| Баҳо: |
+0; -0
|

"Барселона" сафида бразилиялик футболчилар анча муваффақиятли тўп суришган.
Қуйида клуб либосида турнирда энг кўп гол урган "пентакампионлар" билан танишишингиз мумкин.
5. Дани Алвес. 80 ўйин - 5 гол
Алвес турнирда клуб учун бешта гол урган. Ҳимоячи "Панатинаикос", "Шахтёр", "Спартак" Москвага биттадан гол урган бўлса, 2013/14 йилги мавсумнинг нимчорак финалида "Манчестер Сити" билан кечган ҳар иккала беллашувда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
4. Ромарио. 12 ўйин - 5 гол
Ромарио "Барса"да атиги икки мавсум тўп сурди. У 1993/94 йилги мавсумда Москванинг "Спартак" жамоаси билан бўлган ҳар икки ўйинда ҳам гол муаллифли бўлди. 1994/95 йилги мавсумда эса ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" билан ўйинларда иккита ва "Галатасарой" билан учрашувда битта гол киритган.
3. Роналдиньо. 35 ўйин - 14 гол
Роналдиньо 2004-2008 йилларда Каталонияликлар либосида турнирда ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйган. Ярим ҳимоячи "Милан"га битта, "Челси"га иккита гол урган. Шунингдек у "Удинезе" билан учрашувда "хет-трик" муаллифига айланган.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|