Осиё чемпионлар лигаси
| Саралаш босқичи, 9 февраль, соат 14:00 | ||
ЛОКОМОТИВИван Нагаев (66)
|
1 : 3 |
КУВАЙТ СКИссам Жемаъ (22, 37, 86)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
12.Темур Ғаниев 3.Евгений Гоголь 6.Анвар Ғофуров 20.Ислом Тўхтахўжаев 22.Шерзод Шарипов 29.Виктор Карпенко 30.Дилшод Жабборов (С) 77.Жасур Ҳасанов, 87.Андрей Кожокарь 88.Лутфулла Тўраев 99.Вячеслав Шевченко |
1.Мусаб ал-Кандарий 2.Ёқуб ал-Тоҳир 3.Фаҳад Авад 6.Жавод Некунам 7.Фаҳад ал-Эназий 10.Рожерио Коутиньо 13.Чади Ҳаммамий 15.Волид Жума 17.Иссам Жемаъ 20.Ҳусайн Ҳакам ал-Шаммарий 33.Фаҳад ар-Рашидий |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
4.Бобурбек Йўлдошев 8.Акмал Холматов 9.Сардор Мирзаев 11.Александр Шадрин, 16.Жасур Ҳасанов 23.Иван Нагаев 32.Элдор Исабоев |
8.Абдуллоҳ ал-Буракий 16.Холид ал-Азимий 18.Жараҳ ал-Атиқий 22.Бадир ал-Азамий 31.Сами ас-Санеа 37.Шередаҳ аш-Шеридаҳ 38.Фаҳад Салим |
|
Матн
| ' | Эътиборингиз учун раҳмат | |
| 90+4' | ![]() |
ЎЙИН ТУГАДИ! |
| 90+3' | Кувайт СК жамоаси 15 февраль куни "Лахвия" билан Доҳада ўйнайди. Эътиборли томони, жуфтлик ғолиби "Бунёдкор" ўрин олган "В" гуруҳидан ўрин олади | |
| 90+2' | Ўйин "пишди". ОЧЛда фақат "Бунёдкор" билан иштирок этадиган бўлдик. Демак, бизнинг ҳозирги кундаги савиямиз мана шу | |
| 90+1' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90+1' | ![]() |
Коутиньо майдонни тарк этди. У ўз ишини тўла бажарди. Шередаҳ аш-Шеридаҳ майдонга тушди |
| 89' | ![]() |
Эҳҳе! Гол уришимиз керак бўлган вазиятларни ҳаво совуряпмиз |
| 88' | ![]() |
Волид Жума ўрнига Сами ас-Санеа тушди |
| 87' | ![]() |
Жабборов жарима майдончасига яхши ёриб кирдию, аммо узатмани қойиллатмади |
| 86' | ![]() |
Ҳусайн Ҳаким етказган тўпни яна ўша Иссам Жемаъ осонлик билан дарвозага йўллади! Ғаниев ухлаб қолди! |
| 85' | ![]() |
Рақиб жарима зарбасини амалга оширади. |
| 85' | ![]() |
Меҳмонлар тўпни назорат қилиш эвазига вақтдан ютишмоқда |
| 84' | ![]() |
Мусаб ал-Кандарий тўпни ишонч билан эгаллаб олди |
| 83' | ![]() |
Яна бурчак тўпи тепамиз |
| 82' | ![]() |
Жабборов тўпни айлантириб кучли зарба йўллади! Бурчак тўпи! |
| 82' | ![]() |
Ёқуб ал-Тоҳир жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни қўли билан қайтарди. Жарима зарбаси |
| 81' | ![]() |
Катта Ҳасанов бир ҳимоячи таъқибадан қочдию, аммо ҳал қилувчи узатмани аниқ етказа олмади |
| 80' | ![]() |
Футболчи алмаштириш. Фаҳад ал-Эназий ўрнига Абдуллоҳ ал-Буракий |
| 79' | ![]() |
Жарима зарбасидан кейин тўп роса рақиб дарвоза олдида айландию, аммо дарвозага кирмади. |
| 78' | ![]() |
Чади Ҳаммамий огоҳлантирилди |
| 76' | ![]() |
Коутиньо хавфли! Унинг қанотдан етказган тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди |
| 75' | ![]() |
Андрей Кожокарь огоҳлантириш олди. МАйдон марказидан ўзидан ўтиб кетаётган Коутиньони тўхтатиб қолди |
| 74' | ![]() |
Яна бир бурчак тўпи |
| 74' | ![]() |
Локо жонланди! Бурчак тўпи |
| 73' | ![]() |
Эҳ, Ваня! Яна ўша Ҳасанов етказган тўпни жарима майдончаси ичида ерга туширмасдан тепишга қарор қилди. Ноаниқ |
| 71' | ![]() |
Нагаееееев!!! Дарвозабон майдончаси ичида тўпни сал баландроққа йўналтириб юборди. Чап қанотдан тўпни унга катта Ҳасанов етказганди! |
| 70' | ![]() |
Ўнг қанотдан етказилган тўпга Нагаев бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
| 69' | ![]() |
Зарба ноаниқ чиқди |
| 68' | ![]() |
Тўхтахўжаев керакмас жойда қоида бузди. жарима майдончамиз атрофида |
| 67' | ![]() |
Ғофуров етказиб берган тўпга Нагаев ета олмади. Дарвозабон эгаллаб олди |
| 67' | ![]() |
Коутиньо жарима майдончамизга ёриб кириб, кучли зарба йўллади. Бахтимизга ноаниқ |
| 66' | ![]() |
Сардор Мирзаев ўнг қанотдан етказган тўпни Нагаев бош билан дарвозага йўллади |
| 66' | ![]() |
Гооооооолллл! Ниҳоят! Иван Нагаеевввв!!!! Боракансану, Ваня!!! |
| 65' | ![]() |
Кувайтликлар ҳужумини қийинчилик билан бартараф этишда вакилларимиз |
| 64' | ![]() |
Локонинг ҳозирги комбинацияси ўхшади, аммо кичик Ҳасанов зарбаси ноаниқ бўлди |
| 63' | ![]() |
Ҳимоячи Шерзод Ширипов ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Мирзаевни майдонга ташлади. Таваккал юриш! |
| 61' | ![]() |
Ғофуровнинг "қовун тушириши"дан кейин Коутиньо дарвозамиз томон хавф солди. БУрчак тўпини бартараф этдик |
| 60' | ![]() |
Кожокарь жарима майдончамизнинг ўнг томонида рақибга нисбатан қоида бузди |
| 58' | ![]() |
Катта ҲАсановнинг зарбаси дарвозаси устунига тегиб майдонни тарк этди! |
| 58' | ![]() |
ҳимоячининг жарима майдончаси ичидаги хатосидан фойдаланиб Шевченко дарвоза томон зарба берди. Аммо кучсиз! |
| 57' | ![]() |
Рақиб офсайдда |
| 56' | Бурчак тўпи хавфли бўлди. Бизнинг ҳужумчилар қаерда туришни билишмайди очиғи... | |
| 55' | ![]() |
Кичик Жасурнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 54' | Футболчиларимиз энди марказдан ҳам ҳужум уюштиришмоқда. Сўнгги пас аниқ бўлмаяпти | |
| 53' | ![]() |
Анвар Ғофуров ижросида ўта нўноқ зарба |
| 51' | ![]() |
Катта Ҳасанов икки футболчи орасидан ўтиб кетиб, Шевченкога тўпни етказганди. Вячеслав офсайдда қолган экан |
| 50' | ![]() |
Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан етказилган тўпга бош билан яхши зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 49' | ![]() |
БУрчак тўпи |
| 49' | ![]() |
Мезбонларнинг 2-бўлимдаги ҳужумлари ҳақли рақиб жарима майдончасига етиб келмаяпти |
| 46' | ![]() |
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! |
| 46' | ![]() |
"Локо"да иккита ўзгариш юз берди. Карпенко ўрнига Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев ўрнига Иван Нагаев |
| ' | Жамоалар иккинчи бўлимни ўтказиш учун майдонга чиқиб келишди | |
| 45+3' | ![]() |
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. "Локомотив" - "Кувайт" СК - 0:2 |
| 45+2' | ![]() |
Лутфулла Тўраев. Посбонга нисбатан кескин ҳаракат учун |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' | ![]() |
Мезбонлар тўпни фақат юқорилатиб оширишмоқда. Бу эса самарасиз бўлмоқда |
| 43' | ![]() |
Меҳмонлар майдонга тўла мослашиб олишди. Ўзларини анча яхши ҳис қилишмоқда |
| 42' | ![]() |
Бундай вазиятлардан фойдаланиш керак ахир! Рақиб жарима майдончаси ичида Шевченко-Жабборов-Карпенко комбинациясидан кейин Викторнинг зарбасига аниқлик етишмади |
| 41' | ![]() |
Яна ўша Жемаъ жарима майдончамизга ёриб кириб, ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Ғаниев тўпни эгаллади |
| 40' | Агар "Локо" ростдан ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишни истаса, танаффусгача камида битта гол ура олиши керак. АКс ҳолда иккинчи бўлимда қийин бўлади | |
| 39' | ![]() |
Карпенко жарима тўпини жарима майдончасига еткзади. Дарвозабон тўпни мушти билан уриб юборди |
| 37' | ![]() |
Яна ўша Жемаъ Коутиньодан тўпни қабул қилиб олиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятда иккинчи голни урмоқда. Гоголь жуда бўша ҳаракат қилди. Тўпни қайтарса бўларди... |
| 37' | ![]() |
Гооооол! "Кувайт" СК яна оддий вазиятда гол уриб кетмоқда! |
| 35' | ![]() |
Энди эса Жасурнинг узатмаси ўта ноаниқ |
| 34' | ![]() |
Ҳасанов чап қанотда ўзи томон марказдан етказилган тўпни ерга туширмасдан жарима майдончасига етказганди. Бу зарба бўлиб чиқди. Ал-Кандарий тўпга эга чиқди |
| 32' | ![]() |
Мезбонларнинг бир хил услубдаги — қанотлардан жарима майдончасига етказиш орқали ўйинни ташкил этишлари фойда бермаётганди. Мана ҳозир Карпенко жарима майдончаси ташқарисидан дарвозага зарба йўллади. Посбон эгаллаб олди |
| 31' | ![]() |
Кожакарь анча олис масофадан ерлатиб зарба берди. Тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллади |
| 29' | жарима майдончаси ичида Тўраев ва кувайтлик ҳимоячи баравар йиқилишди. Меҳмон футболчисининг туриши қийин. БУ аҳволда 60 дақиқа тоза ўйинни кўришимиз қийин | |
| 28' | Ҳасанов етказиб берган бурчак тўпидан кейин хавфли вазият юзага келди. Бироқ тўпни дарвоза йўллайдиган футболчи топилмади | |
| 28' | ![]() |
Жабборов бурчак тўпи ишлади |
| 27' | Карпенко ўнг қанотдан яхши очилди. Бироқ унинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришмоқда | |
| 26' | ![]() |
Шевченко дарвозабонга нисбатан қўполлик қилди деб топилди |
| 25' | ![]() |
Карпенко бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Викторнинг ўзи яна бир бурчак тўпи ишлади |
| 23' | Аламли, "Локомотив" жуда кўп ҳужум қилди, аммо рақибнинг биргина қарши ҳужуми гол билан якунланди | |
| 22' | ![]() |
Гоооол! "Локомотив" майдон марказида тўпни йўқотди ва Иссам Жемаъ қанотдан узатиб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллади! |
| 20' | ![]() |
Локомотив майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужум уюштираётганида рақиб тўпни қўли билан тўхтатиб қолди. Минору негадир футболчини огоҳлантирмади |
| 18' | ![]() |
Меҳмон ҳимоячиси қалтис ҳаракат қилди. Аммо бундан вакилларимиз фойдалана олишмади |
| 17' | ![]() |
Анча вақтдан бери тўп илк марта Ғаниевга етиб келди |
| 16' | ![]() |
Майдон эгалари саккиз ва тўққизинчи марта бурчак тўпларини ўйинга киритишди. Бефойда |
| 16' | Совуқ, нам ва сирпанчиқ майдонда мезбонлар ўзларини рақибларга нисбатан бироз эркинроқ ҳис қилишмоқда | |
| 15' | ![]() |
Устунлик "Локомотив" томонида. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилмоқда |
| 15' | ![]() |
Бурчак тўпидан кейин эса Тўраев ноаниқ зарба берди |
| 14' | ![]() |
Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди. Ҳимоячи унинг узатмасини майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 13' | ![]() |
Мезбонлар чиройли комбинация уюштириди. Шевченко томонидан бош билан берилган зарба аниқ бўлдию, бироқ дарвозабон уни эгаллаб олди |
| 11' | ![]() |
Дилшод Жабборов ижросида хавфли жарима зарбаси. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Бурчак тўпидан эса самара чиқмади |
| 9' | ![]() |
Карпенко ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Шевченконинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади |
| 7' | ![]() |
Жасур Ҳасанов ўнг қанотга ўтиб ўйнамоқда. Тўп қанотларда жарима майдончасига етказилмоқда. Ҳозир тўп дарвозабонга насиб қилмоқда. Жасурнинг ҳозиргина йўллаган зарбасига аниқлик етишмади |
| 6' | ![]() |
Дарвозабон Темур Ғаниев жарима майдончасини тарк этиб, рақиб ҳужумчиси томон узоқдан етказиб берилган тўпни қайтариб қолди. Улгурди |
| 5' | ![]() |
Темирйўлчилар кетма-кет иккинчи марта тўпнни бурчакдан ўйинга киритишди. Энди қарама-қарши бурчакдан учинчи стандарт |
| 3' | ![]() |
Хавфли вазият. жарима майдончасига етказилган тўп Карпенкога келаётганди, ҳимояч уни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 2' | "Локо" ҳужум уюштирди. Дастлабки зарба ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, жарима майдончасига узатилган тўпни эгаллаб олишди дарвозабон хатога йўл қўйди. Бироқ тўпни эгаллаб оладиган темирйўлчи йўқ эди | |
| 1' | ![]() |
Кувайтлик футболчи офсайдда қолди |
| 1' | "Локо" тўпни тўғридан-тўғри жарима майдончаси томон етказганди, меҳмонлар тўпни қайтаришди | |
| 1' | ![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| ' | ![]() |
Қизиқ, биринчи бўлимда "Кувайт" СК посбони қўриқлайдиган дарвоза тўрининг пастки бурчагида (тўрнинг устунга боғланган қисми)да тешик пайдо бўпти. Буни қанот ҳаками аниқланди. Ҳозирда ушбу муаммо бартараф этилмоқда |
| ' | Ҳакамлар ва жамоа сардорлари ўртасидаги мини-қуръага кўра, учрашувни "Локомотив" бошлаб берадиган бўлди | |
| ' | "Локомотив" қизил, "Кувайт" СК эса оқ рангли формаларда ҳаракат қилишади | |
| ' | Жамоалар суратга тушишмоқда | |
| ' | ОФКнинг "60 дақиқа. Тўхтама! Ўйна" кампанияси ОЧЛ мусобақасида ҳам амалда бўлади. Шундай ёзувда байроқ ҳам майдонга олиб чиқилди | |
| ' | ![]() |
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда! |
| ' | "Локомотив" сафидаги Жасур Ҳасановнинг каттаси, чапақайи бугун асосий таркибда ҳаракат қилади. Бухоролик Жасур эса захирада | |
| ' | Жамоаларнинг майдонга чиқиб келишини кутамиз | |
| ' | Стадионда мухлислар унчалик кўп эмас. Фақатгина "Локомотив" фан-клуби аъзолари ва яна бир неча мухлислар темирйўлчиларни қўллаб-қувватлаш учун келишган | |
| ' | Майдон ўйинга тайёр. Жамоалар ҳам. Улар чигалёзди машғулотини ўтказиб, кийиниш хонасига йўл олишди. Улар айни дамда мураббийлардан сўнгги кўрсатмаларни олишмоқда | |
| ' | Мазкур стадион бугун эрталаб қордан тезда тозаланди. | |
| ' | Яна 10 дақиқадан кейин жамоалар "Пахтакор" стадиони майдонига чиқиб келишади | |
| ' | "Локомотив" ва "Кувайт" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига тахминан 15 дақиқа вақт қолмоқда. | |
| ' | Барчангизни қуёшли ҳаво билан табриклаймиз. Ҳар ҳолда кун совуқ бўлсада, Тошкентда қуёш чарақлаб турибди | |
| ' | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|