Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Европа чемпионати
| «B» гуруҳи, 2-тур. 15 июнь, соат 18:00. Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения) | ||
РОССИЯДенис Глушаков (80)
|
1 : 2 |
СЛОВАКИЯВладимир Вайс (32)
Марек Ҳамшик (45) |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Игорь Акинфеев (Д) Василий Березуцкий Георгий Шченников Игорь Смольников Роман Нойштедтер Сергей Игнашевич Александр Головин Олег Шатов Артём Дзюба Александр Кокорин Фёдор Смолов |
Матуш Козачик (Д) Томаш Губочан Ян Дюрица Петер Пекарик Мартин Шкртел Ондрей Дуда Марек Гамшик Виктор Пековски Роберт Мак Юрай Куцка Владимир Вайсс |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
Юрий Лодигин (Д) Гильерме (Д) Алексей Березуцкий Роман Шишкин Олег Иванов Артур Юсупов Дмитрий Торбинский Дмитрий Комбаров Павел Мамаев Роман Широков Александр Самедов Денис Глушаков |
Ян Новота (Д) Милан Шкриньяр Норберт Гиомбер Душан Швенто Корнел Салата Мирослав Стох Здено Штрба Ян Грегус Патрик Грошовски Михал Дюриш Адам Немец Станислав Шестак |
|
Матн
| 90+3' | ![]() |
Ўйин тугади. Словакия ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун рахмат! |
| 90+2' | ![]() |
Словакия ҳимояланмоқда, ҳисоб уларни қониқтиради |
| 90+1' | ![]() |
Россия катта куч билан ҳужумда |
| 90' | ![]() |
3 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' | ![]() |
Вууууҳ! Дзюба жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, бироз пауза ушлади ва зарба берди. Ҳимоячилар зарбани қайтаришди |
| 86' | ![]() |
Ўнг қанотдан етказилган узатма натижасида тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Глушаковга келиб тушди. Денисовнинг зарбаси ноаниқ бўлди |
| 86' | ![]() |
Бурчак тўпига чиқишда Козачик хатога йўл қўйди. Ҳимоячи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди |
| 85' | ![]() |
Широков жарима майдончаси ичига узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги ҳужум пайтида Шкртел бош билан тўпни майдон ташқарисиига чиқариб юборди |
| 83' | ![]() |
Голдан руҳланган руслар кетма-кет ҳужум қилишмоқда. Словакия ҳимояланмоқда |
| 80' | ![]() |
ГОООООЛ! Денис Глушаков, 1:2! Шатов рақиб жарима майдончаси ичида жамоадоши билан девор ўйнаб, чап қанотдан 11 метрли нуқта устига узатма берди. Глушаков бош билан зарба бериб, олис бурчакни аниқ нишонга олди! |
| 79' | ![]() |
Бугун россияликларнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаётган зарбалари аниқ чиқмаяпти. Мамаев аниқ зарба бера олмади |
| 76' | ![]() |
Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Мамаев ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 75' | ![]() |
Россияда ўзгариш: Александр Кокорин ўрнига Роман Широков тушди |
| 72' | ![]() |
Словакияда ўзгариш: Владимир Вайс ўрнига Душан Швенто тушди |
| 68' | ![]() |
Ҳамшик жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди. |
| 67' | ![]() |
Словакияда ўзгариш: Шестак ўрнига Адам Немец тушди |
| 66' | ![]() |
Вууууҳ! Смольников ўнг қанотдан узатма берди. Дзюба бош билан тўпни жамоадошига қолдирди. Смолов томонидан берилган зарбани ҳимоячи қайтарди |
| 65' | ![]() |
Кокорин жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Рекошет ҳолатида борган тўпни Козачик эгаллаб олди |
| 64' | ![]() |
Бурчакдан етказилган узатмани Козачик мушт билан уриб юборди. Иккинчи бурчак тўпини дарвозабон эгаллаб олди |
| 63' | ![]() |
Руслар яхши ҳужум ташкил қилишди. Бор-йўғи бурчак тўпи қўлга киритилди |
| 62' | ![]() |
Россияликлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Жарима майдончаси ичида ҳужумчи хавфли ўйин намойиш қилгани учун ҳакам ҳуштак чалди |
| 60' | ![]() |
Ҳамшик жарима майдончасига кираётган Куцка томон узатма берди. Узатма бироз ноаниқ бўлди |
| 56' | ![]() |
Шатов марказ бўйлаб олдинга ўтди ва 24 метрлардан зарба берди. Ноаниқ. Олег жамоадошларига узатма бериши ҳам мумкин эди |
| 53' | Нисбатан очиқ ўйин бўляпти. Томонлар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда | |
| 49' | ![]() |
Бурчакдан етказилган узатмага Дуда бош билан зарба берди. Анча ноаниқ |
| 48' | ![]() |
Словакия бурчак тўпи ишлади |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' | ![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Россия-Словакия - 0:2. Танаффус |
| 45' | ![]() |
ГООООООЛ! Марек Ҳамшик! 0:2! Словаклар бурчак тўпини орқароқда турган Ҳамшикка етказишди. Марек бир ҳимоячини алдади ва ўткир бурчик остида зарба берди. Тўп олис устунннинг юқори қисмига тегиб, тўрга тушди! Супергол! Буни номини маҳорат дейишади! |
| 42' | ![]() |
Вуууҳ! Ҳамшик марказ бўйлаб олдинга ўтди ва икки ҳимоячини алдаб, 22 метрлардан зарба берди. Ўта ноаниқ |
| 41' | ![]() |
Шатов жарима тўпини ўйинга киритди. Словаклар узатмани қайтаришди |
| 40' | ![]() |
Куцка жарима майдончаси бурчагига яқин жойда Дзюбага нисбатан фол ишлатди. Стандарт |
| 39' | ![]() |
Голгача россияликлар устунликка эришаётган эдилар, ўтказиб юборилган гролдан кейин улар ўз ўйинларни йўқотиб қўйишди |
| 37' | ![]() |
Роберт Мак офсайдда қолди |
| 32' | ![]() |
ГООООООЛ! Владимир Вайс, 0:1! Майдон марказидан етказилган узатмани ҳужумчи Россия жарима майдончаси ичида қабул қилди, Березуцкий ва Смольниковни алдаб, бирга бир вазиятда дарвозанинг олис бурчагина ишғол қилди! |
| 30' | ![]() |
Россияликлар хавфли ва тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Сўнгги узатма кучлироқ чиқди, Дзюба тўп устидан сакради ва уни ўтказиб юборди. Кокорин тўпга ета олмади. Хавф йўққа чиқди. |
| 29' | ![]() |
Словакияликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Россия жарима майдончаси ичида тўпга сакраган футболчи офсайдда қолганди |
| 28' | ![]() |
ВУУУУУҲ! Майдон марказида Дзюба рақиблардан тўпни олиб қўйди ва Смоловга узатма берди. Артём 20 метрлардан кучли зарба берди. Тўп деярли устунни силаб ўтиб кетди |
| 26' | ![]() |
Кокорин ўнг томондан олдинга ўтишга уринди, аммо Хубочаннинг елкасига урилиб йиқилди. Фол йўқ деб ҳисоблади Скомина |
| 23' | ![]() |
Хавфли вазият. Шатов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бу сафар жарима майдончаси ичига сифатли узатма берди. Аммо Дзюба бош билан кучли зарба бера олмади. Дарвоза бурчагига бораётган тўпни Козачик эгаллади |
| 22' | ![]() |
Смольников ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Шатовга узатма берди. Олег тўпга зўрға етиб бориб, дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни ён томонга тепиб юборишди |
| 21' | ![]() |
Дзюба ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва йиқилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди. Пенальти йўқ. Бурчак тўпи хавфли бўлмади |
| 18' | ![]() |
Смолов жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва сакраётган тўпга зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади |
| 14' | ![]() |
Словакия бурчак тўпини ўйинга киритди. Игнашевич бош билан қайтарган тўпни словакиялик футболчи бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Акинфеев тўпни эгаллади |
| 12' | ![]() |
Головин жарима майдончаси ташқарисида Куцкага нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 29 метрлардан Дюрица зарба берди. Ноаниқ |
| 10' | ![]() |
Вуҳ! Ҳамшик жарима майдончасининг чап бурчагидан ичкариига кирди ва кучли зарба берди. Тўп Акинфеев қўриқлаётган дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 8' | ![]() |
Дзюба 2-3 ҳимоячини алдаб, рақиб жарима майдончасига киришга уринди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Қайтган тўпга россиялик футболчи зарба берди. Тўп яна ҳимоячига тегиб, ён томонга кетди |
| 6' | ![]() |
Ҳамшик марказ бўйлаб олдинга ўтди ва ҳужумчига узатма берди. Ҳимоячилар тўпн қайтаришди |
| 4' | ![]() |
Словакия бурчак тўпини тўғридан-тўғри жарима майдончасига эмас, орқароққа етказиш орқали ўйинга киритди. Натижада тўпни йўқотди |
| 3' | ![]() |
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. Бугун ҳар иккала жамоа фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиққанига шубҳа йўқ. Боиси, мағлубиятга учраган жамоада плей-оффга чиқиш учун имконият кескин пасайиб кетади |
| 1' | ![]() |
Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга руслар киритиб беришди. Кетдик, бошладик! |
| ' | ![]() |
Россия қизил, Словакия терма жамоаси оқ рангли формада ўйнайди |
| ' | ![]() |
Россия ва Словакия терма жамоалари майлдонга чиқиб келишди. Ҳар иккала мамлакат мадҳиялари навбати билан янграмоқда |
| ' | ![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионатида 2-тур ўйинлари бошланмоқда. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|