| Баҳо: |
+1; -0
|
Ушбу ёзда бир қатор рекорд трансферлар рўй бермоқда. Бу борада айниқса АПЛ жамоалари анча фаол. Ҳозирча испан клублари сукут сақлашмоқда. Қуйида ёзнинг энг қиммат 5 та трансфери билан танишишингиз мумкин.
5. Корентин Толиссо - 41, 5 млн. евро
Того ва Франция фуқаролигига эга Толиссо учун Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси Франциянинг "Лион" клубига 41, 5 млн. евро тўлади. 22 ёшли футболчи ҳозирча ушбу ёзда Бундеслиганинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди.
4. Муҳаммад Салах - 42 млн. евро
"Ливерпуль" Римнинг "Рома" жамоасидан Салахни 42 млн.еврога харид қилди. 25 ёшли мисрлик ярим ҳимоячи яна Премьер лигага қайтди. У бундан олдин АПЛда "Челси" шарафини ҳимоя қилган эди.
3. Бернарду Силва - 50 млн. евро
Португалиялик футболчи "Сити" тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди. 22 ёшли ярим ҳимоячи учун "шаҳарликлар" "Монако"га 50 млн. евро тўлашди. Кўрамиз Силва АПЛда ҳам муваффақиятли тўп сура олармикан.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|