуда чиройли гол! |
| 20' | ![]() |
"Севилья"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Чап қанотдан етказилган узатма учун курашда Иммобиле Рамосга нисбатан фол ишлатди |
| 19' | ![]() |
Бэйлнинг чап қанотдан берган узатмасидан кейин тўп Роналдугача етиб бормади. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
| 17' | ![]() |
Устунлик мадридликлар томонида. "Севилья" ҳозирча ҳимояланишга мажбур |
| 14' | ![]() |
Бэйл чап қантдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўпни Рико эгаллаб олди |
| 11' | ![]() |
Вуууууҳ! Начоооо! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин ҳимоячи бош билан уни қайтарди. Начо жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устунга тегди ва қарама-қарши устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди! Ёдингизда бўлса, Начо "ПСЖ" дарвозасини ишғол қилганди |
| 10' | ![]() |
Вууууҳ, Роналду! Майдон марказидан етказилган узатмани Криштиану жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
| 9' | ![]() |
Коноплянка чап қанотда икки мадридлик футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо тўп майдонни тарк этди |
| 7' | ![]() |
Роналду рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади |
| 6' | ![]() |
Данило ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Бэйл 11 метрли нуқта устида бош билан зарба берди. Серхио Рико тўпни эгаллаб олди |
| 5' | ![]() |
Начо Фернандес сариқ карточка олди. |
| 4' | ![]() |
Бэйл жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
| 3' | ![]() |
Искога нисбатан ўнг қанотдан фол ишлатилди. Жарима майдончаси яқинидан жарима зарбаси тепилади |
| 2' | ![]() |
"Севилья" оқ, "Мадрид" тўқ кўк рангли формада ҳаракат қилмоқда. Бэйл офсадда деб топилди |
| 1' | ![]() |
Жамоалар майдонда ўйинни бошлашга тайёр бўлиб туришибди. Ҳакамнинг хуштаги янгради! |
| ' | ![]() |
"Севилья" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилмоқда. "Рамон Санчес Писхуан"да жанг бўлишига шубҳа йўқ. Ишонмасангиз, "Барса" мухлисларидан сўраб кўринг |
| ' | ![]() |
Европанинг чемпионатларининг навбатдаги тур ўйинларини якунлаб берувчи баҳслардан бирини биз билан кузатиб боришга таклиф этамиз |
| ' | ![]() |
Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|