| Баҳо: |
+2; -0
|
Текис, яшил далада
Йигирма иккита овчи.
Иккиси қуён ушлар
Қолганлари қувловчи.
***
Уни роса тепадилар
Гол урсалар ўпадилар.
***
Қип-қизил ва тўрбурчак
Олсанг майдонни эт тарк.
***
Миллати унинг татар
Гол урса сальто отар.
***
Мўйловли қайсар билганидан қолмас.
***
Қочқоқ товуқ катагига қамалди.
***
Қимирлади, билинди
Тўримга балиқ илинди.
***
Девор устидан оширдим
Дарвозага туширдим.
***
“Сэр” дермишлар отини
Берар сақич додини.
***
Эсиз, дея қолдим мен
Олдимда оққан сув-а...
Энг ишонган қизимни
Тортиб олди бой бува.
***
Ўзи кўринмас чизиқ
Голни йўқ қилар, қизиқ.
***
Эсланади ўзбекнинг
Аламли кўз ёшида.
Катта хол қўйган ҳакам
Топинг-чи, бу - ...
***
Шаҳарнинг бир жойида
Катта қозон қайнайди.
Масаллиқ кўп, ўртада
Битта тухум ўйнайди.
***
Қози бува чўнтагида
Бир нарса беркитади.
Гап қайтарсанг, чўнтагига
Қўл солиб қўрқитади.
(Жавоблар: Стадион ва футбол, ҳакам, Абрамов, Қосимов, Жепаров, оффсайд, Йошида, Пойтахт жамоалари, Фегюссон, гол, гол, қизил карточка, футбол тўпи).
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|