| Баҳо: |
+0; -0
|
"Андижон" жамоаси Суперлиганинг 12-турида "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушди ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин "бургутлар" бош мураббийи Виктор Кумиков сайтимиз учун махсус интервью берди.
– Дастлаб, бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз
– Аввалло чиройли ўйин намойиш этгани учун йигитларимга раҳмат айтмоқчиман. Афсуски, омад биз томонда бўлмади. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, лекин биз буни уддасидан чиқа олмадик.
– Учрашув якунига яқин "Андижон" дарвозаси томон белгиланган пенальти ҳақида нима дея оласиз?
– Пенальти аниқ йўқ эди. Видеода буни кўришингиз мумкин. Ҳакам пенальтинини ўйлаб топди. Ҳеч қандай қоида бузарсиз тўпга кураш бўлганди, бироқ ҳакам пул ишлашга ҳаракат қилгандир..., чунки дуранг ҳакамнинг хатоси бўларди.
– Жамоанинг ҳужумда ишлари юришмаяпти. Нега ҳалигача кучлироқ форвард харид қилинмади?
– Пул йўқ! Ўтган йилги қарзлар кимнидир харид қилишга имкон бермайди.
– Жамоага яна қайтарилган Шахбоз Жумабоев ҳақида қандай фикрдасиз? У жамоанинг ҳужумдаги ишларини ўзгартира оладими?
– У ҳужумчиларда бор барча хусусиятларга эга, аммо Жумабоев анчадан буён ўйнамади ва бундай вазиятда маҳорат йўқолади.
– "Андижон" бу мавсум ҳалигача ғалаба қозона олмади. Бу сизни хавотирга солмаяптими?
– Албатта, хавотирга соляпти. Аммо ҳаммаси ҳам мураббий ёки футболчиларга боғлиқ эмас. Кўп нарса гапиришни биладиган, аммо бажармайдиган клуб раҳбариятга ҳам боғлиқ.
– Легионер маҳаллий футболчидан бир бош устун бўлиши керак, бироқ "Андижон" жамоасидаги легионерлар ажралиб турмаяпти. Уларга жавобини бериш вақти келмадими?
– Гапингиз тўғри, бироқ буларнинг бирортасини жамоага мен олиб келмаганман. Буларнинг барчаси менга "мерос" сифатида ўтди. Мен эса бор маҳсулотдан таом тайёрлашим керак.
– Кейинги ўйин "Пахтакор" билан. Шота жамоасининг бугунги йирик ғалабаси сизни ташвишга солмаяптими?
– Йўқ бундан ташвишда эмасман. Раҳбариятнинг жамоага бўлган муносабати мени кўпроқ ўйлантирмоқда. Улар маъсулиятсиз. Бундай анархияга биринчи марта дуч келдим, ҳатто 90 йиллар футболи билан таққослаганда ҳам.
– Тушунишим бўйича, жамоадаги ҳолат, ва раҳбариятнинг қарорлари сизга манзур келмаяпти. Унда истеъфога чиқинг?!
– Ўйлайманки, яқинда шундай қиламан.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|