| Баҳо: |
+3; -0
|
ШОГИРД: Устоз, бир вазиятда тўп дарвоза чизиқни кесиб ўтди-ю, лекин, бу кўпчиликда шубҳа уйғотди. Голни ҳисоблаған маъқулму ё ҳисобламаған маъқулму?
УСТОЗ: Бундай вазиятда голни ҳисобламоқ ё ҳисобламаслиқ кўп омилларға боғлиқ.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп бирон-бир аутсайдерға тегишли бўлиб, дарвоза ўртамиёна жамоаники эрса-чи?
УСТОЗ: Ўйиндин аввал қайси жамоа вакиллари сен ила суҳбат қурғон эрсалар, аларнинг ҳурматини қилурсен.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп "Бунёдкор"ға тегишли бўлиб, дарвоза "Сўғдиёна"ники эрса-чи?
УСТОЗ: Бу вазиятда голни кечиктирмасдан ҳисоблағайсен.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп "Сўғдиёна"ға тегишли бўлиб, дарвоза "Бунёдкор"ники эрса-чи?
УСТОЗ: Сен видеокамир эмассен-ку, ҳар-бир вазиятни илғағани? Ҳакам ҳам инсон эрур, инсонлар эрса хато қилишлари мумкин.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп "Нефтчи"ға тегишли бўлиб, дарвоза "Пахтакор"ники эрса-чи?
УСТОЗ: Гар ўйин Фарғонада кечаётқон эрса, истадион мухлисларға тўла эрса, боз устиға Саркисиён майдон четиға келиб турғон эрса - голни ҳисобламоққа мажбурсен. Гар ўйин Тошкентда кечаётқан эрса, боз устиға Бабаён майдон четиға келиб турғон эрса - голни ҳисобға олмағайсен.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп "Металлург"ға тегишли бўлиб, дарвоза "Олмалиқ"ники эрса-чи?
УСТОЗ: Бу жамоалар шундоқ жамоаларки, бирисининг фойдасиға ҳукм чиқарсанг, иккинчиси зиён кўрмағай.
ШОГИРД: Гар тепилғон тўп "Бунёдкор"ға тегишли бўлиб, дарвоза "Пахтакор"ники эрса-чи?
УСТОЗ: Хавотирға ўрин йўқ, бўтам. Бундай ўйинларға сен ила мени яқинлаштирмаслар...
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|