Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Испания Ла лигаси
| 14-тур, 5 декабрь, соат 20:00. Бош ҳакам: Матеу Лаос | ||
РЕАЛ МАДРИДКарим Бензема (4, 16)
Гарет Бэйл (35) Криштиану Роналду (40) |
4 : 1 |
ХЕТАФЕАлексис Руано (70)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
01.Кейлор Навас (Д) 03.Пепе 06.Начо Фернандес 08.Тони Кроос 10.Хамес Родригес 11.Гарет Бэйл 23.Данило 19.Лука Модрич 18.Лукас Васкес 07.Криштиану Роналду 09.Карим Бензема |
13.Висенте Гуайта (Д) 03.Роберто Лаго 06.Кала 19.Дамиан Суарес 02.Алексис Руано 07.Анхель Лафита 18.Виктор Родригез 10.Пабло Сарабия 08.Мехди Ласен 30.Вамберто 09.Альваро Васкес |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
13.Кико Касилья (Д) 17.Альваро Арбелоа 14.Каземиро 16.Матео Ковачич 28.Маркос Льоренте 20.Хесе 21.Денис Черишев |
01.Балаж Медьери (Д) 05.Сантьяго Вергини 17.Бернард Менса 11.Карим Йода 14.Педро Леон 21.Мойсес Гомес 12.Стефан Шепович |
|
Матн
| ' | ![]() |
Бугун "Челси" - "Борнмут" (22:30) ва "Валенсия" - "Барселона" (00:30) ўйинларидан матнли онлайн трансляция режалаштирилганини эслатиб ўтамиз |
| 90+2' | ![]() |
Ўйин якунланди. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 3 очко қўшиб қўйди |
| 90' | ![]() |
Иккинич бўлимга 2 дақиқа қўшилди. |
| 90' | ![]() |
Вуҳ! Сарабия жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Навас бурчакка бораётган тўпга ташланди ва уни эгаллаб олди |
| 87' | ![]() |
"Реал"да ўзгариш: Пепе ўрнига Арбелов тушди. |
| 85' | ![]() |
Кроос 25 метрлардан ерлатиб аниқ зарба йўллади. Гуаита тўпни эгаллаб олди |
| 84' | ![]() |
Томонлар билан тўпни назорат қилишмоқда. Тайинли ҳужум йўқ ҳозирча |
| 79' | ![]() |
"Хетафе"да ўзгариш: Виктор Родригес ўрнига Бернард Менса тушди |
| 78' | ![]() |
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Хесе Родригес туширилди |
| 77' | ![]() |
Яхши вазият! Роналду жарима майдончаси ичида кучли зарба берди. Тўп Руанонинг юзига тегиб қайтди. Ҳимоячига тиббий ёрдам керак |
| 74' | ![]() |
"Хетафе" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтишди, аммо имкониятдан фойдалана олишмади |
| 70' | ![]() |
ГОООООЛ! Руано, 4:1! Бурчакдан етказилган узатмани Алексис Руано бош билан дарвозани ишол қилди! |
| 65' | ![]() |
"Реал" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйгани учун бўлса керак, нисбатан хотиржамроқ ўйнамоқда. Лекин яна гол кўрсак керак |
| 62' | ![]() |
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Ковачич туширилди |
| 61' | ![]() |
Меҳмонлар ўнг қнаотдан ҳужум ташкил қилишди. Дарвоза яқинига етказилган узатмани Навас эгаллаб олди |
| 58' | ![]() |
Пепе қанотдан ҳужумчига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жаримадан узатма берилганидан кейин Навас тўпни эгаллаб олди. Юоз устига посбонга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 55' | ![]() |
Данило ўнг қанотдан узатма берди. Гуаита тўпни эгаллаб олди |
| 52' | ![]() |
Данило жароҳат олди, тиббий ёрдамдан сўнг у майдонга қайтди. |
| 48' | ![]() |
Юқоридан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди. Бензема жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Ҳакам хуштагини чалди. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Хетафе" - 4:0! |
| 44' | ![]() |
Хамес чап қанотдан ҳаволатиб етказган узатмани дарвозабон мушт билан урди. Тўп эса жарима майдончаси чизиғи олдида турган Бэйлга келиб тушди. Гаретнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди. БИроз ноаниқ |
| 40' | ![]() |
ГООООЛ!!! Роналду, 4:0. "Реал" қарши ҳужумга ўтди ва 3га 3 ҳужумга ўтди. Кесиб берилган узатма натижасида Роналду жарима майдончасига кирди ва дастлабки уринишда ҳимоячини алдаб ўтиб, иккинчи уринишда Гуаитанинг ёнидан тўпни ўтказиб, дарвозани ишғол қилди! |
| 37' | ![]() |
Данило сариқ карточка олди. Сарабияни чалиб йиқитгани учун |
| 35' | ![]() |
ГООООЛ! Гарет Бэйл, 3:0! Данило ўнг қанотдан тўпни қабул қилди ва орқароқдаги шеригига узатма берди. У олис устун томон узатма берди. Роналду эса тўпни орқароқда турган Бэйлга қолдирди. Гарет тўпни ўзига бўйсундирди ва чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди |
| 31' | ![]() |
Роналду олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 29' | ![]() |
Роналду жарима майдончаси остонасида Денис Суаресни алдамоқчи бўлди, тўп Бэйлга борди ва уэльслик футболчи зарба берди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб қайтди. |
| 28' | ![]() |
Сарабия жуда қулай вазиятдан дарвоза томон зарба берди. Зарба аниқ бўлди, аммо тўпни Кейлор Навас эгаллаб олди. |
| 24' | ![]() |
Қарши ҳужумда Бэйлнинг 22 метрлардан зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади. |
| 22' | ![]() |
Бэйл чап қанотдан узатма берди. Аммо майдон эгаларидан ҳеч ким тўпга эга чиқа омлади |
| 19' | ![]() |
Бензема жарима майдончаси четида тўпни қабул қилди ва жамоадошларига узатма бераётганида ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди |
| 16' | ![]() |
ГООООООООЛ! Карим Бензема, 2:0! Хамес юқоридан узатма билан Бэйлни тўп билан таъминлади. Бэйл бош билан тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди. Бензема эса тўпни қабул қилди ва бурчакка жойлади. Дубл! |
| 14' | ![]() |
Васкеснинг қанотдан етказган тўпини дарвозабон эгаллаб олди |
| 11' | ![]() |
ВУУУУҲ! Хамес қанотда очилган Модричга яхши узатма берди. У эса жарима майдончаси ичидаги Бенземанинг бошига тўпни "қўндирди". Каримнинг зарбасидан кейин тўп тўсин остига бораётганди, аммо Гуаита мураккаб зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. |
| 10' | ![]() |
Бурчакдан етказилган тўпга Роналду ета олмади. Гуаита тўпни ишонч билан эгаллаб олди |
| 9' | ![]() |
Яхши вазият! Криштиану Роналду жарима тўпидан олис бурчак томон зарба берди. Гуаита тўпни майдон ташқарисига буриб юбора олди. |
| 7' | ![]() |
Сарабия бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Пепе бош билан тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
| 4' | ![]() |
ГООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Пепе ўнг қанотдан олис устун томонга узатма берди. Карим ёлғиз ўзи тўпни дарвозага буриб қўйди. Тезкор гол |
| 5' | ![]() |
Карим Бенземааааааааааааааааааа |
| 2' |
Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Тўп ҳозирча майдон марказида футболчилар оёғида "сайр" қилиб юрибди |
|
| 1' | ![]() |
Ўйин бошланди |
| --' |
Ассалому алейкум қадрли футбол ихлосмандлари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Реал" ва "Хетафе" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади. Иккала жамоага ҳам омад тилаб қолган ҳолда матнли трансляцияни бошлаймиз. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|