| Баҳо: |
+1; -0
|
Бурчак тўпи ҳадеб дарвозага киришга уринаверса, билингки, тўпни Жепаров тепган бўлади. Ёки Гейнрих.
***
Футболчилар ўйин пайти газета ёқишса, бу жамоада яқин орада мураббий алмашади.
***
Майдонга ўнг оёқ билан қадам қўйинг, шунда сиз ютасиз ё ютқазасиз. Жуда бўлмаганда дурангга эришасиз.
***
Стадионга келаётганингизда йўлингизни қора мушук кесиб ўтса, билингки, кимдир шу атрофда қора мушук боқади.
***
Пиёлангиздаги чой шамаси тик турса, демак сиз гранулаланмаган чой ичмоқдасиз.
***
Тепган тўпингиз дарвозадан жой олди, аммо ҳеч ким қувонмаяпти, хафа ҳам бўлгани йўқ, демак, сиз ҳали машғулотдасиз.
***
Ҳакам қўлини чўнтагига солдими, албатта сариқ ё қизил карточка беради. Кутманг, ҳакам ҳеч қачон пул бермайди.
***
Футболчи ёнида қулай вазиятда турган шеригидан тўп қизғаниб, ўзи гол урмоқчи бўлдими, демак майдонда ўсмирларимиз ўйнаяпти.
***
Дарвозабонларга. Рақиб ўйинчилар ҳадеб дарвозангиз томон зарба беришяптими, тўп гоҳ тепадан, гоҳ ёндан ўтиб кетяптими, гоҳо сизнинг қўлингизга келиб тушяптими, демак, улар сизга гол уришмоқчи.
***
Ўйин пайти шамол турса ва тўп ғалати тарзда дарвозага кириб кетаверса, сиз катта эҳтимол билан Бекободда, “Металлург” билан ўйнаяпсиз.
***
Майдонга улоқтирилаётган “баклашка”лар мухлисларнинг ғазабидан эмас, стадион эшигида турган милиционерларнинг кўзи шамғалат бўлганлигидан дарак беради.
***
Кучсиз, чемпионлик учун курашмайдиган жамоаларни ҳакамлар ҳам ёмон кўради.
***
Рақиб ўйинчиси ўз жарима майдончаси ичида сизни чалиб йиқитса чиройли йиқилмасликка ҳаракат қилинг, бу карточкадан дарак беради.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|