| Баҳо: |
+0; -0
|
Хабарингиз бор,эртага Суперлиганинг 5-турида“Андижон” ўзида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади.
Бу “Андижон”нинг жорий мавсум “Соғлом Авлод”даги илк учрашуви бўлади. Учрашув олдидан “бургутлар” ярим ҳимоячиси Асрор Ғофуров фикрлари билан қизиқдик.
- Ассалому алайкум, Асрор ака “Насаф”га қарши тайёргарликлар қай даражада ўтмоқда, футболчиларнинг кайфияти қандай?
- Тайёргарликлар авжида. Насиб қилса, ўз майдонимизда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Эртанги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Бу ўйинни бутун Андижон кутяпти.
- Тўртта ўйиндан буён "Андижон" ғалаба нималигини билмай келмоқда. Мавсум аввалида жамоанинг мақсадлари жиддийлиги ҳақида бонг урилганди.
- Барчаси яхши фақат оҳирги тўртта ўйиннинг барчасини сафарда ўтказдик. Меҳмонда ўйнаш ҳар доим қийин. Энди ўз майдонимизда ўйнашни бошлаймиз ва албатта ғалаба қозонишни ҳам.
- Сўнгги турда сафарда "Бунёдкор"нинг анча ёш таркибига мағлуб бўлдинглар. "Бунёдкор"ни мағлуб этишда сизларга нима етишмади?
- Бизга бу ўйинда омад етишмади. Омад келмаса, қийин экан...
- Агар жамоа ғалаба қозона олмаса, албатта барча айб жамоа мураббийига юклатилади. Элдор Сакаевнинг эҳтимолий истеъфоси ҳақида фикрингиз.
- Бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Мураббийни оҳиригача қўллаб-қувватлаймиз.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|