| Баҳо: |
+0; -0
|

"Боруссия" ва "Лейпциг" мусобақани ишончли тарзда бошлашди. Янги мавсумда ҳам "Бавария" билан чемпионлик йўлида курашиши кутилаётган ҳар икки клуб биринчи турда йирик ҳисобдаги ғалабага эришишди. Даcтлаб, Луциан Фавр бошчилигидаги Дортмунд клуби "Сигнал Идуна Парк"да "Аугусбург"ни меҳмон қилди. "Аугусбург" учун меҳмондорчилик зўр бошланди, аммо аламли якун топди. Меҳмонлар 1-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо, уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Мезбонлар ҳужумчиси 3-дақиқада ҳисобни тенглаштириб қўйди. Кейинги дақиқалар мобайнида "асаларилар" яна 4 бор тўп киритиб осон ғалабани тантана қилишгани ҳолда жадвалнинг энг юқори қисмини банд этиб қўйишди.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|