| Баҳо: |
+3; -0
|
МУРАББИЙ- Ўзи футбол ўйнай олмайдиган, ўйнайдиганларга ақл ўргатадиган киши.
ОФФСАЙД – Воқеалар ривожидан илгарилаб кетиш.
ОФФСАЙДДАН УРИЛГАН ГОЛ - Ҳакамларга ёқмайдиган голлларнинг бекор қилиш услуби.
ИЖАРА - Фойдасиз ўйинчилардан маълум муддатга қутулиш йўли.
ҲУЖУМ - Футболда ғолиб чиқишнинг ягона йўли. Агар ҳимоячи, дарвозабон ва ҳакамлар ҳадақит қилмаса голга айланиши мумкин.
ГОЛ - Футболчи оёғи, боши ва бошқа аъзолари ёрдамида(қўлидан ташқари) тўпни дарвозага киритиши.
ТЎП – жони бўлганида яралганига пушаймон бўладиган футболнинг асосий буюми.
АУТ – гоҳо тўпнинг бебошлик билан, гоҳо футболчи томонидан мажбурий равишда майдондан чиқиб кетиши.
“ОЛТИН ГОЛ” – Урилган голлар олтинга айланмагач, бекор қилинган қоида.
ДУРАНГ – “На санга, на манга!”
ПЛЕЙМЕЙКЕР – Тўп тарқатувчи.
ҲИМОЯЧИ – Гол уриш қўлидан келмайдиган, рақибга ҳам гол ургани ҳалақит беришга уринадиган ўйинчи.
ЯРИМ ҲИМОЯЧИ – Ҳимоячининг ярми.
ТРАНСФЕР – Тақиқланмаган одам савдоси.
ФИНТ – Энг қисқа муддатларда ишонтириладиган алдов.
ҲУЖУМЧИ – Гол уриши шарт бўлган ўйинчи.
ДРИБЛИНГ – Маҳоратли футболчиларнинг жазаваси.
САРИҚ КАРТОЧКА – “Ўзингга қара!”
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА – “Мен сенга нима дегандим!”
МИЛИЦИОНЕР – Футболни текинга кўрадиган одам.
ҒАЛАБА – Кимнингир мағлубияти.
МАҒЛУБИЯТ – “Бу кунлар ўтар кетар.”
ЖОНЛИ ДЕВОР – “Эҳтиёт бўлинг, дадаси!”
ЖАРИМА ЗАРБАСИ – “Балки гол бўлар?”
ЖАРИМА МАЙДОНИ – Симулянт футболчилар ошиқадиган сўнгги манзил.
ҚЎШИМЧА ВАҚТ – 90 дақиқа давомида қилинмаган ишни қисқа вақтда бажаришга уриниш.
ЛИБЕРО – “Майдонда билганингни қил.”
ДАРВОЗА УСТУНИ – “Эҳ!”
ДАРВОЗА ТЎСИНИ – Иккита “Эҳ” устига кўндаланг қўйилган “Эҳ!”
ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ – Кимдир қаҳрамон бўлади.
ЛЕГИОНЕР – футболдаги мусофир.
МУНДИАЛ- бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор.
ДАРВОЗАБОН – Қўли билан ўйнаши рухсат этилган ўйинчи.
ДЕРБИ - Шаҳар иккига бўлинади.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|